Get Mystery Box with random crypto!

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari M
Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Kanal manzili: @mmtv_o_qituvchisi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.01K
Kanalning ta’rifi

📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Реклама учун: @reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-10-01 19:06:05

Ҳиндларнинг «Уч савдойи» фильмини кўпчилик кўрган бўлса керак. Таълим ҳақида зўр, мотивацион ва кайфият кўтарадиган фильм

Унда таълим тизими камчиликлари, ўзи умуман инсонларнинг таълимга, илмга бўлган нотўғри қарашлари ажойиб тарзда тасвирланган. Бир қолипга тушиб қолмаслик, ҳаммадан ўзгача фикрлашга ҳаракат қилиш ва бундан уялмаслик, ота-оналар ўз фарзандларининг қизиқишларини инобатга олиши кераклиги, таълим тизими роботга ўхшаган ижрочиларни эмас, балки энг аввало эркин фикрловчи ташаббускорларни тайёрлаши лозимлиги ҳақида.

Айниқса фильмда менга энг ёққан жойи — бу диплом учун эмас, билим учун ўқиш кераклиги ҳақидаги қисми. Азбаройи илм олиш мақсадида ўзганинг номидан ўқишга рози бўлган Пхуншук Вангду охир-оқибат энг машҳур ихтирочига айланади. Чунки дипломсиз билим билимсиз дипломдан 100 чандон қийматлироқ. Бугунги кунда бу янада ўз исботини топмоқда.

Ҳурматли ёшлар, илм олинг! Китоб ўқинг, дунёқарашингизни кенгайтиринг. Узтозлар учун шунинг ўзи энг катта совғадир.

Устозлар илм беришда чарчаманг, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!


@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
32.5K views16:06
Ochish/sharhlash
2023-10-01 17:59:01
O’quvchilarningizni 1 daqiqada darsga qiziqtirib qo’yishni xohlaysizmi?

1-oktyabr o’qituvchilar bayrami munosabati bilan 3 kunlik chellenge o’tkazayapman.

Bu chellenge orqali sizlarga 3 kun davomida o’quvchilarni darsga qiziqtiruvchi, shovqinli sinfdan xalos qiluvchi metodlar bilan bo’lishib boraman.

3 kunlik Bepul Chellenge mening rasmiy botimda olib boriladi.

Chellengega qatnashish uchun hoziroq botga kiring @dilafruzxidoyatovaa_bot
26.9K views14:59
Ochish/sharhlash
2023-10-01 12:53:43
#Биласизми
Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган қуйидаги айрим имтиёзлар ҳақида биласизми?

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

https://t.me/xtv_uz
https://t.me/xtv_uz
34.8K views09:53
Ochish/sharhlash
2023-10-01 06:56:30
#табрикнома

Азиз устоз ва мураббийлар, қадрли ҳамкасблар!

Ҳар бир кун ўқитувчи шаънига шараф қўшаётган, таълим сифати, мактаб масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган Янги Ўзбекистонда сиз билан бир сафда фаолият олиб бораётганимдан беҳад бахтиёрман.

Устоз мақоми янада улуғланиб, ўқитувчи қадр-қимматини юксалтириш қонун билан мустаҳкамланаётган шукуҳли дамларда сизларни байрам билан қутлаш менга чексиз қувонч ва ифтихор бағишлайди.

Муҳтарам муаллимлар!

Сиз ҳар куни миллионлаб болаларга нафақат таълим-тарбия берасиз, балки уларга ўз фарзандларингиздан зиёда меҳр-муҳаббат улашиб, мамлакатимиз эртанги эгаларини камолга етказасиз.

Сизнинг кўз ўнгингизда келажак қад ростлайди, Сиз кўрсатган маърифат йўлингиз авлодларни нурафшон манзилларга етаклайди. Ана шундай машаққатли ва шарафли касб эгаси бўлганингизнинг ўзи тақдирнинг Сизга энг буюк тортиғи, Яратганнинг сийлови десам янглишмаган бўламан.

