Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами е | Hudud Inform

Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform