Get Mystery Box with random crypto!

GSM GURUS F.A.Q

Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q G
Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q
Kanal manzili: @gsmgurus_faq
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.08K
Kanalning ta’rifi

Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш
Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/ BdBfBxlF9ahkM2Ji
Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2021-01-18 20:42:21 Янги бюджет смартфон ёки эски флагман: қайсини танлаган маъқул? Давоми

Олдинги хабаримизда собиқ флагман смартфонларнинг янги бюджет смартфонларига нисбатан афзалликлари ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса аксинча:
Янги бюджет смартфонлар нимаси билан яхшироқ?

1. Янгилиги ва танлаш имконияти
Янги русумдаги бюджет смартфон эгасига замонавийлик ҳиссини берибгина қолмай, расмий кафолат ва кенг танлов имкониятини ҳам беради. Турли хил нарх ва техник параметрларга эга бюджет смартфонларни деярли барча савдо дўконларидан топишингиз мумкин.
Флагман смартфонлар асосан йилида бир марта янгиланади ва вақт ўтган сари эски русумдагиларини излаб топиш ҳам қийинлашади.

2. Катта сиғимли батарея
Одатта бюджет смартфонлари қалинроқ бўлади. Уларнинг корпусида етарли жой бўлгани сабабли кўпинча катта сиғимли батареялар билан жиҳозланади.
Флагман серияси смартфонлари, аксинча, ингичка ва нафис кўринади. Дизайн жиҳатидан бу албатта плюс, лекин батарея қувватининг кўпга етиши жиҳатидан минус. Шунингдек бюджет смартфонларда ўрнатилган процессор нисбатан кучсизроқ ва экран ўлчамлари юқори бўлмаганлиги сабабли, батарея қуввати секинроқ сарфланади.

Лекин ҳар доим ҳам катта сиғимли батарея, смартфон қувватини кўпга етишини англатмайди.

3. Дастурий таъминотнинг ўрнатилган сўнгги версияси
Флагман сериясида хизмат кўрсатишнинг давомийлигига эътибор қаратилади. Бюджет смартфонларнинг қулайлиги ва жозибадорлиги эса энг сўнгги дастурий таъминот ўрнатилган бўлиши. Янги Android тизимининг имкониятларидан фойдаланиш учун ойлаб кутишингиз шарт эмас, смартфонни қутидан олишингиз билан сўнгги дастурий таъминот ўрнатилган. Ягона савол, смартфон қанча муддат янгиланишларни олишида.

4. Тезкор ва доимий хотиранинг кўплиги
Янги русумдаги бюджет смартфонларида эски флагманларга қараганда катта ҳажмдаги хотира ўрнатилган ҳолатлари кўп учрайди. Албатта ушбу хотираларнинг технологияси ва ишлаш тезлиги ўртасида катта фарқ бор (бу ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз)

5. Алоҳида карта слотлари
Бюджет сегментида бирданига иккита SIM-карта ва MicroSD картасини жойлаштирадиган смартфонни топиш мумкин. Лекин ҳозирги ва эски флагманларда алоҳида слотларга эса смартфонни топиш мушкул.
Смартфон учун хотира картасини қандай танлаш керак?

Юқорида кўрсатилганлар бюджет смартфонларнинг барча афзалликлари эмас, қолганларини каналимиз ўқувчиларидан шу хабар остида ёзиб қолдиришларини сўраймиз.

#маълумот
4.6K views17:42
Ochish/sharhlash
2021-01-15 21:01:30Янги бюджет смартфон ёки эски флагман: қайсини танлаган маъқул?

Энг сўнги русумдаги флагман смартфонлар нархи йилдан-йилга юқорилаб бормоқда. Кечагина тақдимоти бўлиб ўтган Samsung Galaxy S21 смартфонининг нархи 9 399 000 сўм этиб белгиланибди.
Лекин ҳар бир флагман эртами-кечми ўз ўрнини бошқасига бўшатиб беради. Шунда эскисини арзон нархда сотиб олиш мумкин бўлади. Яхши танлов, тўғрими?

Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Унда янги бюджет смартфонлари мавжуд. Улар замонавийроқ кўринади ва танлаш имконияти ҳам кўпроқ. Хўш, қайси бирини сотиб олган яхшироқ: нархи анча тушиб кетган собиқ флагманними ёки янги бюджет смартфонними?

Собиқ флагман смартфонлар нимаси билан яхшироқ?
Собиқ флагманлар тоифасига ўтган йил ёки ундан олдинроқ чиқарилган ва ўз ўрнини кучлироғига бўшатиб берган қурилмалар киради. Улар биринчиликни қўлдан беришган бўлсада, ҳали ҳам кўплаб афзалликларга эга.

1. Яхши камера
Смартфондаги камера имконияти бюджет сегментида ҳам ривожланаётган бўлсада, аммо энг зўр аппарат қисми флагманларга тўғри келади. Премиум сегмент ҳар қандай суратга олиш шароитлари учун мўлжалланган энг яхши объектив ва матрицалардан фойдаланади.

2. Сувдан ҳимоя
Сувдан ҳимояланганлик - бу ҳали бюджет сегментига етиб келмаган афзалликлардан биридир. Баъзи бир смартфон ишлаб чиқарувчилар бюджет смартфонларда сув сачрашидан ҳимояни таклиф қилишган. Албатта бу ҳеч қандай ҳимоя бўлмаганидан яхшироқ, лекин барибир тўлиқ сувдан ҳимоя эмас.

3. Дастурий таъминотни узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш
Флагман смартфонларнинг қиммат бўлишининг сабабларидан бири, ишлаб чиқарувчилар қурилмадаги дастурий таъминот долзарб бўлиши учун вақт ва ресурсларни сарфлайдилар. Дастурдаги янгиланишлар қурилма турли хил янги илова ва вазифалар билан мос келишини таъминлайди. Бундан ташқари, одатта флагман серияси барқарор хавфсизлик тузатишларини олиб боради.

4. Ноёб дизайн
Якуний маҳсулот нархини камайтириш учун бюджет смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳар томонлама тежашади. Маҳсулот шаблонга мувофиқ яратилади, уларнинг йиллар давомида ўзгармаган дизайни бунинг энг яққол мисолидир.
Агар бюджет смартфонлар одатда бир-бирига ўхшаш кўринишга эга бўлса, флагманларда эса аксинча инновацион ечимлар туфайли ўзига жалб қилади.

5. Сифатлироқ дисплей
2-3 йил олдин флагман деб ҳисобланган смартфонлар экран ёрқинлиги ва равшанлиги жиҳатидан ҳали ҳам бюджет қурилмалардан устунроқ. Шунингдек аксария флагман қурилмалар Quad HD экран ўлчамига эга, бюджет сегментида эса 1080р энг юқори ўлчам.

6. Тез ва симсиз зарядлаш
Бюджет смартфонлар сегментида тез ва симсиз зарядлаш жуда кам учрайди. Премиум сегментда аккумулятор юқори тезликда зарядланади ва симсиз зарядлаш (тескари зарядлаш) имконияти мавжуд.

7. Процессор
Янги бюджет смартфонлар юқори даражадаги энг сўнги процессорлар билан жиҳозланган бўлиши мумкин, лекин айнан бюджет сегментидаги процессорлардан фойдаланилади.
Бироқ, 2-3 йил олдинги флагман чипсетлари ишлаш кўрсаткичлари бўйича ҳали ҳам яхши натижани кўрсатмоқда. 3D-ўйинлар ва бошқа мураккаб вазифаларни янги бюджетга нисбатан яхшироқ бажаришади.

Юқорида кўрсатилганлар флагман смартфонларнинг барча афзалликлари эмас, қолганларини каналимиз ўқувчиларидан шу хабар остида ёзиб қолдиришларини сўраймиз.

Кейинги хабарларимизда янги бюджет смартфонининг флагмандан афзалликлари ҳақида маълумот берамиз.

#маълумот
6.4K views18:01
Ochish/sharhlash
2021-01-13 20:14:26Смартфонни ўзиники бўлмаган ёки кучлироқ адаптер билан зарядлаш мумкинми?

Оиламизда бир нечта смартфон мавжуд ва уларнинг барчасини заряд қилиш учун одатта битта адаптердан фойдаланамиз.

Смартфонни ўзиники бўлмаган адаптердан зарядлаш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Смартфон ва зарядлаш адаптерининг мослиги, унинг смартфон билан бир хил компания томонидан ишлаб чиқарилганлигига боғлиқ эмас. Чунки барчаси стандартлар билан тартибга солинади.
Лекин баъзи ишлаб чиқарувчилар смартфонларида қўлланилган тез зарядлаш технологияси бошқа адаптердан фойдаланилганда ишламаслиги мумкин.

Агар адаптер кучлироқ бўлса-чи?
Масалан 1.55 амперга мўлжалланган смартфонни, 2А ёки ундан ортиқ ток кучига эга адаптер билан зарядлаганда унга сезиларли зарар етмайди. Лекин смартфон тезроқ ҳам зарядланиб қолмайди, чунки замонавий смартфонлар батареяси ўзига кераклича ёки ундан камроқ қувват олиш учун мўлжалланган. Бунинг учун улар зарядлаш жараёнини кузатадиган махсус контроллер ҳимоя схемаси билан жиҳозланган.

Агарда катта батарея сиғимига эга бўлган смартфон ёки планшетни кам қувватли адаптерга уласангиз, зарядлаш жуда секин бўлиши ёки умуман бошланмаслиги мумкин. Мисол учун 5000 мАч сиғимли батареяни 1А ток кучига эга адаптер билан тахминан 6 соат, 2А адаптер билан 3 соатда тўлдириш мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар фақат оригинал зарядлаш адаптерларига таалуқли, қалбаки маҳсулотлардан эҳтиёт бўлган маъқул.

• Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар
• Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак

#маълумот
6.0K views17:14
Ochish/sharhlash
2021-01-12 14:33:54 ​Айтишларича, Beeline мобил операторида бепул қисқа рақамларга қўнғироқлар алоҳида нархланар экан.

Масалан хонадонингизда электр энергияси ўчиб қолганда 1154 ёки Uzonline интернет провайдери 1084 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб 30-40 минут (омадингиз келса) "ажойиб мусиқа" дан баҳраманд бўлиб кутасиз.

Шу кутилган вақтнинг ҳар бир минути учун 125 сўмдан ҳисобингиздан пул ечилар экан (30 минут учун 3750 сўм).

Нима учун бепул қисқа рақамларга қўнғироқ, тариф режада мавжуд бўлган минутлардан сарфланмаслиги абонентлар учун жумбоқ.

Бугунги кунда қисқа рақамларнинг кўплиги ва кутиш вақтини ҳисобга олсак, ҳисобингиздаги маблағга эҳтиёткор бўлишингизга тўғри келади.

Савол:
1. Сизда ҳам Beeline операторида ушбу ҳолат кузатилганми ва бошқа мобил операторларда (UzMobile, Ucell, Mobi.uz) вазият қандай?
2. Мобил операторларнинг абонент ҳисобидан автоматик пул ечадиган яна қандай хизматларини биласиз?

#оператор #маълумот
7.4K views11:33
Ochish/sharhlash
2021-01-10 19:45:50 Telegram учун фойдали ботлар:

• @somedo_bot — Instagram дан расм, видео, stories ва igtv ни юклаб олишга ёрдам беради. Шунингдек TikTok ва YouTube ни ҳам қўллаб-қувватлайди.

• @pdfbot — Ушбу бот PDF файллар билан ишлаш (яратиш, ўқиш, ҳажмини камайтириш, матнни ажратиб олиш) имконини беради.

• @Online_Cinema_Bot — Ушбу бот филмлар ва сериаллар топишда ёрдам беради. Филмларни исталган сифатда томоша қилишингиз ва юклаб олишингиз мумкин.

• @virus_total_scan_bot — VirusTotal сайти орқали файл ва иловаларни вирусларга текшириш боти.

• @ColoriZatioN_Bot — ушбу бот, сунъий интеллект ёрдамида монохром (оқ-қора) расмни ранглига ўзгартириши мумкин. DeepAI усулидан фойдаланилади.

• @fakemailbot — 5 сониядан кам вақт ичида электрон почта манзилини яратинг. Турли хил сайт ва хизматларда асосий электрон почтангизни кўрсатмаслик учун, ушбу ботдан фойдаланишингиз мумкин.

• @bexatobot — Кирилл алифбосида ёзиш қийинми? Лотин алифбосида ёзинг ва BeXato орқали ўгиринг.

• @ejarimabot — Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот олиш ва йўл ҳаракати қоидалари бўйича фото ва видео радарлари учун баённомаларни қидириш.

Каналимизда 100 дан ортиқ турли хил Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.

#Telegram #Бот #Телеграм
8.4K views16:45
Ochish/sharhlash
2021-01-08 21:16:29Навигация иловалари: харита, справочник ва навигатор (автомобиль ҳайдовчилари ва барчага фойдали хусусиятлари)

Бугунги кунда навигация иловалари, нафақат автомобиль ҳайдовчилари учун, балким бирор манзилга шаҳар транспортида (автобус, метро, маршрутка) етиб бормоқчи бўлганларга ҳам фойдали бўлади.
Масалан, автомобиль ҳайдовчиси борадиган манзилини билган тақдирда ҳам, йўлдаги вазият (ремонт, авария, тирбандлик), камера, радар, чекланган тезлик ва бошқа маълумотларни навигация иловалари орқали ўз вақтида олиши мумкин.

Шаҳар транспортидан фойдаланувчилар эса, транспортнинг бекатга келиш вақти ёки бир манзилдан бошқа манзилга қайси транспортда бориш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотларни навигация иловаларидан олишлари мумкин.

Навигация иловаларининг ўзим тез-тез фойдаланадиган хусусиятларидан яна бири, бормоқчи бўлган жой ҳақида фойдаланувчиларнинг шарҳлари ва контакт (телефон рақами, расмий интернет сайти) маълумотлари билан танишиб чиқиш.
Айтайлик, номи чиққан дўкон бўладими ёки банк, клиника ва бошқа объектлар тўғрисида аввал фойдаланувчилар шарҳларини ўқиб, керак бўлганда телефон рақамидан қўшимча маълумот олиб, кейин хизматдан фойдаланаман.

Қуйидаги навигация иловаларини тавсия қиламан:
• Яндекс.Карты (транспорт, навигатор и справочник) – юқорида кўрсатилган ва ундан ҳам ортиқ имкониятларга эга илова. Керакли ҳудуд картасини олдиндан интернет орқали юклаб олиб, иловадан офлайн (интернетсиз) режимда ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳозирча иловада автобусларнинг келиш вақтини кўрсатиш имконияти йўқ.
Ушбу илованинг фақат автомобиль ҳайдовчилари учун (справочник ва шаҳар транспортисиз) мўлжалланган версияси Яндекс.Навигатор – пробки и навигация по GPS.

• 2ГИС — справочник, карта и навигатор без интернета. Бу иловада ҳам барчаси биттада ва керакли ҳудуд картасини олдиндан интернет орқали юклаб олиб, офлайн (интернетсиз) фойдаланиш мумкин.
Яндекс.Карты иловасидан маълумотлар базаси ва маршрут тузиш вариантлари бироз камлиги билан фарқланади.
Айнан ушбу иловада автобусларнинг ҳаракати жадвали (бекатга келиш) Тошкент шаҳри учун йўлга қўйилган.

• Waze (социальный навигатор) – фақат автомобиль ҳайдовчилари учун навигация иловаси. Юқорида кўрсатилган Яндекс.Карты иловасидан, йўлдаги вазият (ремонт, авария, тирбандлик) ва жойи ўзгариб турадиган радарлар (ГАИ) тезроқ кўрсатилиши билан фарқланади. Маълумотларни илова фойдаланувчиларининг ўзлари тўлдириб боришади. Офлайн режим йўқ, яъни интернет билан ишлайди.

• MAPS.ME — Офлайн карты, навигация и путеводители. Ушбу иловадан ўзим актив фойдаланиб кўрмаганман, лекин канал ўқувчилари тавсия беришган.

Савол: Навигация иловаларидан фойдаланасизми ва кўпроқ қайси имкониятларидан? (Илова номлари ва бошқаларидан афзалликлари ҳақида ёзиб қолдиринг)

#маълумот #APK #навигация
7.5K views18:16
Ochish/sharhlash
2021-01-06 20:30:33Магнит смартфонга зарар етказиши мумкинми?

Магнитнинг электрон қурилмаларга таъсири ҳақида турли хил маълумот ва миш-мишлар мавжуд. Баъзилар магнит туфайли смартфон экрани шикастланади дейишса, бошқалар эса унинг хотирасидаги маълумотлар ўчиб кетади, деб хавотирланишади.
Ҳақиқатан ҳам ушбу хавотирлар ўринлими?

Мутахассис фикри, Мэтт Ньюби, first4magnets компанияси:
"Одамларда бундай фикрлар эски электрон қурилмалардан – масалан, магнит майдонларга сезгир бўлган CRT-монитор ва телевизорларидан қолган. Ушбу қурилмалардан бири яқинига кучли магнитни жойлаштириш тасвирни бузиши мумкин. Яхшиямки, замонавий телевизор ва мониторлар у қадар сезгир эмас."

Смартфонлар ҳақида нима дейиш мумкин?
Ҳаммаси магнитнинг кучига боғлиқ. Магнитли ғилоф (чехол) ва автомобил ушлагичлар смартфоннинг ишлашига таъсир қилиш учун етарли кучга эга эмас. Бироқ, кучли магнитлар (неодимовый) смартфондаги магнетометр ва рақамли компасга сезиларли даражада халақит бериши мумкин.

Магнетометр мобил телефоннинг муҳим элементи бўлиб, у ҳаракат йўналишини белгилайди. Унинг ёрдами билан олинган маълумотлар Яндекс Хариталар ёки Google Хариталар каби навигация иловаларида қўлланилади. Магнетометрдан олинган маълумотлар баъзи ўйинларда ҳам керак.
Кучли магнит iPhone смартфонлари камерасидаги оптик стабилизация ва автофокус ишига салбий таъсир қилиши ҳақида Apple компанияси расмий сайтида ҳам маълумот берган.

Бугунги кунда смартфон ишлаб чиқарувчиларининг оригинал аксессуарларида ҳам магнитлар қўлланилади. Шунинг учун, агар улар қурилмаларнинг ишлашига қандайдир таъсир қиладиган бўлса, ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилмасди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфонлардаги датчиклар: улар нима ва нима учун керак?
• Смартфон камерасидаги оптик стабилизация нима?

#маълумот
6.6K views17:30
Ochish/sharhlash
2020-12-31 20:19:33
Келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин!
8.0K views17:19
Ochish/sharhlash