Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:
меҳнат шартларининг ўзгариши; ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши; иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши; ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши; меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.