Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ҳуқуқи

Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи И
Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи
Kanal manzili: @inson_huquqi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.49K
Kanalning ta’rifi

🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot
✅Каналга қўшилиш учун👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErIwMmt3az3c87Qtg
💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-26 12:02:12
2022 йилнинг январь-июль ойларида республика бўйича 28 507 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Энг кўп ажралишлар Тошкент шаҳрида (3432 та), Самарқанд вилояти (3041 та), Фарғона (2955 та) ва Андижон вилояти (2896 та) ҳудудида қайд этилган. Энг кам кўрсаткич Навоий вилояти (836 та) ҳиссасига тўғри келади.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
861 views09:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:40:58
Ўзбекистоннинг пенсия ёшидаги амалдорларидан бири лавозимидан кетди

Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ўтказган йиғилишда аҳолининг жуда кўп эътирозлари айнан Абдувоҳидов масъул бўлган соҳаларга тўғри келиши таъкидланган.

Шу йил 66 ёшга тўладиган Абдужаббор Абдувоҳидов администрация ва ҳукуматдаги энг кекса ёшли амалдорлардан бўлиб, у 4 йил олдин, 2018 йил 27 августда президент маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Абдужаббор Абдувоҳидов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси ҳисобланади.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
397 views07:40
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:10:31
Расман: Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Одил Каландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
737 views06:10
Ochish/sharhlash
2022-08-26 07:16:58
Яхши одамлар билан бирга бўлинг, шунда Сиз улардан бири бўласиз.

Али ибн Абу Толиб

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
966 views04:16
Ochish/sharhlash
2022-07-07 13:45:00 ​​Сохта никоҳ – никоҳ тузишни, бирга яшашни ва оила қуришни мақсад қилмай, ўзга мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ. Сохта никоҳ орқали эришилган, қўлга киритилган ҳуқуқлар, имтиёзлар ҳам никоҳ ҳақиқий эмас деб топилгандан бошлаб бекор бўлади.

Оила кодексида никоҳни ҳақиқий эмас деб топишга асос этиб, “сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганлик” белгиланган (49-модда).
Эр-хотин сохта никоҳ қайд қилдирган ва оила қурмаган бўлсалар, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни прокурор талаб қилишга ҳақли, эр (хотин) оила қуриш мақсадисиз никоҳга кирган ҳолларда эса, бундай талаб хотин (эр) томонидан ҳам қўйилиши мумкин (54-модда).

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
42 views10:45
Ochish/sharhlash
2022-07-07 11:30:00 ​​ Конституцияга таклифлар №4

Инсон ҳуқуқи маданияти маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлисга юборилган таклифларни давом эттирамиз.

Жумладан, Конституцияга 26-1 ва 26-2-моддаларни қўшиш таклиф этилаяпти, бу янги моддаларда қуйидагилар белгиланмоқда дейилган:

Кейинги нормада, лойиҳа:
“Ҳуқуқбузарликлардан ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади” ўрнига, таклиф: “Ҳуқуқбузарликлардан ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан қўриқланади деб ўзгартирилиши таклиф этилади.

Зеро қўриқлаш, муҳофаза этишдан реалроқ ва аниқроқ.
Мазкур, моддаларнинг, лойиҳа:

“Ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга” дейилган.

Бу норма Россия Федерацияси Конституциясида ҳам мавжуд ва ушбу нормани қуйидагича талқини таклиф этилади,яъни,

Ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга” деб ўзгартирилишини.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
136 views08:30
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:31:18
Хотин қизларга нисбатан жисмоний зўравонлик

Жисмоний зўравонлик
— хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган
тан жароҳатлари етказиш,
хавф остида қолдириш,
ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик,
зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш,
жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш
орқали хотин-қизларнинг
ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли;

P.S. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун таҳририда.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
553 views06:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 07:20:17
Долг судей — вершить правосудие, а их ремесло — оттягивать его; многие судьи знают свой долг и продолжают заниматься своим ремеслом.

Судяларнинг вазифаси- одил судловни амалга ошириш, уларнинг касби эса -ишни чўзишдир; кўплаб судялар ўзларининг бурчларини билишади ва касбларини моҳирона бажаришда давом этишади.

Жан де Лабрюйер

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
235 views04:20
Ochish/sharhlash
2022-07-06 16:24:40 ​​ Конституцияга таклифлар №3

Инсон ҳуқуқи маданияти маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлисга юборилган таклифларни канал орқали бериб боришни давом эттирамиз. Жумладан,
Конституцияга 26-1 ва 26-2-моддаларни қўшиш таклиф этилаяпти, бу янги моддаларда қуйидагилар белгиланмоқда дейилган:
Лойиҳа:

• Ҳар бир шахс адвокат ёрдамидан ўз танловига кўра ҳамда жиноят процессининг ҳар қандай босқичида фойдаланиш, шахс ушлаб турилганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Унга қўшимча қилиб, таклиф:

Ҳар бир шахс адвокат, ҳимоячи ёрдамидан ўз танловига кўра ҳамда жиноят процессининг ҳар қандай босқичида фойдаланиш, шахс ушлаб турилганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан фойдаланиш ҳуқуқига эга деб ўзгартирилишини.
ёки адвокат (ҳимоячи) сўзини киритиш таклиф этилади.

Бинобарин, жиноят қонунчилигида (фуқаролик , иқтисодий , маъмурий кодексларда ҳам) жамоат ҳимоячиси ва вакиллик деган тушунчалар мавжуд бўлиб, ушбу нормада фуқарони фақат адвокатгина ҳимоя қила олиши мумкин деган талқин туради. Бу шахсни алтернатив ҳимоя ҳуқуқини таъминламайди.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
306 views13:24
Ochish/sharhlash
2022-07-06 11:50:00
Ўзбекистон халқи номидан кимлар иш олиб бориши мумкин?
Anonymous Quiz
10%
Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси
6%
Вазирлар Маҳкамаси ва Президент
60%
Президент ва Олий Мажлис
25%
Президент
157 voters327 views08:50
Ochish/sharhlash