Get Mystery Box with random crypto!

"Ислом ота" масжиди намоз вақтлари

Telegram kanalining logotibi islomotavaqt — "Ислом ота" масжиди намоз вақтлари И
Telegram kanalining logotibi islomotavaqt — "Ислом ота" масжиди намоз вақтлари
Kanal manzili: @islomotavaqt
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.98K

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2022-06-23 12:15:55 https://www.facebook.com/www.islomotauz/
1.1K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-06-22 11:50:55 #ДОЛЗАРБ #Эмикдошлик

Бегона болани эмизишдаги муҳим масалалар

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Сизларга (никоҳи) ҳаром қилинган (аёл)лар – бу,… эмизган “она”ларингиз, эмишган “опа-сингил”ларингиз…” (Нисо, 23).

Бу масалани кўпчилик билади. Лекин, ўрис ҳукмронлик даврида, кейинчалик мустақиллик даврида ҳам, ҳатто ҳозир ҳам туғруқхоналарда ёки уйларда ёш келинлар билар-билмас ёки эътиборсизлик туфайли, кўнгилчанлик қилиб бегоналарни эмизиб қўйган ҳолатлар бор. Шариатда бегонани эмизганда қандай йўл тутилади?

Батафсил ўқиш
1.3K views08:50
Ochish/sharhlash
2022-06-21 12:07:45
#ЯНГИЛИКЛАР

Хушхабар: Энди хорижлик фуқаролар ҳам диний таълим муассасаларига қабул қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб хорижлик фуқароларни ўқишга қабул қилиш жорий қилинди...

Батафсил

#янгилик #қабул #мадраса #хорижликлар #islomotauz
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
1.1K views09:07
Ochish/sharhlash
2022-06-21 10:26:14 ​​#ТАФСИР #Фотиҳа

ФОТИҲА СУРАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ. (давоми)

Аллоҳ таоло айтади: "(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат, Биз сизга “етти такрорланувчи”ни ва улуғ Қуръонни бердик" (Ҳижр сураси, 87-оят). Мазкур оятдаги "етти такрорланувчи" #Фотиҳа сурасидир.

Мазкур суранинг фазилатлари ҳақида жаноби Пайғамбаримиздан кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Абу Саъид ибн Муалло айтади: "Мен намоз ўқиётган эдим, Пайғамбар алайҳиссалом чақириб қолдилар... Борсам: "Масжиддан чиқиб кетмасингдан олдин сенга Қуръоннинг энг улуғ сурасини ўргатайми?" дедилар-да қўлимдан тутдилар. Сўнг масжиддан чиқмоқчи бўлганимизда: "Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга Қуръоннинг энг улуғ сурасини ўргатайми?" деган эдингиз, дея эслатдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Етти оятдан иборат Фотиҳа сураси бўлиб, менга берилган улуғ Қуръон шудир!" дедилар (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қудсий ҳадисда Аллоҳ таоло айтади: "Фотиҳа сурасини Ўзим билан бандам орасида иккига тақсимлаганман, бандам нимани сўраса бераман".

Агар банда: "Алҳамду лиллаҳи Роббил оламин" деса, Аллоҳ: "Бандам менга мақтов ва шукр айтди", дейди.

Банда: "ар-Роҳманир Роҳийм" деса, Аллоҳ: "Бандам менга сано айтди", дейди.

Банда: "Малики явмиддин" деса, Аллоҳ: "Бандам мени улуғлади", дейди.

Банда: "Иййака наъбуду ва иййака настаъин" деса, Аллоҳ: "Бу Мен ва бандам орасидаги нарса, у нимани сўраса бераман", дейди.

Банда: "Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазина анъамта алайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз-золлин" деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, сўраганини бердим", дейди
(Насоий ривояти).

"Тафсири Ирфон" китобидан. (давомли).

#тафсир #ирфон #тафсири_ирфон #фотиҳа #islomotauz
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
1.0K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-06-17 11:53:50
#Жума

Жума кунининг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жума куни қоим бўлур»
, дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг (Одамнинг) тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно».

Дўстларингизга ҳам улашинг!
••••━•••━••━•❉•ৡ ৡ•❉•━••━•••━••••
Каналимизга уланинг @nasoimul_hikmat
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
1.6K views08:53
Ochish/sharhlash
2022-06-17 11:52:14 "Ислом ота" масжиди намоз вақтлари pinned a photo
08:52
Ochish/sharhlash
2022-06-17 07:09:44
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ!

Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

Кунингиз хайрли ўтсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!
7.7K views04:09
Ochish/sharhlash