Get Mystery Box with random crypto!

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari M
Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Kanal manzili: @mmtv_o_qituvchisi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.01K
Kanalning ta’rifi

📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Реклама учун: @reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-09-22 09:35:42
​​2 нафар мактаб ўқувчиси, 69 нафар боғча болалари оммавий заҳарланган, болалар нимадан захарлангани ҳали номаълум

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида болалар оммавий равишда доридан заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирган.

Чуст тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 23-сонли болалар боғчасининг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб борган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб борилган.

Кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борган. Шунга кўра, 23-МТТдан 35 нафар, 51-МТТдан 20 нафар, 18-МТТдан 5 нафар, 36-МТТдан 3 нафар, 7-ўрта талим мактабидан 1 нафар, 43-МТТдан 1 нафар, 21-ўрта талим мактабидан 1 нафар, 30-МТТдан 2 нафар 35-МТТдан 1 нафар 34-МТТдан 1 нафар, оилавий МТТдан 1 нафар – жами 71 нафар боланинг соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратурага кўра, Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Вояга етмаган болалар нимадан захарлангани ҳали номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 24 нафар бола овқатдан заҳарланганди. 2022 йилнинг октябр ойида Фарғонадаги боғчалардан бирида ҳам 20 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланган.

Айни ўша йилнинг сентябр ойида Фарғонада яна 41 нафар бола овқатдан заҳарланган. Шунингдек, бундай ҳолат Навоийда ҳам кузатилган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
31.2K views06:35
Ochish/sharhlash
2023-09-22 08:59:01
ABITURIYENTLAR DIQQATIGA!

DTM BALLINGIZ BILAN SIZ
“PERFECT UNIVERSITY” TALABASISIZ!


BAKALAVRIAT YO'NALISHLARIGA
KUNDUZGI, KECHKI VA SIRTQI TA'LIM SHAKLLARIGA QABUL DAVOM ETMOQDA!

DTM ball bilan ro'yxatdan o'tish:
dtm.perfectuniversity.uz
uzbmb.perfectuniversity.uz

Onlayn hujjat topshirish:
qabul.perfectuniversity.uz

O’qishni ko’chirish:
transfer.perfectuniversity.uz

Telegram| Instagram
Facebook| YouTube|
Web sayt| Threads
55-500-02-50
@perfect_call_center

1-bino Lokatsiyasi
2-bino Lokatsiyasi
24.5K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-09-21 18:35:57
“Таълим тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Қонунчилик палатасига кўра, 2020 йилда қабул қилинган қонунни “соҳадаги ислоҳотлар ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш” зарурати туғилган.

Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан, “Таълим тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Қарорда қонунни “соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш” зарурати борлиги айтилади.

Гуруҳ ўз таклифларини бир ойлик муддатда, таълим тўғрисидаги миллий қонунчиликни ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда ишлаб чиқиши ва Қонунчилик палатасининг Кенгашига тақдим этиши керак.

28 нафар аъзодан иборат ишчи гуруҳга палата спикери Нурдинжон Исмоилов раислик қилади. Гуруҳдан парламент вакиллари, ҳукумат расмийлари ва бошқалар ўрин олган.

2023 йил апрел ойида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим мазмунини белгиловчи (таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликларга оид) қатор ваколатлари шу марказга ўтказилган эди. “Таълим тўғрисида”ги қонунда бу марказ таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари қаторида акс этмаган. Қонун бундан 3 йил олдин – 2020 йил 24 сентябрдан кучга кирган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
27.9K views15:35
Ochish/sharhlash
2023-09-21 17:59:02
#Orbital #Respect

Prezident maktabiga kirgan o’quvchilarimizdan biri.

Yangibayeva Zilola

Ushbu havola orqali 1-bepul darsga ariza qoldiring
Ariza qoldirish
Ariza qoldirish
Ariza qoldirish

Ustiga bosing

+998930004500

@orbital_education
24.8K views14:59
Ochish/sharhlash
2023-09-21 14:33:07
#Биласизми
Мактабларда таътил кунлари қандай белгиланган?

Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан бошланиб, 1 сентябрга қадар давом этади.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
29.5K views11:33
Ochish/sharhlash
2023-09-21 13:57:51
"PREZIDENT MAKTABI | 1-bosqich namunaviy savollari"

Kitob tarkibi quyidagicha:
- 300 ta test
- 10 ta variant
- Video yechimlar
- Javob varaqalari...

@piima_tests_uz
24.1K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-09-21 09:17:1716 миллион маош, шахсий машина, кўркам ҳовли ва юксак мартаба — бугун шуларнинг барчасига касбим ортидан эгаман

Ҳар куни эрталаб синфга “хайрли тонг, устоз” дeя ўқувчиларим кириб кeлади ва бу энг қийин синовларни ҳам енгиш учун етарли куч бeради.

Мақоламиз қаҳрамони — чекка бир ҳудудда ёш авлод қалбини илм нурлари ила чароғон этиб келаётган оддий қишлоқ ўқитувчиси – Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 41-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани муаллимаси Елена Азимжонова. 

Хўш, у қандай қилиб шу натижага эришди?

20 йиллик педагогик тажрибага эга бўлган маҳоратли муаллима ўз муваффақиятларининг сири ҳақида гапириб берди.

