Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ҳуқуқи

Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи И
Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи
Kanal manzili: @inson_huquqi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.49K
Kanalning ta’rifi

🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot
✅Каналга қўшилиш учун👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErIwMmt3az3c87Qtg
💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2022-07-06 09:25:00
Мотивация

Сизга ўзгалар ёмонлик қилсалар ҳам сиз яхшилик қилаверинг
Сизга ўзгалар бемеҳр бўлсалар ҳам, сиз меҳрли бўлаверинг, негаки сиздаги яхшилик қилиш ва меҳр улашиш хислати Аллоҳ томонидан сизга берилган фазилатдир..
Ёмонлик қилувчи ва бемеҳрлар бундай улкан неъматдан маҳрумдирлар.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
602 views06:25
Ochish/sharhlash
2022-07-06 07:25:14
Расулуллоҳ(с.а.в.) дедилар:

Мунофиқнинг учта белгиси бор:
- ёлғон гапиради,
- ваъдасига вафо қилмайди,
- омонатга хиёнат қилади.

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
925 views04:25
Ochish/sharhlash
2022-07-05 15:08:32 ​​"Судъя прокурор билан маслаҳатлашди" Судъялар Олий Кенгаши диққатига! Зангиоталик С.Туляганованинг билдирилишича, 2022 йили 29 июнь куни ЖИБ Зангиота туман суди судъяси Д.Т. суд мажлисини соат 17.00 га белгилаган бўлишига қарамай соат 19.00га қадар…
765 views12:08
Ochish/sharhlash
2022-07-05 14:13:10 ​​"Судъя прокурор билан маслаҳатлашди"

Судъялар Олий Кенгаши диққатига!

Зангиоталик С.Туляганованинг билдирилишича, 2022 йили 29 июнь куни ЖИБ Зангиота туман суди судъяси Д.Т. суд мажлисини соат 17.00 га белгилаган бўлишига қарамай соат 19.00га қадар бошламаган. Сабаби прокуратура ходими Ф.О мажлисга етиб келмаган.

Прокуратура ходими келгач, судъя алоҳида хонада олдиндан ушбу ходим билан маслаҳат қилиб, соат 19.30 ларда залга кириб мажлисни бошлаган. Унинг прокуратура ходими билан алоҳида маслаҳат қилганини котиб ўз сўзи билан тасдиқлаб қўйган.
Кейин судъя ҳеч нарса бўлмагандек, олдиндан ишни пишириб бўлган «маслаҳатчиси» прокуратурага тараф сифатида сўз берган…
У ёғи нима бўлгани қизиқмас.

Муҳими бу ҳақиқат бўлса, судъя одил судловни амалга оширишдаги муқаддас қоида: тарафлар тенглиги, суднинг барча шу жумладан, прокуратурадан ҳоли, мустақил экани, улар билан тил бириктирмаганини амалда кўрсатиб бера олмаган.
Афсуски, мурожаатда айтилганганлар бўлиши мумкин: айрим судъя ва прокуратура ходимларининг суд биносида бир эшикдан хоналарга кириб чиқиши, алоҳида сухбатлар қилиши, ошна-оғайни бўлиб кетгани кўз юмиб бўлмас факт.

Буни инкор қилишга уринманг, балки бартараф қилишга интилинг! Зеро, суд бизнингча адолат ва ҳақиқат маскани бўлиши керак.
Фуқаронинг мурожаати нусҳаси Судъялар Олий Кенгашига берилган. Муносабат кутамиз.

Манба @deputat_kusherbayev

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
745 viewsedited  11:13
Ochish/sharhlash
2022-07-05 12:29:59
Конституцияга таклифлар №2

Инсон ҳуқуқи маданияти маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлисга қуйидаги таклифлар билдирилди.

Уларни канал орқали бериб боришни давом эттирамиз. Жумладан,
Конституциянинг амалдаги 43-моддасига киритилаётган,

Давлат инсон ва фуқаронинг Конституцияда ҳамда қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлайди” нормасини, қуйидагича, яни,

Инсон ва фуқаронинг Конституцияда ҳамда қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳимоялаш барча давлат органларининг мажбуриятидир” деб ўзгартирилиши таклиф этилади.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
763 viewsedited  09:29
Ochish/sharhlash
2022-07-05 11:00:00
Ўзбекистон Республикасининг қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари қайсилар?
Anonymous Quiz
90%
Байроқ, герб ва мадҳия
3%
Байроқ, герб ва миллий валюта
4%
Миллий валюта, герб ва мадҳия
2%
Миллий армия, миллий валюта ва чегара
324 voters941 views08:00
Ochish/sharhlash
2022-07-05 09:00:00
Хотин қизларга нисбатан иқтисодий зўравонлик

Иқтисодий зўравонлик
— хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш жойларида ва бошқа жойларда амалга оширилган зўравонлик шакли ҳисобланади.

Хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун,
- озиқ-овқат,
- уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини,
- мулк ҳуқуқини,
- таълим олиш ҳамда
- меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) тушунилади.

P.S. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун таҳририда.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
935 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-07-05 07:25:58
Бир киши Расулуллоҳдан сўради:

Жаннатга нима олиб боради, Расулуллоҳ? — Ростгўйлик. Ростгуй одам пок бўлади, пок бўлса имонли бўлади, имон эса жаннатга олиб боради.
— Дўзахгачи, Расулуллоҳ? — Ёлғончилик. Ёлғон гапирган киши бузуқ бўлади, бузуқлик кофирликка етаклайди. Кофирлик эса дўзахга олиб боради.

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
473 viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2022-07-04 17:20:00 ​​ Беш бош эшак ўрнига, энди ўн бош сўйилишига имкон берилибти!

Қашқадарёнинг Косон туманида 5 бош эшак сўйган шахс арзимаган 900 минг сўм жаримага тортилган.

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берган.
Жорий йилнинг 1 июль куни Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакларни сўйгани аниқланган.

Эшак гўштлари туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.

Маълумотга кўра, Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори фуқаро B.L.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111- моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яъни 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Муқаддам, Қаршида эшак гўшти сотган шахс жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.

P.S. Бир хил ҳолат икки хил жазо. Додингни кимга айтсанг айт...

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
383 views14:20
Ochish/sharhlash
2022-07-04 15:54:26 Қорақалпоғистондаги воқеаларга оид қисқа сатрларда:

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди — Президент фармони

Шавкат Мирзиёев: “Мен барибир қандай оғир бўлмасин қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини таъминлайман”.
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга — 15 июлга қадар узайтириш таклиф этилмоқда — Парламент

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасидан Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид қисми чиқарилди — Парламент қуйи палатаси

2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топдилар.

Нукусдаги оммавий тартибсизликлар оқибатида, ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра,
жами 243 нафар шахсга, жумладан,
38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган,
оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган — Бош прокуратура

Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди — Миллий гвардия
Бош прокуратура брифинги

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизлик ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари асосида жиноий иши қўзғатилди.

P.S. Инсонлар англаб етиши керакки, барча ҳатти-ҳаракатлар қонун доирасида ва қонуний йўл билан ҳал этилиши керак. Ҳар қандай ўзбошимчалик, қонундан четга чиқиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
916 viewsedited  12:54
Ochish/sharhlash