2023-03-11 17:12:01
#Фиқҳ
Жаннат ва дўзахнинг мавжудлиги ҳақида
Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган. Шаръий қоидаларга кўра,
Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек,
мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода қилади. Буни инкор қилган инсон
диндан чиққан ҳисобланади.
Агар “илмий исботи борми” деганда замонавий илмлар яъни фан буни исботлаганми? деб сўрамоқчи бўлса, бу савол ноўрин бўлади. Чунки, жаннат ва дўзах масалалари ақидавий-ғайбий илмлар сарасига киради. Замонавий илм фан эса буни
исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли
саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.
Манба
•••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈••┈•••┈•••
Дўстларга ҳам улашинг
@yuldoshaliqori_domla
991 views14:12