Get Mystery Box with random crypto!

#bildirish Ҳурматли фуқаролар! Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзб | Hudud Inform

#bildirish

Ҳурматли фуқаролар!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар учун янада қулай шароитларни яратиш, транспорт воситалари тирбандликларининг олдини олиш, божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида қуйидагиларни эълон қилади:

Ўзбекистон Республикасининг “Ғишткўприк”, “С.Нажимов” ва “Навоий”;

Қозоғистон Республикасининг “Казигурт”, “Атамекен” ва “Қапланбек” чегара божхона постларида қурилиш-бунёдкорлик ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 2022-йил 1-декабрдан “Навоий” (Ўзбекистон) – Капланбек (Қозоғистон) чегара божхона постларида юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати;

2023-йил 15-февралдан Қозоғистонга чиқиш йўналишида “С.Нажимов” (Ўзбекистон) – “Казигурт” (Қозоғистон), “Сирдарё” (Ўзбекистон) – “Атамакен” (Қозоғистон) ўтказиш пунктларида енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати вақтинча чекланган.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform