Get Mystery Box with random crypto!

Жойлари жаннатда бўлсин, эшитдик, -дедим мен, -бандалик экан.. | Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

Жойлари жаннатда бўлсин, эшитдик, -дедим мен, -бандалик экан...
-Кексалик... ҳаммамизнинг тақдиримиз шу, -дедилар бибим ҳам.
-Отамни мана шу маишатчи хонлар, зулмдор амалдорлару тоғдек солиқлар
йиқитди. Онамнинг, опамнинг дарди йиқитди. Рўшнолик кўрмади отам, -Низомжон
чуқур ух тортдида, ташқарига чиқди. -Момо, тайёрларинг, -деди бизга қарамай, -тоққа
кетамиз.
…Мана, неча кундирки, онамникидамиз. Ўгай отамга бу ёқмагани кўриниб
турсада, уни рози этишди. Низомжон тез орада тўй қилиб мени олиб кетишини айтиб,
отамга ақча берди. Бибимни ҳам бу ерда қолдирмайдиган, мен билан олиб кетадиган
бўлдилар. Ён қўшни бўлганимиз учун Ойша опам ҳар куни бизни йўқлайдилар. Ҳаста
онасини кўрмоқ учун бибим ҳам тез-тез уларникига кирадилар. Мен эсам уйдан
чиқмайман. Онам билан яна зўрдўзилик қилиб вақт ўтказаман. Укаларим ва ўгай отам
пода ҳайдаб тоққа чиқиб кетди.
Низомжон Ўрда яқиндаги катта бозордан бери келмайди. Қатл бўлиб эмиш.
Мадалихон, унинг волидаси, укаси, маҳрамлари, ҳаттоки норасида болалари ҳам
ўлдирилибди. Ҳўқанд аҳли учун неча йиллардан бери гўзал мисралари билан кўнгилга
йўл топган Нодираи Давроннинг қатл этилиши катта йўқотиш бўлди. Буни кўрган,
эшитган шаҳар аҳли яна оёққа турган. Низомжон энди тахтга Бухоро амирининг қўл
остидаги Иброҳим додхох исмли кимса чиққанини айтди. Амир бўлса ўз юртига
қайтиб кетибди.
-Яна янги хон... -дедилар бувим куюниб, -тахт учун кураш халқнинг тинкасини
қурутди-ку... Кошки уларнинг бирортасининг фойдаси тегса экан.
-Ундан кўра ўз хонимиз дуруст эди. Билмадим... буниси элга қайишишига умид
йўқ. Барибир душман томоннинг одами. Ҳали кўп жабр тортмасак бўлди эди, -деди
Низомжон ҳам.
Мен эса бундайин гап-сўзлар тезроқ тугаб, тинч ва обод элда барчамизнинг
саодатли яшашимизни Яратгандан сўраб дуо қилардим.
Зилол булоқ
Кунлар исиб кетди. Ойша опам ва бибим тўй тадоригига тушишган. Низомжон
неча бор мен билан танҳо гаплашишга уринди. Аммо уддаси бўлмади: мен
деярли онамнинг ёнида ўтирардим. Унинг кўзларидан мен билан суҳбатлашишга
муштоқлигини сезсамда, мен-да чорасиз эдим.
Бир куни Низомжон бунинг йўлини топди...
-Момо, -дея эшигимизни қоқди у тонгда.
Бибим эшикни очиб Низомжонни қарши олди.
-Ойша опам Зубайдани олиб тоғ этагидаги зилол булоққа бориб келай, дейдилар.
-Зилол булоққами? -гапга қўшилди онам, -яхши бўларди...
-У ерда нима бор экан? -Қизиқсиндик бибим иккимиз.
-Бўй етиб тўй бўлиш арафасидаги қизлар бахтини сўраб боради у ерга. Булоқдан
сув ичадилар. Авлиёлар қадами теккан зиёратли жой... -дедилар онам, сўнг менга
юзландилар, -борақол, қизим. Ойша опанг хўп яхши ўйлабди.
Мен паранжимни ўраб, эшикдан чиқдим.
-Опам қанилар?
-Уйда сени кутаяптилар.
-Йўлингиз бехатар бўлсин, -онам ва бибим менга оқ йўл тилаб эшикни ёпдилар.
-Ойша опам чиқаверсинлар, мен уйингизга киришга уяламан, -дедим
Низомжонга.
-Опам чиқмайдилар, -деди у мени йўл томон имлаб, -ўзимиз борамиз.
-Вой! Алдадингизми ҳали?
-Алдамадим, булоққа борамиз. Фақат опам эмас, мен билан.
-Билиб қолишсами... тоза уятга қоламиз-ку, Низом ака.
-Опамнинг хабарлари бор, кўндирдим. Ҳеч ким билмайди. Қани, кетдик тезроқ...
Низомжон олдинда борарди, мен эса ортидан. Йўл бўйи сўзлашмай кетдик.
Булоқ сой унча олис эмас экан. Кўп ўтмай етиб бордик.
-Мана, мен айтган зилол булоқ, -Низомжон тош ердан отилиб чиқиб сой томон
оқаётган мусаффо сувни кўрсатди. -Шифобахш ва ҳосиятли. Бахт остонасидагиларга
саодат беради...
-Чинданми? -мен булоққа кафтимни тутиб симирдим, -чинданам ширин сув экан.
-Ҳа, айниқса, ёрингни қўлларидан ичсанг, янада тотли, -Низомжон менга
яқинлашиб кулимсиради.
-Сиз жуда айёрсиз, -дедим, -қўлимдан сув ичаман деб ҳаммани алдадингиз.
-Бундан хурсанд эмасмисан?
Жавоб бермадим.
-Сени кўргим келганди. Юзингни очавер, бу мавсумда зилол булоқ кимсасиз