Get Mystery Box with random crypto!

ЭНГ ГЎЗАЛ САЛАВОТЛАР * * * Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги | Мирзо Кенжабек ижоди

ЭНГ ГЎЗАЛ
САЛАВОТЛАР
* * *
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 18.09.2020 йилдаги 4718-рақамли тавсияси асосида нашр этилган.
* * *
САЛАВОТ АЙТИШНИНГ
ВОЖИБЛИГИ
بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнгсиз салоту саломлар бўлсин! Раббимиз Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:

اعوذ بالله من اشيطان الرجيم * بسم الله الرحمن الرحيم*
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا
صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Маъноси:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар (шарафини юксалтиб, шонини улуғлаб ёд этурлар). Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга (тўлиқ таслимият билан) салоту салом йўлланглар!” (33/Аҳзоб, 56).

Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир; фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир (Фақиҳ Абул-Лайс Самарқандий).

Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир (“Ҳақ дини, Қуръон тили”, “Тафсири Ҳилол”). Бунда бир мажлисда номлари ўтганда ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи муфассирлар: «Умрида бир марта салавот айтиш вожиб”, деганлар (“Тафсири Қози Байзовий”).

Бу ҳукмларнинг далили, севикли ПайҒамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин”, деганларидир (“Сунани Термизий”, Дуолар китоби, 3545-ҳадис).

САЛАВОТ ҚАНДАЙ ШАКЛДА
АЙТИЛАДИ?

Мўъминлар ҳар намознинг ҳар ташаҳҳудида ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом йўллар, яъни:
“Ассалому алайка, йо аййуҳан-набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” дер эдилар.
Юқоридаги: «Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга салоту салом йўлланглар!” (33/Аҳзоб, 56) деган ояти карима нозил бўлгач, баъзи саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу сизга салом беришни (ташаҳҳуддан) билиб олдик. Энди сизга қандай салавот айтамиз?» - деб сўрадилар. Шунда марҳамат қилиб дедиларки: «Бундай деб айтингизлар: «Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Ва борик ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо борокта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд» («Саҳиҳи Бухорий», 4797; «Сунани Термизий», 351-боб, 483-ҳадис. Ҳазрати Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу ривоятлари).
Бу салавотнинг бир мисоли, холос. Салавотнинг кўплаб турлари бор, қуйида баъзилари зикр қилинади.

Мирзо Аҳмад Хушназар
(Мирзо Кенжабек)


https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA