2022-12-12 10:31:20
#ФИКРАТ
Аллоҳ таоло
«Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир» деган оятни нозил қилганда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан:
– Эй Қурайш жамоаси! – деб нидо қилдилар. Шунда улар тўпланишди. Ул зот уларга қараб: – Агар сизларга ҳозир «Водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибдилар», десам, ишонасизларми? – дедилар.
Тўпланганлар:
– Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни ҳеч кўрмаганмиз, – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Албатта, мен сизларга шиддатли азобдан қўрқитувчи (пайғамбар) бўлиб келдим, – дедилар. Шунда Абу Лаҳаб:
– Ҳалок бўлгур! Бизни шунга йиғдингми?! – дегандан сўнг Аллоҳ таоло «Масад» сурасини нозил қилган. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).
Дин ва уламоларни ҳақорат қиладиган кишилар юқорида зикр қилингани каби Абу Лаҳабнинг издошлари ҳисобланадилар. Мусулмон киши ўзи эътиқод қиладиган нарсага бу каби бепарво бўлмаслиги керак. Акс ҳолда оқибати Абу Лаҳабнинг оқибатидек бўлиб қолиши мумкин. Фуқаҳолар: “Агар масхара қилувчилар очиқ-ойдин динни масхара қилсалар, кофир бўладилар. Диндан гапираётган инсоннинг беамаллиги ёки сўзи бошқа, амали бошқалигини масхара қилишса, гуноҳкор бўладилар, лекин кофир бўлмайдилар”.
Манба: Зикр аҳлидан сўранг"
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/islomotauz_official
625 views07:31