Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистондаги воқеаларга оид қисқа сатрларда: Қорақалп | Инсон ҳуқуқи

Қорақалпоғистондаги воқеаларга оид қисқа сатрларда:

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди — Президент фармони

Шавкат Мирзиёев: “Мен барибир қандай оғир бўлмасин қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини таъминлайман”.
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга — 15 июлга қадар узайтириш таклиф этилмоқда — Парламент

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасидан Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид қисми чиқарилди — Парламент қуйи палатаси

2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топдилар.

Нукусдаги оммавий тартибсизликлар оқибатида, ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра,
жами 243 нафар шахсга, жумладан,
38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган,
оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган — Бош прокуратура

Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди — Миллий гвардия
Бош прокуратура брифинги

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизлик ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари асосида жиноий иши қўзғатилди.

P.S. Инсонлар англаб етиши керакки, барча ҳатти-ҳаракатлар қонун доирасида ва қонуний йўл билан ҳал этилиши керак. Ҳар қандай ўзбошимчалик, қонундан четга чиқиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi