2023-02-22 17:21:13
#Таржима(м)
Оят менга таълим берди... #2
﷽
﴿ وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لا يَعْلَمُونَ ﴾
«...Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар» (Юсуф сураси, 21-оят мазмуни).
Билгинки, Аллоҳ таоло агар бир ишни ирода қилса унинг сабабларини муҳайё қилиб қўяди!..
Ҳазрати Юсуфнинг (у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин) ишларини нақадар гўзал қилиб қўйган:
- У зотни қудуқдан чиқариш учун... саҳродаги карвонни сувга муҳтож қилди!
- У зотни фарзанд қилиб олиши учун... Мисрнинг Азизини фарзандга муҳтож қилди!
- У зотни маҳбусликдан чиқариш учун... подшоҳни тушининг таъбирини билишга муҳтож қилди!
- У зотни Мисрга Азиз қилиш учун... Мисрнинг барчасини озиқ-овқатга муҳтож қилиб қўйди!
- У зотни оталарига қайтариш учун... Бошқа халқларни ҳам озиқ-овқатга муҳтож қилиб қўйди!..
Эй инсон! Агар Аллоҳ сенинг ҳам ишингни ўнглаб қўядиган бўлса, барча сабабларни муҳайё қилади, лекин сен буни сезмай қоласан!
Араб тилидан Олимжон Аллоҳқули
таржимаси.
Биринчи мақола
#Оят_менга_таълим_берди
••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
╰──•••➤
t.me/OlimjonAllohquli Telegram | Instagram | Facebook
691 views14:21