2022-06-29 12:28:51
#Иқтибос #Муҳосаба
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари ўртасидаги иттифоққа қаттиқ эътибор берганлар. Ҳатто ана шу иттифоққа халал етиши эҳтимолидан
мунофиқларни ошкор қилмаганлар...
Сирдошлари бўлмиш
Ҳузайфа ибн Ямон ҳам ушбу буюк сирни ўзи билан қабрга олиб кетди. Форуқдай зот сўраса ҳам, ёнгинасида юрган, жамиятга зарари тегиши мумкин бўлган, қалби нифоқ билан маразлашган касларнинг исмини айтмади мўминлар орасига шубҳа, васваса, ёмон гумонлар оралашини, иттифоқлари дарз кетиб қолишини истамади. Халифа ҳам уни айтасан, деб қистамади, балки ўзидан хавотирланди, қалби нифоқдан тозами-йўқми, шуни билишни истади,...
Энг севимли инсоннинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) энг севимлиларидан бўлмиш Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо
"Ла илаҳа иллаллоҳ", деганига ишонмай, мусулмонларга қарши қилич кўтариб жанг қилаётган душманини чопиб ташлади ва кейин "
унинг қалбини ёриб кўрдингми?" деган набавий танбеҳни эшитиб, қанийди шу кунгача мусулмон бўлмаганимда, дея ўкинди...
Ҳанзала деган улуғ иймон соҳиби эса, Расулуллоҳнинг ҳузурида бошқа ҳолатда, аҳли аёлининг олдида бошқа ҳолатда бўлишини мунофиқлик деб ўйлаб, иймонидан хавфсираб йиғлади...
Ҳа, улар бизларга ўхшаб бошқаларнинг эмас, ўзларининг қалблари билан овора эдилар-да...
Абдугафур Искандар
••••━•••━••━•❉•ৡ ৡ•❉•━••━•••━••••
Каналимизга уланинг @nasoimul_hikmat
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
1.0K views09:28