2023-09-28 18:04:43
Сиз билан ўқитувчи лавозими ҳақида гаплашяпмиз...Иш берувчи: Ҳужжатларда ёзилишича, мижозлар билан ишлаш тажрибангиз катта экан.
Ходим: Шундай. Лавозим ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз.
Иш берувчи: Хўп. Гап шундаки мижоз битта бўлмайди, балки 30 нафардан кўп бўлади. Яна бир муҳим жиҳати, бир вақтнинг ўзида 30дан ортиқ мижоз билан ишлашга тўғри келади.
Ходим: Бир вақтнинг ўзида 30 кишими?!
Иш берувчи: Мижозлар инжиқ, хулқи оғир бўлиши ҳам мумкин. Иш вақтидан кейин ҳам йиғилишлар ўтказишингизга тўғри келади. Агар бирор ножўя гап айтсангиз, нафақат мижознинг ўзи билан балки қариндошлари билан ҳам юзма-юз бўлишга тўғри келади.
Иш берувчи: Ҳа, айтганча дам олиш кунлари умуман кўзда тутилмаган. Яна ҳар доим тик оёқда, тақдимот форматида ишлашингиз керак. Офисда иш вақтингиз тугагандан кейин материалларни ўзингиз билан олиб кетишингиз ва уйда ишни давом эттиришингиз шарт.
Ходим: Қ-қанақа материаллар?
Иш берувчи: Яна бир нарсани таъкидлашим керак, ижтимоий тармоқларда сизни диққат билан кузатишади. Нафақат мижознинг балки унинг қариндошлари, дўстлари, дўстларнинг қариндошларини ҳам диққат марказида бўласиз. Иш вақтида улгурмаган юмушларингизни тушликдан воз кечиб бажаришга тайёрмисиз? Муҳими, сизнинг ишингиз билан минглар одамларнинг тақдири боғлиқ.
Ходим: Менгача ҳам бу ерда одамлар ишлаган-ку, тўғрими?
Иш берувчи: Сизга қандай иш таклиф қилаётганимизни тасаввур қиляпсизми?
Ходим: очиғи, унчалик эмас. Менимча қанақадир бошқарувчи лавозими бўлса керак. Ўзингиз айта қолинг.
Иш берувчи: Сиз билан ўқитувчи лавозими ҳақида гаплашяпмиз...
@Oylik_hisoblashbot -
Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
43.6K viewsedited 15:04