Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб ўзгарганда ота-оналар ўқувчининг emaktab.uz тизимидаги  | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Мактаб ўзгарганда ота-оналар ўқувчининг emaktab.uz тизимидаги логинини янги мактаб администраторига тақдим этиши керак

Савол:

Яшаш жойимиз ўзгараётганлиги туфайли ўғлимни бошқа мактабга ўтказган эдик. Боланинг мактаби emaktab.uz платформасида қандай ўзгартирилади?

Жавоб:

Ўқувчини эски мактабидаги аккаунтини янги таълим муассасасига ўтказиш учун ота-она янги мактабга ҳужжатларни топшириш вақтида боланинг emaktab.uz тизимидаги логини маълумотларини янги мактаб администраторига тақдим этиши лозим.

Ўқувчи ходимлар томонидан янги таълим ташкилотига логини бўйича қабул қилингандан сўнг, профильида янги ташкилотга кириш таклифи келади. Кейин эса "Хавфсизлик" ёрлиғидаги шахсий профиль созламаларида ушбу таклифни қабул қилиш керак бўлади.

Шундан сўнг боланинг emaktab.uz платформасидаги профили янги мактабга кўчирилади.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi