Get Mystery Box with random crypto!

Мирзо Кенжабек ижоди

Telegram kanalining logotibi mirzo_kenjabek — Мирзо Кенжабек ижоди М
Telegram kanalining logotibi mirzo_kenjabek — Мирзо Кенжабек ижоди
Kanal manzili: @mirzo_kenjabek
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 971
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм
Шайх Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий — Мирзо Кенжабекнинг ижодий ва илмий фаолиятига бағишланган ўзанга хуш келибсиз.
Мурожаат учун: @suhrobziyodov
{!} Ўзан маътериалларидан фойдаланганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-12 06:54:47
“Уммий” сўзи Қуръони каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, ёзишни билмаган” (онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Чунончи, Анкабут сураси, 48-ояти каримасида билдирилади (маъноси): “(Эй Расулим!) Сиз бундан олдин бирор китоб ўқимас эдингиз, уни қўлингиз билан ҳам ёзмас эдингиз. Агар шундоқ бўлмаса эди, (унда: бу Қуръонни бошқа жойдан ўқидинг ёки ёзиб олдинг, деб) ботилга эргашувчилар (ҳавойи нафсларига кўра фикрлайдиган ва яшайдиганлар), албатта, шубҳаланар эди”.

Аъроф сураси, 157-оятида ҳам «Уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул» ибораси келади; оят маъноси: «У (Аҳли Китоб бўлган)ларки, ёнларидаги Таврот ва Инжилда ўзлари (номи ва хислатини) ёзилган ҳолда топадиган, уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул (ҳазрати Муҳаммад)га эргашурлар” ...

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ¬нинг элчиси бўлишлари жиҳатидан Расул, халққа Ҳақнинг амрларини етказишлари ва хабар беришлари жиҳатидан Набий, яъни пайғамбардирлар (Тафсири Қози Байзовий).

Мирзо Аҳмад Хушназар

https://t.me/mirzo_kenjabek
446 views03:54
Ochish/sharhlash
2021-02-12 06:54:39
ЭНГ ГЎЗАЛ САВАЛОТЛАР

Маъноси:
Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга, ул зотнинг жуфти ҳалолларига ва зурриётларига раҳмат айла, мисли ҳазрати Иброҳимнинг оилалари (аҳли)га раҳмат айлаганингдек! Ва ҳазрати Муҳаммадни, ул зотнинг жуфти ҳалолларини ва зурриётларини муборак қил, мисли ҳазрати Иброҳимнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.


https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
380 views03:54
Ochish/sharhlash
2021-02-12 06:54:39
ЭНГ ГЎЗАЛ САЛАВОТЛАР

Маъноси:
“Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва ул зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан”.

“Малавон” салавоти олтмиш минг, «Баҳри анвор” салавоти юз минг даражага эга эканини ўйласак, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ўз муборак лафзлари билан билдирган ва барча ҳадис китоб¬ларида келган бу саловоти шарифнинг даражаси нечоғ юксак эканлигини англаймиз. Бу муборак салавотнинг ҳар намозда айтилиши бежиз эмас.

Мирзо Аҳмад Хушназар


https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
389 views03:54
Ochish/sharhlash
2021-02-12 06:52:10 ЭНГ ГЎЗАЛ
САЛАВОТЛАР

* * *
بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

САЛАВОТИ ШАРИФ КЕЛТИРМОҚНИНГ
ФАЗИЛАТИ


Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳеч кимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади, бас, бунга кўра, умматларининг ул зотга салавот айтмоғи нақадар зарурдир. Чунки мўъминлар у зотнинг шафоъатларига муҳтождирлар.

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини менга энг кўп салавот айтганидир» (“Сунани Термизий”, 352-боб, 484-ҳадис).

Ҳазрати Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки менга бир салавот айтса, у туфайли Аллоҳ унга ўн салавот ёзгайдир» (“Сунани Термизий”, 352-боб, 485-ҳадис, ҳасан-саҳиҳ).

Суфён Саврийдан ва бирдан кўп илм аҳлидан ривоят қилинган, айтдилар: «Раббнинг салоти – раҳмат ва фаришталарнинг салоти истиғфордир».
Қуръони карим тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Чунки бу Аллоҳнинг амридир. Шунинг учун солиҳ ва муттақий зотлар ўз тобеларига севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишни кунлик вазифа ҳам қилиб берадилар.

Исмоъил Ҳаққий Бурсавий айтадилар; ҳадиси шарифда айтилади: «Менга салом берган ҳар бир мусулмон банданинг саломига алик олмоғим учун Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради” (Имом Байҳақий, «Шуъабул-иймон”; Имом Абу Довуд, қаранг: «Ал-фатҳул-кабир”, 3/103).

Бу ҳадиси шарифдан чиқадиган хулосага кўра, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам барзах оламида ҳаётдирлар. Чунки кечами, кундузми, доим ул зотга салом бериб турадиган бирор киши топилади (“Руҳул-баён”, 6-жилд, 479-саҳифа).

ҲАР БИР НАМОЗДА САЛАВОТ
АЙТИШНИНГ ҲУКМИ


Ҳазрати Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) мазҳабларида ҳар бир намоздаги ташаҳҳудда (“Ассалому алайка, йо аййуҳан-набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” деб) салавот айтиш вожиб, ҳар қаъдаи охирда эса салавот айтиш суннатдир. Яъни, ҳар намозда «Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд..» деб салавот айтиш суннатдир.

Бундаги «Оли Муҳаммад”, яъни, «ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)”дан мурод ул зотнинг умматларидан тақво аҳли бўлган зотлардир (“Руҳул-баён”, 6-жилд, 478-с).
Ҳазрати Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ эса: «Ташаҳҳудда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди”, деганлар (“Тафсири ҳилол”).

Ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида эса намозхон қаъдаи аввални тарк этса ёки ташаҳҳуддан бир оз қисмини тарк этса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Қаъдаи аввал таркибида эса салавот ҳам бор (“Рисолаи сужуди саҳв”, 30, 31,32-масалалар; «Қуҳистоний”, «Оламгирия”, «Раддул-муҳтор”).

Мирзо Аҳмад Хушназар


https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
392 viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2021-02-12 06:52:10 ЭНГ ГЎЗАЛ
САЛАВОТЛАР
* * *
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 18.09.2020 йилдаги 4718-рақамли тавсияси асосида нашр этилган.
* * *
САЛАВОТ АЙТИШНИНГ
ВОЖИБЛИГИ
بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнгсиз салоту саломлар бўлсин! Раббимиз Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:

اعوذ بالله من اشيطان الرجيم * بسم الله الرحمن الرحيم*
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا
صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Маъноси:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар (шарафини юксалтиб, шонини улуғлаб ёд этурлар). Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга (тўлиқ таслимият билан) салоту салом йўлланглар!” (33/Аҳзоб, 56).

Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир; фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир (Фақиҳ Абул-Лайс Самарқандий).

Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир (“Ҳақ дини, Қуръон тили”, “Тафсири Ҳилол”). Бунда бир мажлисда номлари ўтганда ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи муфассирлар: «Умрида бир марта салавот айтиш вожиб”, деганлар (“Тафсири Қози Байзовий”).

Бу ҳукмларнинг далили, севикли ПайҒамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин”, деганларидир (“Сунани Термизий”, Дуолар китоби, 3545-ҳадис).

САЛАВОТ ҚАНДАЙ ШАКЛДА
АЙТИЛАДИ?

Мўъминлар ҳар намознинг ҳар ташаҳҳудида ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом йўллар, яъни:
“Ассалому алайка, йо аййуҳан-набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” дер эдилар.
Юқоридаги: «Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга салоту салом йўлланглар!” (33/Аҳзоб, 56) деган ояти карима нозил бўлгач, баъзи саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу сизга салом беришни (ташаҳҳуддан) билиб олдик. Энди сизга қандай салавот айтамиз?» - деб сўрадилар. Шунда марҳамат қилиб дедиларки: «Бундай деб айтингизлар: «Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Ва борик ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо борокта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд» («Саҳиҳи Бухорий», 4797; «Сунани Термизий», 351-боб, 483-ҳадис. Ҳазрати Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу ривоятлари).
Бу салавотнинг бир мисоли, холос. Салавотнинг кўплаб турлари бор, қуйида баъзилари зикр қилинади.

Мирзо Аҳмад Хушназар
(Мирзо Кенжабек)


https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
418 viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2021-02-11 22:49:14 Жумъа табриги
* * *
ЖУМЪА КУНИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
Марҳамати кенг ва раҳмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Расулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин.
Ҳазрати Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қуёши чиққан энг яхши кун жумъа кунидир. Одам (алайҳиссалом) ул кунда яратилди, ул кунда жаннатга киритилди ва ул кунда жаннатдан чиқарилди. Соат (қиёмат) ҳам фақат жумъа кунида қоим бўлур». (Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривоятлари. “Сунани Термизий”, 488-ҳадис.)

Ҳазрати Лубоба ибн Абдул-Мунзир ал-Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу беш хислат бордир:
1) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда яратди;
2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди;
3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди;
4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади.
5) Қиёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли (муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни (ҳайбати)дан қўрқиб турадилар”.
(Имом Ибн Можа, “Иқома”, 79, р.1084.)

ШАРҲ.
1. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни жумъа кунида яратгани ҳикмати – Аллоҳ таоло у зотни дунёни бошқаришга лойиқ халифа, биринчи инсон, биринчи пайғамбар қилди. Фаришталар Аллоҳнинг қудрати учун у кишига сажда қилишга буюрилдилар.
Одам алайҳиссаломни жумъа кунида яратилишларидан яна бир мақсад, у зотга Аллоҳнинг Ўзидан бошқа ҳеч ким эгалик қила олмайдиган мулкидан руҳ киритилмоғидир.

2. Одам алайҳиссаломнинг Жаннатдан чиқарилиб, ерга туширилишлари жумъанинг фазилатларидандир, у зот учун ҳам бир имтиёздир. Чунки бу воқеъа кўп хайрларга сабаб бўлган. Энг буюк хайр – охирзамон Пайғамбари, коинотнинг саййиди, пайғамбарлар имоми, оламларга раҳмат қилиб юборилган ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ер юзида дунёга келишлари ва дунёга шараф бахш этишлари лозим эди.

3. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломни жумъа кунида вафот эттиргани –жумъа кунининг устунлиги ва улуғлигини кўрсатувчи далилдир. Ҳазрати Имом Ҳоким ва Имом Байҳақийнинг ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган мавқуф ҳадисда: “Ўлим мўъмин учун бир ҳадядир”, дейилган.

4. Жумъа кунида ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, дуо қабул бўладиган соатнинг ато этилиши жумъа кунининг фазилатларидандир ҳамда ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларига Аллоҳнинг буюк бир эҳсони, улуғ бир мукофоти бўлиши учундир.
Чунки у зотнинг уммати инсонларнинг яхшилиги учун чиқарилган энг яхши умматдир, зеро инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ва Аллоҳга ҳаққоний ишонадилар (Оли Имрон сруси, 11-оятга қаралсин).

5. Қиёматнинг жумъа кунида қоим бўлиши ҳам жумъа кунининг фазилатларидан бўлиб, Аллоҳ таолонинг мўъмин бандаларига бўлган чексиз раҳмати натижасидир. Чунки қиёмат куни нақадар оғир кун бўлса ҳам, у Кун мўъминлар учун Аллоҳнинг раҳматига, абадий жаннатига, жамолига эришадиган кундир.

Юксак мақомли муқарраб фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгизнинг жумъа куни ҳайбатидан қўрқиб туришлари – қиёмат кунида дин душманларининг жаҳаннам жазосига дучор қилиниши ва Аллоҳнинг адолат сифати тажаллий этмоғи сабаблидир.
Чунки Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Жинлар ва инсонлардан бошқа барча қимирлаган жону жонзот қиёмат қоим бўлиб қолади деган андиша билан жумъа куни тонг шафағидан то кун ботгунича қараб турадилар”.
Бас, Қиёмат куни мўъминлар учун Аллоҳнинг раҳматига ва абадий жаннатига эришадиган кундир.

ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайх Мирзо Аҳмад Хушназар
Термизий

Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
666 views19:49
Ochish/sharhlash
2021-02-11 22:48:51 БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Жумодус-соний ойининг 30-куни,
ЖУМЪА –
милодий 2021 йил 12 февраль.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!..

* * *

ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО...

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أَحْيانَا بَعدَ مَا أَمَاتَنَا وَ الَيْهِ النُّشُورُ *

Алҳамду-лиллоҳиллазий аҳйонаа баъда мо амотанаа ва илайҳин-нушур.

Таржимаси:

Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган ва (ўлгандан сўнг) қайта тирилиб бориш Ўзи томонга бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
(Ҳазрати Имом Бухорий, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”. Дуолар китоби, 7-боб, 6312-ҳадис.)
* * *
اَصْبَحْنَا وَ أَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّالْعَالَمِينَ *
اَللَّهُمَّ اءِنِّى أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ فَتْحَهُ
وَ نَصْرَهُ وَنُرَهُ وَ بَرَكَـتَهُ وَ هُداهُ *
وَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ماَ فِيهِ وَ شَرِّ ماَ بَعْدَهُ *

Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллоҳи Раббил-ъоламийн. Аллоҳумма, инний ас’алука хойро ҳазал-йавми, фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатуҳу ва ҳудоҳу. Ва аъуузу бика мин шарри мо фиҳи ва шарри мо баъдаҳ.

Таржимаси:
Биз тонгга етишдик, оламлар Рабби – Аллоҳники бўлган бутун мулк-борлиқ ҳам тонгга етишди. Аллоҳим! Сендан ушбу куннинг хайри-яхшилигини, фатҳини, ёрдами-нусратини, нурини, баракотини ва ҳидоятини тилайман. Ушбу куннинг ва ундан кейинги кунларнинг шарри-ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман!

(“Сунани Абу Довуд”, “Адаб” мавзулари,
111-боб, 5084-ҳадис.)

"Дуо" (“Авроди шариф”) китобидан.
Мирзо Кенжабек таржимаси.
* * ***


https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
483 views19:48
Ochish/sharhlash
2021-02-11 20:12:06 Янги шеър...
* * *
Ўткир РАҲМАТ

ҲОЛАТ

Нима экан бу муддао замирида,
Тўғри йўлни нотекис деб ўйдиради.
Бугун эса у давранинг энг тўрида,
Мени қачон ўз ҳолимга қўйдиради.

Бечора дил безовтадир турқин кўрса,
Қош-қовоғи қатларида қандай тилсим.
Эзгуликнинг майсаларин ҳасад ўрса,
Мурғаккина умидларим нима қилсин.

Ҳайратдаман. Ўйларимнинг қуршовида
Тўрт томонга бошин уриб жоним ҳалак.
Орзуларим занжирланган тушовида
Еру осмон ўртасида сарсон, фалак!

Шамол каби ўтиб борар умр ахир,
Тонг ва шомнинг юзларига боқиб юрдим.
Бу ҳаётда нени раво кўрса тақдир,
Қувончу ғам дарёсида оқиб юрдим.

Қанотлари қайрилгандек уча олмас,
Мададга зор шаштим ҳамон йўл қарайди.
Кечалари кўзларимга уйқу келмас,
Қуёш боқса нурлар ўраб ҳол сўрайди.

Салом, дейман ўтаётган кунга қараб,
Тузатасан айтгин қачон кам-кўстларни.
Шаффоф, тоза юракларни тургин сўраб,
Туҳмат, ҳасадлардан асра биз дўстларни!

Оқни қора деганга ҳам бир қараб қўй,
Инсоф тила кўнгилларни синдирмасин.
Тинчлик бермай қийнар мени фақат бир ўй,
Соф дилларда ҳасад экиб ундирмасин!

2021 йил, февраль
511 viewsedited  17:12
Ochish/sharhlash
2021-02-11 19:57:47
685 viewsedited  16:57
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:04:49 КЎКРАГИМДУР СУБҲНИНГ ПИРОҲАНИДИН
ЧОКРОК...
(Ҳазрат Навоий ғазалига мухаммас)

Лабларим кундуз жазийра даштидин қақроқрок,
Нолишим шом қушларининг зикридин дарднокрок,
Кўзларим бемор тунидин субҳига муштоқрок,
Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокрок,
Кирпигим шабнам тўкулган сабзадин намнокрок.

Истарам, бўлсам хазон, то бехазон кўрдум сени,
Дам-бадам дардим кўпайсун, то омон кўрдум сени,
Истарам, то ер бўлай, то осмон кўрдум сени,
Бу кўнгил ғамнокидин то шодмон кўрдум сени,
Истарам ҳар дамки, бўлғай хотирим ғамнокрок.

Бўлса кўнгил пок омонатлар учун тахти амин,
Ғам учун шундоқ мусаффо тутса ошиқ оламин,
Бас, илоҳий ишқ учун лозим нечоғ покроқ замин,
Лайли андин қўйди Мажнун кўнглида рахти ғамин,
Ким, йўқ эрди манзил ул водийда ондин покрок.

Мос эрурми гулга гулу дурга дуру ашкка ашк? –
Безарар бехавфу бебок улфатинг топилса кошк!
Гул тикандин этмас ор, ҳуснига соқчи бўлса рашк,
Ўйла мужгон ханжариға ёпишубдур дурри ашк,
Ким, магар андин ятиме йўқтурур бебокрок.

Севгидин эҳсон олурда бандилар мўлдур санга,
Балки, олмоқ қасди бирла ғайри эл элдур санга,
Жон бериб, жон олмоқ аммо не гўзал феълдур санга,
Лабларингдин жон олурда барча эл қулдур санга,
Жон берурда бир қулунг йўқ бандадин чолокрок!

Қилмагай ҳаргиз назар ул кун ҳаво элига чарх,
Бас, фанони этди йўл аввал бақо аҳлига чарх,
Хок этиб сочгил мени аҳли вафо йўлига, чарх,
Одамийлик туфроғин берса фано елига чарх,
Оҳким, йўқтур киши аҳли вафодин хокрок.

Неча беркитсанг, кўнгил ганжи яна кўпроқ бўлур,
Очилиб оламга, зулм ўтган сари, порлоқ бўлур,
Тикса маъно оғзини, Мирзо, бу иш қандоқ бўлур? –
Неча уқлосанг, Навоий кўнгли захминроқ бўлур,
Кўрмадук захмеки, тиккан сойи бўлғай чокрок.

Мирзо КЕНЖАБЕК

@mirzo_kenjabek

https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
174 views08:04
Ochish/sharhlash