Get Mystery Box with random crypto!

​​#Таржима(м) Оят менга таълим берди... ‏ ﷽ ( وخ | "Ислом ота" масжиди намоз вақтлари

​​#Таржима(м)

Оят менга таълим берди...

‏ ﷽
( وخلق الإنسانُ ضعيفا )
«... Ва инсон заиф яратилгандир» (Нисо сураси, 28-оят мазмуни).

Ҳаётингизнинг бошланган лаҳзаларини эслолмайсиз...
Ва қандай лаҳзалар билан тугашини ҳам билолмайсиз...
Ўтмишда яшаганларингизни ҳам ўзгартиролмайсиз...
... Келажагингизни ҳам аниқ қура олмайсиз...
Шундай экан, заиф эканлигингизни асло эсдан чиқарманг...
... Ва Роббингизга нисбатан фақир, ожиз, муҳтож эканлигингизни ҳам!!!


Эсланг: Мусо алайҳиссалом қавмларининг ёмонлигидан қочиб, ўзларининг жуда заифҳол эканликларини изҳор қилиб, ёлғизнинг ёри худо, деб Роббул Оламийнга илтижо қилдилар:
«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман».
Чунки у кишининг ҳеч кими ва ҳеч нарсаси йўқ эди. Ёлғиз ўзлари. Ёнларида ҳамроҳ ҳам, егани бир бурда нон ҳам, ётгани жой ҳам йўқ. Буларнинг бўлишидан дарак ҳам йўқ. Фақатгина Аллоҳ бор! Шунинг учун Аллоҳнинг Ўзига ёлбордилар. Нима яхшилик туширсанг, ўшанга муҳтожман, Сендан бошқа умидим йўқ, дедилар.
Ҳамма нарсани кўриб тургувчи Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг бу ҳолларини ҳам кўрди.
Ҳамма нарсани эшитиб тургувчи Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг бу илтижоларни ҳам эшитди.
Барча мушкулларни осон қилгувчи Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг мушкулларини ҳам осон қилди.

╰───➤ t.me/OlimjonAllohquli
telegram | instagram | facebook