Get Mystery Box with random crypto!

​​'Судъя прокурор билан маслаҳатлашди' Судъялар Олий Кенгаши | Инсон ҳуқуқи

​​"Судъя прокурор билан маслаҳатлашди"

Судъялар Олий Кенгаши диққатига!

Зангиоталик С.Туляганованинг билдирилишича, 2022 йили 29 июнь куни ЖИБ Зангиота туман суди судъяси Д.Т. суд мажлисини соат 17.00 га белгилаган бўлишига қарамай соат 19.00га қадар бошламаган. Сабаби прокуратура ходими Ф.О мажлисга етиб келмаган.

Прокуратура ходими келгач, судъя алоҳида хонада олдиндан ушбу ходим билан маслаҳат қилиб, соат 19.30 ларда залга кириб мажлисни бошлаган. Унинг прокуратура ходими билан алоҳида маслаҳат қилганини котиб ўз сўзи билан тасдиқлаб қўйган.
Кейин судъя ҳеч нарса бўлмагандек, олдиндан ишни пишириб бўлган «маслаҳатчиси» прокуратурага тараф сифатида сўз берган…
У ёғи нима бўлгани қизиқмас.

Муҳими бу ҳақиқат бўлса, судъя одил судловни амалга оширишдаги муқаддас қоида: тарафлар тенглиги, суднинг барча шу жумладан, прокуратурадан ҳоли, мустақил экани, улар билан тил бириктирмаганини амалда кўрсатиб бера олмаган.
Афсуски, мурожаатда айтилганганлар бўлиши мумкин: айрим судъя ва прокуратура ходимларининг суд биносида бир эшикдан хоналарга кириб чиқиши, алоҳида сухбатлар қилиши, ошна-оғайни бўлиб кетгани кўз юмиб бўлмас факт.

Буни инкор қилишга уринманг, балки бартараф қилишга интилинг! Зеро, суд бизнингча адолат ва ҳақиқат маскани бўлиши керак.
Фуқаронинг мурожаати нусҳаси Судъялар Олий Кенгашига берилган. Муносабат кутамиз.

Манба @deputat_kusherbayev

Каналга кириш учун
@inson_huquqi