Get Mystery Box with random crypto!

Электрон рақамли имзони онлайн тарзда олиш Бугун жуда кўп жа | Hudud Inform

Электрон рақамли имзони онлайн тарзда олиш

Бугун жуда кўп жараёнлар электрон ҳужжат айланиши орқали амалга оширилмоқда. Электрон рақамли ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, унинг маълум бир шахсга мансублиги ва таркибининг ўзгармаслигини тасдиқлаш учун эса электрон рақамли белгилар мажмуи – электрон рақамли имзо бўлиши зарур. Таъкидлаш жоиз, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўйилган анъанавий имзо билан бир хил аҳамиятга эга.

Ҳозир кўпчилик электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишга қизиқмоқда. Сабаби у деярли ҳаммага керак. Биргина давлат хизматларидан онлайн фойдаланиб, рақамли имзо қўйиш орқали қанча оворагарчиликларнинг олдини олиш мумкин.

Бу турдаги имзони Давлат хизматлари агентлиги, E-imzo.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан олиш мумкин.

Каналга уланиш:
@hudud_inform