Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ҳуқуқи

Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи И
Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи
Kanal manzili: @inson_huquqi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.49K
Kanalning ta’rifi

🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot
✅Каналга қўшилиш учун👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErIwMmt3az3c87Qtg
💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 11:29:59
Тошкентлик “шумахер”га чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Lacetti русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 август куни тахминан соат 22:20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. Lacetti русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.

Изоҳ : Қонунни ҳурмат қилмаслик инсонни ҳуқуқий маданиятидан далолат беради ва бу истисносиз жавобгарликни келтириб чиқаради...

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
373 views08:29
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:04:05
1 сентябрдан таксичилар ҳам ўзини-ўзини банд қилиб ишлай бошлайди

Президент қарори билан, 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилиши белгиланган. Бунда:

лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Изоҳ : Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтилади.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
550 views07:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:00:47
Ўзбекистонда 7 ойда 10 621 нафар эгизаклар туғилган

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг
январь-июль ойларида республикамизда 10 621 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.

Шундан 250 нафарини 3 ва ундан ортиқ эгизак туғилганлар ташкил этган.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
485 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:33:54
Хорликдан чиқмасин эгрилар боши,
Тўғриликдир доим тўғри йўлдоши.

Абдураҳмон Жомий

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
372 views04:33
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:59:54
Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзоди маъқулланди

Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари Азиз Воитов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллаган.

Бунга қадар у 2020 йилнинг мартидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Азиз Воитов (1980 йилда туғилган) Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
166 views12:59
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:49:55
Тест натижасидан норози абитуриент апелляция аризаси бериши мумкин

Апелляция аризалари my.dtm.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинмоқда ва 6 сентябрга қадар (10 кун) давом этади.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрдан бошланади.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
294 views11:49
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:08:44
Минг доллар деб тўрт йигит қамаладими?

Наманган вилояти Наманган шаҳрида товламачилик йўли билан фуқародан пул талаб қилган шахслар қўлга олингани хабар қилинди.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Б. (1977 йилда туғилган)га Оҳангарон туманида жойлашган «Роҳат» чойхонаси олдида 4 нафар шахс Lacetti ва Spark автомашинасини 3,5 минг долларга сотишни ваъда қилгани аниқланган.

Улар автомашиналарни сотмасдан, унинг пуллари ва 2 жуфт автомашина давлат рақамларини ўткир тиғли жисм билан қўрқитган ҳолда зўрлик билан тортиб олиб, мазкур давлат рақамларини қайтариш эвазига товламачилик йўли билан 1 минг доллар талаб қилган.

Янгийўл тумани ҳудудида яшовчи шахслар — фуқаро А.Ж. (1983 йилда туғилган), фуқаро Й.С. (2000 йилда туғилган), фуқаро У.С. (1994 йилда туғилган) ва фуқаро А.Ш. (2000 йилда туғилган) ушбу пулларни Зангиота туманида жойлашган «Ёнғоқ» кафесида олган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Изоҳ: Ҳолат мавҳумроқ. Нима бўлганда ҳам товламачилик, айниқса гуруҳ бўлиб содир қилинганлиги оғир жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини билиши керак эди.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
232 views10:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:30:00
Солидаризм (фр. solidarisme, solidaire сўзидан –биргаликда ҳаракат қилиш) – биргаликдаги ҳаракат, турли хилдаги сиёсий назарияларни белгилаш учун фойдаланиладиган термин.

@inson_huquqi | #Юридик_термин
266 views08:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:00:00
Коинотга биринчи инсон парвози нечанчи йилда содир бўлган?
Anonymous Quiz
75%
1961
10%
1945
6%
1988
8%
1920
159 voters311 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:26:04
Иқтидоринг етмаган ишни қилма,
сабабсиз ўзингни донишманд билма.


Носир Хисрав

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
379 views04:26
Ochish/sharhlash