2023-08-21 09:25:36
Дарс тақсимоти билан боғлиқ тарқалган юқоридагига ўхшаш видеолар юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда педагоглар ўртасида дарс тақсимоти билан боғлиқ келишмовчиликлар акс этган юқоридагига ўхшаш видеолар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Даставвал айтиш жоизки,
мазкур видеолар аввалги йилларга оид бўлиб, жорий йилда ушбу мавзуда бундай нохуш ҳолатлар қайд этилмаган. Ушбу мавзу юзасидан вазирлик томонидан ўқитувчиларга доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.
Жорий йилда ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида дарс соатлар тақсимоти бўйича соҳа ходимларига тўлиқ маълумот бериш ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида мактабларнинг директор ўринбосарлари учун
ўқув вебинарлари ташкил этиш кўзда тутилган.
Вебинар-тренинглар жорий йилнинг
22 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Унда: умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси,
умумий ўрта таълим мактабларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси,
дарс соатларини тақсимлаш мезонлари,
бошланғич ва юқори синфлардаги мавжуд синфлар мисолида дарс соатлари тақсимоти бўйича тушунтиришлар берилади.
Шу ўринда, юртимизда ўқитувчининг мақомини мустаҳкамлаш, унинг нуфузи ва обрўсини оширишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилиб турган бир пайтда, ўқитувчилар ўртасидаги келишмовчиликларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш педагогларнинг зарарига хизмат қилишини унутмаслигимиз лозим.
@Oylik_hisoblashbot -
Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
38.3K viewsedited 06:25