Ишонаманки, фидойилик билан юртимизда таълим сифатини юқори даражага олиб чиқиб, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, фарзандларимизни Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни зиммасига олишга қодир қилиб тарбиялаш йўлида бор куч-ғайратингизни аямайсиз.

Байрам билан барчангизни яна бир бор самимий қутлар эканман, буюк шоирнинг “муаллим десалар мени қанийди!” деган юксак орзуси ҳақидаги машҳур сатрлар хаёлимдан ўтяпти. Сиз ана шундай буюклар чинакам ҳавас қиладиган мақомдасиз!

Бежиз жадид боболаримиз зиёлиларни, ўқитувчи-муаллимларни миллат ойдинлари деб атамаган. Сиз навқирон насллар онгу қалбини ёритиб, маърифат улашар экансиз, жисмингизга туганмас куч-қувват, қалбингизга адоқсиз қувонч, хонадонингизга файзу барака, фаолиятингизга улкан муваффақиятлар доимо ҳамроҳ бўлишини тилайман!

Устоз мақоми ҳамиша бугунидек сарбаланд, байрамимиз боқий бўлсин!

Эҳтиром билан, Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
31.5K views03:56
Ochish/sharhlash
2023-10-01 06:21:26
#табрик
1 октябрь –  Ўқитувчилар ва мураббийлар куни!

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
29.2K views03:21
Ochish/sharhlash
2023-09-30 10:13:26
​​​​​Эртага "Ўқитувчи ва мураббийлар куни", бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага, 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам куни.

Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Бу дегани, кечки соат 17:00 гача ишлайдиганлар, бемалол 16:00 да ишини якунлаши мумкин.

Изоҳ: 2 октябрь кунига, эртанги дам олиш куни кўчирилади, 1 октябрь байрам куни кўчирилмайди, байрам куни ўз жойида турибди.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
15.8K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2023-09-30 06:50:35Президент таълим-тарбия тизимида ўрнак кўрсатган ходимларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимлари юксак мукофотлар билан тақдирланди. Мукофот олган ўқитувчи ва мураббийларнинг барчаси билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
20.2K views03:50
Ochish/sharhlash
2023-09-29 19:13:15 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги (давоми)

Қадрли дўстлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда мактаб таълимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланиб бормоқда. Хусусан, навоийлик Абдукарим Саксонов, самарқандлик Қуёш Ҳақбердиев, Илҳом Рустамов, бухоролик Ойбек Намозов, қашқадарёлик Нурбек Эргашев каби ўнлаб тадбиркорларимиз ўз ҳудудларида янги мактаблар қургани, таълим даргоҳларини капитал реконструкция қилиб, замонавий асосда жиҳозлаб бергани, оҳангаронлик оқсоқол шоиримиз Барот ота Исроилов эса ҳовлисида кутубхона очиб, уни ўз ҳисобидан 10 мингта китоб билан таъминлаб, бу маърифат масканини қишлоқ ўқувчиларига совға қилгани ҳар қанча таҳсинга сазовор.

Сафлари тобора кўпайиб бораётган мана шундай инсонлар сиймосида биз жадид боболаримизнинг муносиб давомчиларини, уларнинг ушалаётган орзу ва интилишларини, Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини кўрамиз.

Имкониятдан фойдаланиб, бундай фидойи, саховатли юртдошларимизга самимий миннатдорлик билдираман.

Муҳтарам юртдошлар!

Тараққиётимиз дастури бўлмиш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида сизлар билан бирга таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича янги мақсад ва режаларни белгилаб олдик.

Ана шу устувор вазифаларни амалга ошириш, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни зиммасига олишга қодир янги авлодни тарбиялаш барчамиздан катта куч-ғайрат, азму шижоат билан меҳнат қилишни талаб этади.

Мана шундай шарафли вазифани адо этишда мен сиз, муҳтарам устоз ва мураббийларга ҳар томонлама ёрдам ва кўмак беришга тайёр эканимни яна бир бор изҳор этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, муҳтарам устозлар!
 
Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
39.4K views16:13
Ochish/sharhlash
2023-09-29 19:13:07 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Аввало, сизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимлари ва фахрийларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бугун биз мамлакатимизда миллати, тили, динидан қатъи назар, ҳар бир инсон ўз қобилияти ва истеъдодини, билим ва тажрибасини рўёбга чиқара оладиган ижтимоий давлат барпо этмоқдамиз. Шу мақсадда барча куч ва имкониятларимизни ёшларимизнинг интеллектуал ва жисмоний камолоти, уларнинг сифатли таълим олиб, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун сафарбар этмоқдамиз.

Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида таълим соҳасидаги ислоҳотларимиз ушбу нуфузли ташкилотнинг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғун ва ҳамоҳанг экани эътироф этилгани барчамизни албатта хурсанд қилади.

Бу йил янги таҳрирдаги Конституциямизда илк бор ўқитувчи мақоми алоҳида белгиланиб, таълим тизимини ривожлантириш давлатнинг бош вазифалари қаторига киритилгани бежиз эмас. Чунки, жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса – мактабнинг обрўйи ошади, илм-фан, таълим ва тарбия соҳасининг қадри кўтарилади. Муаллимнинг обрў-эътибори эса бу миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир.

Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатимизда кўплаб янги боғчалар, мактаб ва олийгоҳлар барпо этилмоқда. Таълим-тарбия ва илм-фан муассасаларининг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда. Дарслик ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди яратилмоқда.

Соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш доимий эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражасини 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳларимиз сонини 77 тадан 212 тага етказишга эришганимиз, ҳеч шубҳасиз, энг муҳим ютуғимиздир.

Таълим-тарбия соҳасида қабул қилган дастурларимиз асосида кейинги вақтда 261 та янги ўрта таълим муассасасини қуриш, 2,5 мингта мактабни кенгайтириш ҳисобидан қўшимча 700 мингта ўқувчи ўрни яратилганини таъкидлаш лозим.

Бу йил хориждан таклиф этилган 500 нафар чет тили мутахассиси мактабларимизда иш бошлади. Келгуси йилларда уларнинг сонини 3 баробар оширамиз, 10-11-синфларда бир қатор фанларни ўқувчиларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитишни йўлга қўямиз.

Таълим соҳаси ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баробар кўпайтирилади. Минг нафар тарбиячи ва ўқитувчилар хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади. Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам такомиллаштирилади. Биз фарзандларимизни миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратамиз.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
40.4K views16:13
Ochish/sharhlash
2023-09-29 10:57:24
Бугун барчамиз узоқ кутган "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонун Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинди

Мазкур Қонун таълим соҳасида фаолият юритаётган 640 мингдан зиёд педагог — тарбиячи, ўқитувчи ва мураббийларининг ҳақ-ҳуқуқларини, жамиятдаги обрў-эътиборини юксалтиришга, улар орқали фарзандларимиз таҳсил олаётган таълим даргоҳларидаги муҳитни яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбарининг педагогларимиз фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор Қарор ва Фармонлари мавжуд бўлиб, улар орқали педагогларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шарт-шароит ва ҳуқуқий асослар яратилган. Шунга қарамай, педагогларимизнинг нуфузини ошириш учун ушбу Қонун жуда муҳим эди.

Қонун энг аввало бугунги кунда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўладиган масала, педагог ходимларга ўз касбий фаолияти билан шуғулланишига ғайриқонуний равишда аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқи берилаётганлиги билан ҳам аҳамиятга молик. Мана шу биргина жиҳат, яъни педагог ўз касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиши, педагогнинг нуфузини янги босқичга кўтаради, деб ўйлайман.

Фурсатдан фойдаланиб яқинлашиб келаётган қутлуғ сана билан табриклайман, бугунги қабул қилинган Қонун барчамизга муборак бўлсин!

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
39.7K views07:57
Ochish/sharhlash