Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирл | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари мониторинг қилинади

Ҳукумат қарори (50-сон, 02.02.2023 й.) билан Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар – ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.

Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:

ернинг тузилиши бузилмаган;
антропоген таъсирда бузилган;
деградацияга учрамаган;
кучсиз деградацияланган;
ўрта деградацияланган;
кучли деградацияланган;
ўта кучли деградацияланган.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6377150