Get Mystery Box with random crypto!

​​ Беш бош эшак ўрнига, энди ўн бош сўйилишига имкон берилибти | Инсон ҳуқуқи

​​ Беш бош эшак ўрнига, энди ўн бош сўйилишига имкон берилибти!

Қашқадарёнинг Косон туманида 5 бош эшак сўйган шахс арзимаган 900 минг сўм жаримага тортилган.

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берган.
Жорий йилнинг 1 июль куни Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакларни сўйгани аниқланган.

Эшак гўштлари туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.

Маълумотга кўра, Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори фуқаро B.L.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111- моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яъни 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Муқаддам, Қаршида эшак гўшти сотган шахс жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.

P.S. Бир хил ҳолат икки хил жазо. Додингни кимга айтсанг айт...

Каналга кириш учун
@inson_huquqi