Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори Айрим хомашёларга импорт божхона божи ундир | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

Айрим хомашёларга импорт божхона божи ундирилмайди

“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.

Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6233618