Аслида омад, муваффаққият – меҳнат ва изланишнинг ҳосиласидир,- дейди у. Ҳаётда ҳеч нарсага шунчаки эришиб бўлмайди. Менинг энг биринчи ютуғим – ўзим севган касбда фаолият олиб бораётганимдир. Мактаб, ўқувчиларим – ҳаётим мазмуни.

Яна бир муҳим жиҳати – мен ўқитувчиси эъзоз топаётган, меҳнати юксак қадрланаётган мамлакатнинг ўқитувчисиман. Буни фахр билан қайта-қайта такрорлашдан сира чарчамаймай.

Агарки, касбингни севсанг, ўз устингда излансанг, берилган имкониятлардан унумли фойдалансанг – муваффақият сенинг қўлингда! Ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан юксалиб бораверасан, ҳурмат-эътибор қозонасан, ўзингни бахтиёр ҳис этасан. ЎН ОЛТИ МИЛЛИОН МАОШ, ШАХСИЙ МАШИНА, КЎРКАМ ҲОВЛИ ВА ЮКСАК МАРТАБА - ўз касбим ортидан бугун шуларнинг барчасига эгаман. 

Касб танлаш ҳаётдаги жиддий қадам бўлиб, уни улғайиш босқичида онгли равишда амалга ошириш керак - ҳар доим шундай бўлган, лекин мен бу қоидадан истисноман. Чунки мен жуда ёшлигимда ўқитувчи бўлишга қарор қилганман. Бу қарорга илҳомлантирган инсонлар бутун умрини ўқитувчиликка бағишлаган яқинларим эди.

Ҳозирги кунда олий тоифали ўқитувчиман, шунингдек, TESOL, ESOL, IELTS, Linguaskill каби халқаро миқёсда тан олинган сертификатларнинг C1 даражасига эгаман.

2021 йилда Америка Кенгаши ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигидаги ESN лойиҳасида финалист сифатида танланиб, TESOL, TETE, TOT, ELTeach каби Америка Қўшма Штатларининг етакчи George Mason Universiteti ва TESOL уюшмаси профессорлари мураббийлик қилган малака курсларида бир йил давомида ўқиш имкониятини қўлга киритдим.

Ўтган ўқув йилида вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган синовларда иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олдим.

Бугун нафақат Қоракўл тумани, балки Бухоро вилоятида услубий ёрдам кўрсатувчи мобил гуруҳнинг фаол аъзоларидан бириман. Менимча, ёш авлодни тарбиялашда нафақат ўқувчиларга билим бериш, балки фан ўқитувчиларига услубий ёрдам бериш ҳам устувор ва муҳим мақсадлардан биридир. Чунки ўқитувчи салоҳиятли бўлсагина, ўқувчиларни ўз ортидан эргаштира олади.

Айни пайтда ўқувчиларга билим бериш, ҳамкасбларимга методик ёрдам кўрсатиш баробарида таълим бўйича магистр даражасини олишга интиляпман. Бундан ташқари, таълимдаги ташкилий назария, мактаб ҳуқуқи, музокаралар ва ҳатто молия каби мавзуларни чуқур ўрганиш орқали ўз тажрибамни бойитишни кўзлаяпман.

Барча интилишларимнинг марказида ўқувчиларимга ўқишда ва мақсадларини аниқ белгилашда ёрдам бериш, уларни жамиятга ижобий ҳисса қўшадиган кишилар бўлишга ундашга бўлган қатъий истагим ётади.

Мен ишимни яхши кўраман. Ҳар куни эрталаб синфга “хайрли тонг, устоз” дея ўқувчиларим кириб келади ва бу инглиз тилини болаларга ўқитишда энг қийин синовларни ҳам енгиш учун етарли куч ва мотивация беради.

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
31.1K views06:17
Ochish/sharhlash
2023-09-21 08:14:12
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!

Халқаро Нордик университети
Ўзбекистон ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида очилган бўлиб, Финландиянинг Карелиа амалий фанлар университети билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.

1. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4 йил
2. Молия - 12 млн
сўм 4 йил
3. Психология - 11 млн
сўм 4 йил
4. Мактабгача таълим - 11млн
сўм 3 йил

Ўқишни кўчириш истагидагилар фақат 2-курсдан қабул қилинади.

12 та бакалавриат йўналиши;
6 та магистратура мутахассислиги;
4 та Phd илмий даражаси;
Work and Travel дастури хам мавжуд.

Онлайн ҳужжат топшириш:
https://admission.nordicuniversity.org/

Ўқишни кўчириш:
https://transfer.nordicuniversity.org

Лицензия (№051207, 01.12.2022-y)

Қўшимча маълумот олиш учун:

+998555084400

@nordikedu

Телеграм канал: https://t.me/nordic_edu
25.4K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-09-21 07:05:32
Мактаб ўқувчиларига нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш мумкин эмас

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра педагогларга қўйиладиган талаблар:

ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

ўқувчилар чет элга чиқиб кетган тақдирда, бу ҳақида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;

мазкур қоидаларни ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати” дарсларида ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
35.8K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash
2023-09-20 12:35:00
#огоҳликка_чақирамиз
Фарзандингизга шубҳали шахслардан қандай ҳимояланиш кераклигини ўргатинг

Юқоридаги видеода фарзандингизга уқтиришингиз зарур бўлган бугунги давр талаблари санаб ўтилган.

Огоҳлик эҳтиёткорликдан бошланади.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
12.7K views09:35
Ochish/sharhlash