Get Mystery Box with random crypto!

“Уммий” сўзи Қуръони каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, | Мирзо Кенжабек ижоди

“Уммий” сўзи Қуръони каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, ёзишни билмаган” (онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Чунончи, Анкабут сураси, 48-ояти каримасида билдирилади (маъноси): “(Эй Расулим!) Сиз бундан олдин бирор китоб ўқимас эдингиз, уни қўлингиз билан ҳам ёзмас эдингиз. Агар шундоқ бўлмаса эди, (унда: бу Қуръонни бошқа жойдан ўқидинг ёки ёзиб олдинг, деб) ботилга эргашувчилар (ҳавойи нафсларига кўра фикрлайдиган ва яшайдиганлар), албатта, шубҳаланар эди”.

Аъроф сураси, 157-оятида ҳам «Уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул» ибораси келади; оят маъноси: «У (Аҳли Китоб бўлган)ларки, ёнларидаги Таврот ва Инжилда ўзлари (номи ва хислатини) ёзилган ҳолда топадиган, уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул (ҳазрати Муҳаммад)га эргашурлар” ...

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ¬нинг элчиси бўлишлари жиҳатидан Расул, халққа Ҳақнинг амрларини етказишлари ва хабар беришлари жиҳатидан Набий, яъни пайғамбардирлар (Тафсири Қози Байзовий).

Мирзо Аҳмад Хушназар

https://t.me/mirzo_kenjabek