Get Mystery Box with random crypto!

деди. -Қандоқ келсин ўша жаҳаннамдан? Нега бунчалар қайсар б | Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

деди.
-Қандоқ келсин ўша жаҳаннамдан? Нега бунчалар қайсар бу Низомингиз? -дедим
аламимдан.
-Қайсар, аммо мард. Унга неварамни ишониб бу дунёдан кетсам бўлади, -кулди
бибим.
-Сиз ҳам жаҳлимни чиқазмангда энди!
-Қайтсам, совчи юбораман, деди... мендан розилигингни олди.
Уялиб тескари ўгирилдим. Лўла болишни қучоқлаб, сўрадим:
-Сиз нима дедингиз?
-Нима дердим, розилик бердим.
-Дарров-а? Мен сизни ташлаб барибир кетмайман... -уйдан югуриб чиқиб
бибимни қучоқладим, -ўша қочқоқни деб сиздан кетайми?
Бибим пешонамдан ўпди:
-Ўн кунлигим борми энди... Онангга ташлашга кўзим қиймай шунча яшадим,
раҳмат Яратганга. Йўлимизга Низомжонни йўлиқтирди. Ҳали хур замонлар келар,
тўйлар қилиб, ўйнаб куларсизлар...
-Доим ёнимда бўлсангиз бўлди, биби.
Туш маҳали дарбозамиз шарт очилиб, Низомжон кўринди. Юзлари қизариб
кетган, ҳаллослаб турарди.
-Вой ўлай, тинчликми? Ёв қувдими? -сўради бибим.
-Ёв келди, момо. Хон тахтдан ағдарилармиш...
-Во дариғ! Яна қўзғалончиларми?
-Йўқ. Қўшни Бухоро амирлиги қўшин тортиб келаётибмиш. Мадалихонни “ўгай
онасига уйланган кофир” деб эълон қилибди. Насрулло Хон2
шунинг ваъжидан хонга
қасд қилибди. Қосим ёрдам керак учун зиндондагиларни озод этди. Халқ ҳам хон ва
Қосимни унутиб энди Хўқандни ҳимоя этмоқ ниятида йиғилибди. Қассоб номи билан
танилган амирни хонликка киришига йўл қўймаймиз. Отам ҳам улар орасида. Мен
сизларни бохабар этмоқ ниятинда келдим. Амир Насрулло шаҳримизга кирса катта
қирғинбарот бўлади. Огоҳ этмасам бўлмасди. Агар тўлатўп бошланса, ўша ғорга
кетинглар...
Бибим ва мен эшитганларимизга ишонмай бир-биримизга саволомуз
тикилишардик.
-Сизчи... -сўрадим охири.
-Мен ҳам уларнинг сафида бўламан. Ўзингизни асранглар... -Низомжон шундай
дея чиқиб кетди.
Юраклар зириллаб қолабердик...
Бир неча кун уйда хабар кутардик. Бу орада Низомжон бизни йўқлаб турар,
шаҳардаги вазиятдан бохабар этарди. Унинг ғамхўрлиги сабаб кўнглимиз тинчир,
ишонган тоғимиз борлиги учун гўё амир ерларимизга киролмайдигандек туюларди.
Айтишича, қўзғалончилар йиғилиб, Бухоро амирига қарши қуролланишибди. Хоннинг
қўрқоқлиги барчага аён бўлди. У Бухоро амири Бешариққа етиб келганда таслим
бўлишини билдирди. Халқ бунга қарши бўлибди. Омма ўз ичидан Хўжа Қаландар3
исмли мисгар кишини хонга вакил қилиб юборибдилар.
Хўжа Қаландар бир кун хон тахтига ўтиришга рухсат сўраб, эвазига халқ
2 Тарихий шахс, қўз олончи.
3 ўқон хони, Умархоннинг ў ли.
билан Насруллони хонлик тупроғидан чиқариб юборишга ваъда қилибди. Мадалихон
чорасиз рози бўлибмиш. Аммо амалдор табақа бунга норози бўлиб, Хўжа Қаландарни
зиндонлашни ёқлаб чиқишибди. Қўрқоқ хон амалдорлар сўзига кириб, мисгарни асир
олибди.
Гарчи бизнинг Хўқандимиз Бухоро амири зулмидан омон қолган бўлсада, халқ
орасида низолар кўпайди. Оломон хондан кўнгли қолган, уни тахтдан воз кечишга
ундар эдилар. Тинчимаган шаҳарда қўзғалонлар кетма кетлиги узилмади. Низомжон
ҳам жонини хатарга қўйиб қўзғалончилар сафида юрар, бундан менинг юрагим
увишарди. Яратгандан унинг тани соғлиғини сўрардим.
Совчилар
Бир куни Ойша опам аммаси билан бизникига кириб келишди. Мен томда қишга
ўтинларни ғамлаш билан овора эдим. Уларни бир кўрганда танидим: Ойша опам новча,
аммалари эса миқтигина. Бибим уларни қаршилаб олди. Мен эсам томда пусайганча
ўтирабердим. Энди улар кетмагунча бу ердан тушиб бўлибман.
Ҳайрият, бариси тинчиди. Низомжон хон тахтни ўз укасига бўшатиб берганини
айтди. Янги хон Султон Маҳмуд� энди хонликни адолат ила бошқаришига ҳамма
дуода. Аммо амалдорлар ва халқ ўртасиндаги адоват ҳамон кучли. Янги хонга қарши
бўлганлар ҳам бисёр. Нима бўлсада, эл тинчлиги баридан муҳим.
Яхшилаб жойлашиб, ташқарига разм солдим. Бу ердан кўчамизнинг сўл тарафи
бемалол кўринар эди. Буни қаранг... нарироқдаги тол тагида хазонларни эзғилаганча