Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ҳуқуқи

Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи И
Telegram kanalining logotibi inson_huquqi — Инсон ҳуқуқи
Kanal manzili: @inson_huquqi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.49K
Kanalning ta’rifi

🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot
✅Каналга қўшилиш учун👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErIwMmt3az3c87Qtg
💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 16:12:05
Плюрализм (лот. pluralis – кўпчиликка хос; инг. pluralisim) – фикрлар хилма-хиллиги. МДҲга аъзо бўлган баъзи мамлакатларнинг Конституцияларида яқин пайтдан бери ишлатила бошлаган тушунча бўлиб, бирон-бир ижтимоий муҳим масала юзасидан фикрлар хилма-хиллиги ва фуқароларнинг турли ижтимоий бирлашмалари тузилиши имкониятини билдиради.

@inson_huquqi | #Юридик_термин
662 views13:12
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:31:08
Гонконга сайёҳат қиламиз.

Шаҳар-давлат ҳақида қизиқарли маълумотлар:

Гонконг иккита расмий тилга эга - хитой ва инглиз;

Гонконгда ҚҚС мавжуд эмас;

Гонконгнинг 3/4 қисми ўрмон билан қопланган;

Гонконг миллий валютаси- Гонконг доллари ҳисобланади ва у пластикдан қилинади.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
748 views08:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:20:00
Ким биринчи бўлиб Ерни думалоқлигини исботлаган?
Anonymous Quiz
17%
Америго Веспуччи
50%
Христофор Колумб
11%
Марко Поло
22%
Фернан Магеллан
207 voters458 views06:20
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:41:41
Мулоҳаза

- Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, сиз яхшилик қилаверасиз?
- Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан!

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
1.0K views04:41
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:08:45
Айрим адвокатларни бежиз “ўртакаш” дейишмайди...

ДХХ матбуот хизматини хабар беришича, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида уч нафар адвокат қўлга олинган.

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати, 1985 йилда туғилган шахс ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорга МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан молиявий жарима қўлламасликни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса у тадбиркордан 23 минг АҚШ доллари талаб қилиб, мазкур пул маблағини олган вақтда ушланган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Мирзо Улуғбек туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирининг адвокати фуқародан 12 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Аниқланишича, адвокат гўёки мансабдор танишлари орқали фуқаронинг турмуш ўртоғига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгил турдаги жазога ўзгартириб бериш эвазига 9 минг АҚШ доллари ҳамда фуқарога муқаддам юридик хизматларни кўрсатгани учун адвокатлик тўловларини амалга оширган бўлишига қарамасдан, судга харажат қилганини рўкач қилиб, тамагирлик йўли билан қўшимча 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқаронинг Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган турмуш ўртоғига нисбатан бошқа енгилроқ жазога алмаштириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 10 минг АҚШ доллари беришни талаб қилиб, сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.

Ҳолатлар юзасидан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ: Ҳайрон қоларлиси Адвокатга нима етмайди деган савол бор. Одам қанча кўп бўлса яна кўпроқни истайдими? Оилаларига сабр берсин...

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
370 views15:08
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:02:00
Нима учун японияликлар аквариумда медузаларни сақлашади?
Anonymous Quiz
41%
Асабни тинчлантириш учун
22%
Ҳавони ва сувни тозалаш учун
10%
Тери касалликларини даволаш учун
26%
Бойликни ва фаровонликни олиб келиш учун
185 voters367 views11:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:57:19
Aгар сиз ўзингизни бошқаришни ўрганмасангиз, бошқалар сизни бошқаради.

Хасай Алиев

@inson_huquqi | #Кун_ҳикмати
1.1K views05:57
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:32:21
Қуйидаги давлатлардан қайси бири "Монархия" эмас?
Anonymous Quiz
36%
Марокаш
11%
Испания
20%
Бельгия
33%
Италия
205 voters422 views13:32
Ochish/sharhlash
2022-08-26 15:03:13
Садақа

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
1.4K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:21:14
Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида аҳолиси энг кам ойлик даромадга эга мамлакат

Ўзбекистон Numbeo онлайн маълумот базаси ўтказган тадқиқотларга кўра, ўртача соф ойлик даромад бўйича 106 давлат ичида 96-ўринни эгаллади.

Мазкур маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача соф ойлик даромад 278,7 долларни (3 млн 38 минг сўм) ташкил қилади. Бу МДҲ давлатлари ичида энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

МДҲ давлатлари ичида энг яхши кўрсаткичлар Россия (846 доллар), Беларусь (481 доллар) ва Қозоғистон (419 доллар) мамлакатларига тегишли.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi
1.0K views10:21
Ochish/sharhlash