Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари нималардан иборат? Том | HR assistant

Меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари нималардан иборат?

Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасида қуйидаги қўшимча шартлар:

хизматни ўташ жойини аниқлаштириш (таркибий бўлинма ва унинг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда) ва (ёки) хизматни ўташ жойи тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов ҳақида;

давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор қилмаслик ҳақида;

агар ўқитиш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан олиб борилган бўлса, давлат фуқаролик хизматчисининг ўқишдан кейин шартномада белгиланган муддатдан кам бўлмаган муддатни ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматчисини қўшимча суғурта қилиш турлари ва шартлари ҳақида;
давлат фуқаролик хизматчисини ва унинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш тўғрисида;

давлат фуқаролик хизматчисининг иш шароитларига нисбатан қўлланиладиган унинг ва иш берувчининг давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштириш ҳақида;

доимий ёки вақтинча асосда масофадан туриб ишлаш, мослашувчан иш вақти режимида, вақтбай ёки ишбай тизимда ишлаш;

охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмайдиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар берилиши назарда тутилиши мумкин.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz