Get Mystery Box with random crypto!

ЭНГ ГЎЗАЛ САЛАВОТЛАР * * * بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِ | Мирзо Кенжабек ижоди

ЭНГ ГЎЗАЛ
САЛАВОТЛАР

* * *
بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

САЛАВОТИ ШАРИФ КЕЛТИРМОҚНИНГ
ФАЗИЛАТИ


Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳеч кимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади, бас, бунга кўра, умматларининг ул зотга салавот айтмоғи нақадар зарурдир. Чунки мўъминлар у зотнинг шафоъатларига муҳтождирлар.

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини менга энг кўп салавот айтганидир» (“Сунани Термизий”, 352-боб, 484-ҳадис).

Ҳазрати Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки менга бир салавот айтса, у туфайли Аллоҳ унга ўн салавот ёзгайдир» (“Сунани Термизий”, 352-боб, 485-ҳадис, ҳасан-саҳиҳ).

Суфён Саврийдан ва бирдан кўп илм аҳлидан ривоят қилинган, айтдилар: «Раббнинг салоти – раҳмат ва фаришталарнинг салоти истиғфордир».
Қуръони карим тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Чунки бу Аллоҳнинг амридир. Шунинг учун солиҳ ва муттақий зотлар ўз тобеларига севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишни кунлик вазифа ҳам қилиб берадилар.

Исмоъил Ҳаққий Бурсавий айтадилар; ҳадиси шарифда айтилади: «Менга салом берган ҳар бир мусулмон банданинг саломига алик олмоғим учун Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради” (Имом Байҳақий, «Шуъабул-иймон”; Имом Абу Довуд, қаранг: «Ал-фатҳул-кабир”, 3/103).

Бу ҳадиси шарифдан чиқадиган хулосага кўра, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам барзах оламида ҳаётдирлар. Чунки кечами, кундузми, доим ул зотга салом бериб турадиган бирор киши топилади (“Руҳул-баён”, 6-жилд, 479-саҳифа).

ҲАР БИР НАМОЗДА САЛАВОТ
АЙТИШНИНГ ҲУКМИ


Ҳазрати Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) мазҳабларида ҳар бир намоздаги ташаҳҳудда (“Ассалому алайка, йо аййуҳан-набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” деб) салавот айтиш вожиб, ҳар қаъдаи охирда эса салавот айтиш суннатдир. Яъни, ҳар намозда «Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд..» деб салавот айтиш суннатдир.

Бундаги «Оли Муҳаммад”, яъни, «ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)”дан мурод ул зотнинг умматларидан тақво аҳли бўлган зотлардир (“Руҳул-баён”, 6-жилд, 478-с).
Ҳазрати Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ эса: «Ташаҳҳудда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди”, деганлар (“Тафсири ҳилол”).

Ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида эса намозхон қаъдаи аввални тарк этса ёки ташаҳҳуддан бир оз қисмини тарк этса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Қаъдаи аввал таркибида эса салавот ҳам бор (“Рисолаи сужуди саҳв”, 30, 31,32-масалалар; «Қуҳистоний”, «Оламгирия”, «Раддул-муҳтор”).

Мирзо Аҳмад Хушназар


https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA