Get Mystery Box with random crypto!

​​ #Таржима(м) Оят менга таълим берди... #2 | "Ислом ота" масжиди намоз вақтлари

​​ #Таржима(м)

Оят менга таълим берди... #2


﴿ وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لا يَعْلَمُونَ ﴾
«...Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар» (Юсуф сураси, 21-оят мазмуни).

Билгинки, Аллоҳ таоло агар бир ишни ирода қилса унинг сабабларини муҳайё қилиб қўяди!..

Ҳазрати Юсуфнинг (у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин) ишларини нақадар гўзал қилиб қўйган:

- У зотни қудуқдан чиқариш учун... саҳродаги карвонни сувга муҳтож қилди!
- У зотни фарзанд қилиб олиши учун... Мисрнинг Азизини фарзандга муҳтож қилди!
- У зотни маҳбусликдан чиқариш учун... подшоҳни тушининг таъбирини билишга муҳтож қилди!
- У зотни Мисрга Азиз қилиш учун... Мисрнинг барчасини озиқ-овқатга муҳтож қилиб қўйди!
- У зотни оталарига қайтариш учун... Бошқа халқларни ҳам озиқ-овқатга муҳтож қилиб қўйди!..

Эй инсон! Агар Аллоҳ сенинг ҳам ишингни ўнглаб қўядиган бўлса, барча сабабларни муҳайё қилади, лекин сен буни сезмай қоласан!

Араб тилидан Олимжон Аллоҳқули таржимаси.

Биринчи мақола
#Оят_менга_таълим_берди
••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
╰──•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
Telegram | Instagram | Facebook