Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ҳуқуқи

Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи И
Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи
Kanal manzili: @inson_huquqi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.49K
Kanalning ta’rifi

🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot
✅Каналга қўшилиш учун👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErIwMmt3az3c87Qtg
💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2022-07-04 13:29:57
Таклиф ташкилотга келиб тушган кундан эътиборан қанчагача бўлган муддатда кўриб чиқилади?
Anonymous Quiz
22%
1 ой
30%
10 кун
5%
3 ой
44%
15 кун
149 voters341 views10:29
Ochish/sharhlash
2022-07-04 11:59:58
Конституцияга таклифлар

Инсон ҳуқуқи маданияти маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ўрганилиб, таҳлил этилиб, ривожланган демократик давлатлар Конституцияларидаги инсонпарварлик тамойиллари таққосланиб, Олий Мажлисга 30 июнь куни 8-модда хусусида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Уларни канал орқали бериб борамиз. Жумладан,
13-модда кенгайтирилиб, унга қўшилаётган қоида:

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади жумласига, инсон фойдасига деган сўздан сўнг истисносиз талқин қилинади деб ўзгартирилишини.

Чунки истисносиз (сўзсиз) дейилиши амалиётда асосан суд жараёнида инсон фойдасига талқин қилса бўладими? деган тортишув ва саволларга ўрин қолдирмайди деган фикрдамиз.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
745 views08:59
Ochish/sharhlash
2022-07-04 10:54:10
Тасарруф этиш дегани нимани англатади?

Тасарруф этиш
(отчуждение имущества)- мол-мулкни сотиш (олди-сотди), ҳадя қилиш, алмаштириш яъни, бир сўз билан айтганда мулкни бегоналаштириш, бегона эгалигига ўтказиш тушунилади.

Бинобарин, мулкдор ўз мол-мулкини тақдирини мазкур мол-мулкка нисбатан юридик ҳужжатларни тузиш йўли билан белгилайди. Жумладан, мулкдор унга тегишли мол-мулкни сотиш, ҳадя қилиш, ижарага бериш, гаровга бериш, мерос қолдириш ҳуқуқларига эга.

Мулкдор унинг мулкидан ким ва қандай ҳолда фойдаланишини ўзи ҳал этади.

Амалда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига, реал эга бўлган шахсгина ҳақиқий мулк эгаси ҳисобланади,зеро, тасарруф этиш ҳуқуқи мулкка нисбатан мутлақ ҳуқуқни беради.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
863 views07:54
Ochish/sharhlash
2022-07-04 07:08:04
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради":

1) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон.

2) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар.

3) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
998 views04:08
Ochish/sharhlash