Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-04-12 08:35:46
Марказий сайлов комиссияси Cалл-маркази ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-markaz" ишга тушурилди.

Call-markaz орқали Ўзбекистон Республикаси референдумига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

Call-markaz рақами: 1200

1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

https://t.me/hudud_inform
814 viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2023-04-11 19:36:15
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Қорқалпоғистон Республикаси
Қораўзак туманида янги цемент заводи иш бошлади.

Андижонда гидроэлектр станциялари барпо этилади.

Бухорода ҳар бир банан дарахтидан 35-40 килограммдан ҳосил олинмоқда.

Жиззах вилояти Зоминда сайёр қабул ўтказилди.

Қашқадарёда бемор болаларга халқаро стандартлар асосида ташхис қўйилади.

Навоийда Сенат раиси шифокорлар билан учрашди.

Наманганда “Ўзбекистон-ёшлар мамлакати” фестивали бўлиб ўтди.

Самарқанд экспортидаги ТОП-10 давлат эълон қилинди.

Сирдарёда кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Сурхондарёда замонавий чорвачилик комплекси ташкил этилади.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 2023 йил 1 трлн. сўмга яқин қийматдаги ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

Тошкентда ёшлар ижод кўчалари ташкил этилади.

Фарғона вилояти Хитой билан келишув имзолади.

Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.me/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!

https://t.me/hudud_inform
1.8K views16:36
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:26:46
СЕНАТ РАИСИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бўлиб, туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди.

Т. Нарбаева болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди ва бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 15 та бўлим мавжуд бўлиб, болалар бўлими 1985 йилда ташкил қилинган. 2023-йилнинг феврал-март ойларида “Она” хайрия жамғармаси ҳомийлигида мукаммал таъмирланган. Ушбу бўлим 14 ёшгача бўлган 41 264 нафар болага хизмат кўрсатади.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views10:26
Ochish/sharhlash
2023-04-11 12:07:28
#Андижон_вилояти

Андижонда Туризм кўчасининг 3D лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Видеолавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
716 views09:07
Ochish/sharhlash
2023-04-11 09:55:44
UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжерида Ўзбекистон бўйлаб UZCARD тўлов тизими ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

https://t.me/hudud_inform
1.2K views06:55
Ochish/sharhlash
2023-04-11 08:42:26
Референдум нима?

Референдум - Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

https://t.me/hudud_inform
2.0K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-04-10 21:12:11
III Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ҳудудий ахборот-кутубхона марказларида байрамона руҳда ўтказилмоқда

АОКА ташаббуси билан 10-15 апрель кунлари республика миқёсида «Китобсевар миллат» шиори остида «Китобхонлик ҳафталиги» кенг кўламда ўтказилмоқда.

Ҳудудларда ҳам ҳафталик доирасида китоб кўргазма-ярмаркалари, ижодий кечалар, маҳорат дарслари ва семинар машғулотлари ташкил этилган.

https://t.me/hudud_inform
1.9K views18:12
Ochish/sharhlash
2023-04-10 20:06:28
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗ ҲУДУДЛАРИДА:

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов Туркиянинг «Kentsev» фонди вакиллари билан учрашди. Учрашувда йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги, саноат, ишлаб чиқариш, туризм, темир йўл тизимларига замонавий технологияларни жорий этиш борасида фикр алмашилди.

Андижон вилояти ҳокими ҳудудда қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Бухоро шаҳридаги энг намунали мактабни аниқлаш бўйича вилоят аҳли ўртасида сўровнома ўтказилмоқда.

Жиззах вилоятида ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада яхшилаш мақсадида Жиззах шаҳридаги Самбҳрам университетида инкубация ва акселерация маркази ташкил этилди.

Қашқадарё вилоятида ҳоким соврини учун ўтказилган мусобақада Қозоғистон ва Тожикистонлик ёшлар ҳам иштирок этди.

Халқаро кузатувчилар 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарликнинг бориши билан танишиш мақсадида Навоий вилоятида бўлдилар.

Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган 62-Халқаро гуллар фестивалига ҳозирлик авж паллага кирди.

Самарқандда III республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.

Сирдарё вилоятида маҳаллаларни обод гўшага айлантириш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Сурхондарё вилояти Боботоғ қишлоғида 10 минг гектарда писта плантацияси ташкил этилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Ш. Умурзоқов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашди.

Фарғоналик Аброр Атабоев – юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпиони!

Мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган шу каби муҳим янгиликлар билан https://t.me/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!

https://t.me/hudud_inform
1.5K views17:06
Ochish/sharhlash
2023-04-10 20:01:24 #брифингдайжест

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича ажратилган маблағлар Бош прокуратура назоратида бўлади.

Биринчи мавсумда 1.666 та лойиҳа тасдиқланган бўлиб, улар учун йўналтирилаётган 1 трлн. 571 млрд. сўм маблағ қатъий назорат қилиб борилади.



Ёғингарчилик мавсумида ўсимликлар ўз вақтида парваришланмаса кузги тунлам, шира, трипс каби зарарли ҳашаротлар, илдиз чириши, гоммоз ва фузариоз, моналиоз сингари касалликлар авж олиши мумкин.

https://t.me/hudud_inform
1.3K viewsedited  17:01
Ochish/sharhlash
2023-04-10 19:41:58
Самарқандда III республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди

Кейинги йилларда ҳар йили апрель ойида “Китобхонлик ҳафталиги” ташкил этиш анъана тусини олди. Бугун Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида "Китобсевар миллат" шиори остида III республика "Китобхонлик ҳафталиги" ушбу анъананинг давоми дейиш мумкин.

https://t.me/hudud_inform
1.5K views16:41
Ochish/sharhlash