Get Mystery Box with random crypto!

GSM GURUS F.A.Q

Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q G
Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q
Kanal manzili: @gsmgurus_faq
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.08K
Kanalning ta’rifi

Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш
Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/ BdBfBxlF9ahkM2Ji
Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2021-01-29 20:03:48 Telegram 7.4.1 версиясига янгиланди (бошқа мессенжерлардан чатлар тарихини кўчириш, қўшимча махфийлик ва бошқалар)

Бошқа иловалардан ёзишмаларни ўтказиш
• WhatsApp, Line ва KakaoTalk каби бошқа мессенжерлардан чатлар тарихини Telegram га кўчириш имконияти.

Янада кўпроқ махфийлик
• Хабарлар, гуруҳлар, махфий чатлар ва чақирувлар тарихини ҳар икки томон учун изсиз ўчириш имконияти.

Яхшиланган овозли чатлар
• Овозли чатда алоҳида иштирокчи учун товуш баландлигини созлаш имконияти.
• Чақирувлар тарихидаги фаол овозли чатлар.

Яхшиланган аудио плеер
• Плеерда ижрочининг исмини босиш орқали унинг барча чатларидаги тароналари рўйхатига ўтишингиз мумкин.
• Таронани паузалаш ва давом эттиришда товуш энди равон пайдо бўлади ёки йўқолади.
• Таронани олдинга суриш ёки орқага қайтариш учун “Кейингиси” ва “Аввалгиси” тугмаларини босиш мумкин.

Сохта каналлар устидан шикоят қилиш
• Таниқли шахслар ёки ташкилотлар номидан очилган сохта каналлар ёки гуруҳлар устидан шикоят қилиш имконияти.

Ва бошқа янгиликлар
• Янги рўйхатдан ўтган контактларингизга таклиф қилинган стикерлардан бирини юбориб саломлашинг.
• Кўзи ожизлар учун воситаларни (TalkBack) қўллаб-қувватлаш яхшиланди.

Кейинги янгилашда
• Экран виджетлари: Каналдаги хабарлар ёки танланган чатлар рўйхатини бош экранда кўриш имконияти. (Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?)

Кўпроқ маълумот ушбу мақолада:
https://telegram.org/blog/move-history/uz

Иловани юклаб олиш: Google Play, APK расмий сайтдан ёки тасдиқланган каналдан.

#Telegram #Телеграм
7.1K views17:03
Ochish/sharhlash
2021-01-27 19:24:47 Мобил операторлар тарифларидаги ижтимоий тармоқ, мессенжер ва YouTube иловалари учун трафик лимитлари ҳақида

Бугунги кунда Beeline, Humans, Ucell каби мобил операторлар баъзи тариф режаларида ижтимоий тармоқ, мессенжер (Telegram, Whatsapp) ва YouTube иловалари учун махсус трафикни тақдим этишган.
Яъни юқорида кўрсатилган тармоқларнинг иловаларидан ёки веб-версияларидан* фойдаланиш, умумий трафикингизга таъсир қилмаслиги ва ҳисобингиздан маблағ ечмаслиги керак.

* кўплаб интернет хизматларнинг иловасини ўрнатмасдан, веб-версиясидан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан www.instagram.com, www.web.telegram.org, www.web.whatsapp.com.

Лекин баъзи ҳолларда интернет трафик тармоқларга ажратилганидан эмас, умумий трафикдан ёки ҳисобингиздаги маблағдан ечиб олинади.

Бунинг сабаблари эса қуйидагича:
• VPN, прокси ва бошқа трафикни шифрлаш хизматларидан фойдаланиш (Прокси ва VPN бу нима?)
• Махсус трафик тақдим этилган иловаларнинг норасмий версияларидан (масалан Telegram иловаси ўрнига Telegraph) фойдаланиш
• Интернетни тезлаштириб ёки трафикни камайтириб (сиқиб) берадиган махсус илова (Samsung Max) ва браузерлардан (UC Browser, Opera Mini) фойдаланиш
• Аксарият хизматлар ва иловаларнинг нафақат ўзларининг, балки умумий трафикни оз бўлсада сарф қилиши мумкин бўлган бошқа ресурсларидан ҳам фойдаланади. Масалан баннер рекламалари, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган бошқа сайтларнинг видеолари ва ҳ.к.з. лар.

Махсус трафик тақдим этилган тариф ёки хизматларнинг тавсифи билан мобил операторлар сайтида тўлиқ танишиб чиқинг.
Масалан Ucell операторининг "Uchar internet" тариф режасида Telegram учун ажратилган трафик мавжуд. Лекин хизматнинг тавсифида қуйидагича ёзилган: "27. Telegram иловаси орқали видеоқўнғироқ қилганда ижтимоий тармоқлар йўналишига ажратилган интернет-трафик эмас, балки тариф режасида берилган умумий лимит доирасидаги интернет-трафик сарфланади."

Махсус трафик тўғри сарфланаётганини билиш учун, ҳисобингиздаги маблағни ёки умумий интернет трафик қолдиғини кузатиб боринг.

Савол: Юқорида кўрсатилган трафик лимитларидан фойдаланишда қандай тушунмовчилик ва муаммоларга дуч келгансиз?

#маълумот #оператор
6.9K views16:24
Ochish/sharhlash
2021-01-25 20:01:42 Биз ва ҳамкорларимиз томонидан тақдим этилаётган смартфонлар учун хизматлар

@gsmgurus_FAQ канали администраторлари, смартфонларга сервис хизматлари кўрсатиш (таъмирлаш, дастурий таъминот) соҳасида фаолият юритишгани боис, шу йўналишдаги касбий маҳоратларини ошириб, кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бериб келмоқдалар.

Ушбу соҳадаги 14 йиллик тажрибамиз ва техника маркази Тошкент шаҳри "Малика" савдо мажмуасида фаолият юритишимиздан келиб чиқиб, обуначиларимизга, янги Telegram каналимиз (@gsmgurus_FAQ_shop) орқали ўз хизматларимизни таклиф қилмоқчимиз.

Шунингдек янги каналимизда (https://t.me/gsmgurus_FAQ_shop) турли хил аксессуарлар, фойдаланилган ва янги смартфонлар билан савдо қилувчи ҳамкор сотувчилар маҳсулотлари нархлари ва муддатли тўлов шартлари билан таништириб борамиз.

Ўз тажрибамиздан келиб чиқиб, республикамиз бўйича смартфонларни таъмирлаш йўналишидаги уста мутахассислар ҳақида ҳам тавсиялар бериб борамиз.

Режаларимизда смартфонлар учун Trade-in (эскисини янгисига алмаштириш) ва суғурталаш хизматларини йўлга қўйиш ҳам мавжуд.
5.5K views17:01
Ochish/sharhlash
2021-01-25 19:18:02 Бизнинг назаримизда керакли ва фойдали программалар:

• Простая Галерея: Фото и Видео Альбом и Редактор
Фото ва видеоларни сақлаш ва таҳрирлаш учун ажойиб илова. Бошқа иловаларга ўтмасдан расм ва видеоларни сақлашингиз, таҳрирлашингиз, турли хил филтрлар ва эффектларни қўшишингиз мумкин.
- Интернетга уланишни талаб қилмайди ва рекламалар кўрсатмайди
- Расм, видео ва файлларни тезкор қидириш
- Расм ва видеоларга парол ўрнатиш. Шунингдек, илованиннг ўзи ёки бирор функциясига кириш учун PIN, бармоқ изи каби ҳимоя турларидан фойдаланиш
- Ўчирилган расм ва видеоларни тиклаш
- Расм ва видеолардан слайд-шоу яратиш
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.simplemobiletools.gallery

• VLC for Android
Деярли барча форматларни қўллаб-қувватлайдиган Android видео плеерлардан бири. MKV, MP4, AVI, MOV, Ogg, FLAC, TS, M2TS, Wv ва AAC каби барча форматларни қўллаб-қувватлайди.
Барча кодеклар илованинг ўзида мавжуд ва алоҳида юклаб олинмайди. Шунингдек субтитрлар, телематн ва яширин титрларни қўллаб-қувватлайди.
Ушбу илова турли хил аудио форматларини ўқий оладиган, эквалайзер ва филтрларга эга тўлақонли аудио плеер ҳам ҳисобланади.
VLC иловаси бутунлай бепул ва реклама ёки пуллик функциялари йўқ.
https://play.google.com/store/apps/details?id=org.videolan.vlc&hl=uz

• YouCut - видеоредактор без водяных знаков
YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқлар учун энг яхши видео таҳрирлаш ва кесиш бепул иловаси.
Қуйидаги хусусиятларга эга: расм ва мусиқалардан видео яратиш, видеони таҳрирлаш, видеони кесиш, видеони бирлаштириш, видеони секинлаштириш, видеони тезлаштириш, фонни хиралаштириш, видеога матн қўшиш, Интернетга уланишни талаб қилмайди.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.camerasideas.trimmer&hl=uz

• AIDE- IDE for Android Java C++
Android иловаларни Android қурилмада ишлаб чиқиш воситаси. Дастурлашнинг интерактив дарсларидан ўтинг ва босқичма-босқич дастур ишлаб чиқиш бўйича мутахассис бўлинг.
AIDE тўлиқ ишлаб чиқиш даврийлигини амалга оширади, таҳрирлаш-компиляция-ижро: код ёзиш учун жуда кўп функциялар тўпламига эга муҳаррир мавжуд, жумладан кодни тўлдириш, реал вақтда хатоларни текшириш, қайта ишлаш, код бўйлаб ақлли навигация ва иловангизни ишга тушириш.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.aide.ui

• iTicket.UZ (Uzbekistan) - Онлайн продажа билетов
Ушбу илова барча турдаги тадбирлар (театр, футбол, ​​концертлар, кўргазмалар ва бошқалар) учун чипталарни тез ва осон сотиб олиш имконини беради.
Барча чипталар расмий нархларда сотилади. Иловада буюртма қилинган чипталарни онлайн тарзда тўлаш (Click, PayMe) ва электрон почта орқали олиш мумкин.
Қатор ва ўриндиқлар бўйича чипталарни, шунингдек оддий кириш чипталарини қулай танлаш.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.iticket.iticket&hl=uz

Каналимизда 200 дан ортиқ турли хил иловалар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #APK хештегини танланг.

#APK
4.6K views16:18
Ochish/sharhlash
2021-01-23 14:25:30Xiaomi смартфонларида минтақанинг ўзгариши нимага таъсир қилади?

Xiaomi смартфонларида танланган минтақага қараб, MIUI қобиғи тизим созламаларини ўзгартириши, баъзи иловаларни ва параметрларини қўшиши ёки яшириши мумкин.
Минтақани фақат Xiaomi ёки Redmi смартфонларида ўзгартириш мумкин, фақат Mi A1/A2(+ Lite)/A3 фойдаланувчилари бундан мустасно, чунки ушбу қурилмаларда "тоза" Android ўрнатилган.

Нима учун минтақа танлови Xiaomi смартфонлари созламаларига таъсир қилади?
Ҳар бир давлат ёки минтақанинг электроникага бўлган талаблари, ишлаб чиқарувчилар учун ўз стандартлари ва шартлари мавжуд. Шу сабаб, компаниялар ўз қурилмаларини сотмоқчи бўлган давлатларнинг талабларига риоя қилиши ва бажариши шарт.

Xiaomi смартфонларида минтақани ўзгартириш учун: "Созламалар" ➔ "Қўшимча созламалар" ➔ "Минтақа" (Настройки ➔ Расширенные настройки ➔ Регион) бўлимига ўтинг.
Минтақани ўзгартиргандан сўнг, смартфонингизни қайта ишга туширишни (перезагрузка) унутманг!

Минтақани ўзгартириш нималарга таъсир қилади:

Карнай ва наушникда овоз баландлашиши
Агар минтақани "Ҳиндистон" ёки "Сингапур" га ўзгартирсангиз, қурилманинг ташқи карнай ва наушникдаги овози баландлашади.
Нима учун айнан ушбу иккала минтақанинг танлови овоз параметрларига таъсир қилади?
Сабаби ушбу давлатлар қонунчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, масалан Европа стандартларга мувофиқ, смартфонда овоз баландлиги 80 дБ дан ошмаслиги керак, бошқа мамлакатларда эса — 110 дБ.

Юз билан очиш (распознавание лица) имконияти қўшилиши
Агарда Xiaomi смартфонингизда экран қулфини "Юз билан очиш" имконияти мавжуд бўлмаса, минтақани Ҳиндистонга ўзгартириб кўринг. "Юз билан очиш" функцияси, айниқса бармоқ изи сканерига эга бўлмаган Redmi 7A ва 8A смартфонлари фойдаланувчилари учун қулай.

Мавзу (тема) ва фон расмларида қўшимча имкониятлар
Минтақани "Ҳиндистон"га ўзгартиргандан сўнг, "Мавзулар" (Темы) иловасида рингтон ва шрифтларни ўрнатишингиз ва танлашингиз мумкин бўлади. Бошқа минтақаларда бу ерда фақат мавзулар ва фон расмлари жойлашган.
Шунингдек, фон расмларини жадвал бўйича ўзгартириш функцияси "Карусель обоев" қўшилади.

Ҳиндистон минтақасини танлашнинг яна бир афзаллиги, смартфонингизга тизим янгиланишлари тезроқ келиши мумкин. Сабаби Ҳиндистон бозори Xiaomi учун асосий ҳисобланади.

Минтақани ўзгартиришнинг қандай камчиликлари бор:
Бир нечта қизиқарли функциялар пайдо бўлишига қарамай, минтақани ўзгартириш баъзи ноқулайликларни келтириб чиқаради. Масалан вақт минтақаси (часовой пояс) ўзгариши натижасида, Ўзбекистон +5 ўрнига +5,5 Ҳиндистон ўрнатилиши мумкин. Лекин буни қўлда тузатиш мумкин.

Шунингдек, минтақани ўзгартириш тақвим (ва тегишли равишда таътил кунларига) тилининг ўзгаришига ва баъзи навигация (хариталар) иловалари нотўғри ишлашига олиб олиб келиши мумкин.

Баъзи минтақаларни танлаганда Xiaomi иловалари рекламалар кўрсатишни бошлайди. Айнан Ҳиндистон минтақасида қўшимча имкониятлар бўлгани билан, рекламалар ҳам кўрсатилиши мумкин. (DNS созламаси ёрдамида рекламалардан халос бўлиш)
Буюк Британия, Германия ва АҚШ каби минтақаларда рекламалар кўрсатилмайди, деб таъкидлашади.

Савол:
Xiaomi смартфонингиз минтақасини ўзгартириш қандай ўзгаришларга сабаб бўлган?

#Xiaomi #маълумот
5.9K viewsedited  11:25
Ochish/sharhlash
2021-01-21 13:06:29Xiaomi Mi 11 флагманида кўплаб камчиликлар аниқланди

2021 йилда сотувга чиқарилган Xiaomi Mi 11 флагман смартфони, энг сўнгги Qualcomm Snapdragon 888 платформасига асосланган бозордаги биринчи қурилма бўлди. Gizmochina онлайн-нашри мутахассислари қурилмани синовдан ўтказиб, аниқланган муаммолар рўйхатини тузиб чиқишди.

Айни пайтда қуйидаги муаммолар маълум:
• Фойдаланиш вақтида ўз-ўзидан ўчиб қолади
• Камера иловаси баъзида суратга олишда "чиқиб кетади", шунингдек унинг имкониятлари ўртача
• Баъзи ўйинлар тўғри ишга туширилмайди, экранда пикселли тасвир кўринади
• Snapdragon 888 процессори тез қизийди, натижада Mi 11 смартфони SoC нинг ишлаш қувватидан тўлиқ фойдалана олмайди, чунки қурилма процессор ишлаш тезлигини (частотаси) пасайтиради (Смартфон процессоридаги троттлинг нима?)
• Чарм (кожа) вариантида карнай орқали овоз эшитилганда "хириллайди".

Юқоридаги муаммоларнинг баъзилари кейинги дастурий янгиланишлар ёрдамида ҳал қилиниши мумкин, лекин Хитойда нархи 600 доллардан ошадиган смартфонни сотиб олишдан олдин (дилерларда нарх янада баланд), эҳтимол юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида билишингиз керак.

Изоҳ:
• Смартфон ёки процессорлар техник характеристикасида кўрсатилган айрим рақамларнинг бошқасига нисбатан юқорироқ бўлиши, унинг "энг зўрлигини" билдирмайди
• Смартфондаги дастурий таъминот ва совутиш тизимининг "чалалиги", ҳар қандай процессор ва бошқа қисмларнинг "кучини" йўққа чиқаради
• Ҳар доим ҳам энг сўнги русумдаги смартфон барқарор бўлмаслиги мумкин, "шошқалоқ" ишлаб чиқарувчи учун сиз "текин синовчи" вазифасини ўтаб берасиз
• Машҳур бенчмарк (қурилманинг иш тезлигини баҳолаш ва таққослаш) иловалари ва YouTube-блогерлар қайсидир томоннинг манфаати учун хизмат қилиши мумкин
• Барча соҳалар каби узоқ йиллик тажриба смартфон ишлаб чиқаришда ҳам муҳим аҳамиятга эга
• Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг ким ўзарга мантиқсиз пойгаларидан фойдаланувчилар учун ҳеч қандай наф йўқ.

#маълумот #янгилик #мулоҳаза
6.1K views10:06
Ochish/sharhlash
2021-01-21 13:06:15
#Биласизми

Таълим олувчиларга ўқув машғулотлари вақтида қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
● телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
● телефонни стол устига қўйиш;
● мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
● сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
● суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
● телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Ўқувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
4.7K views10:06
Ochish/sharhlash
2021-01-20 18:46:45 Signal иловаси нима ва нима учун у оммалашмоқда?

Signal — бу шифрланган хабарларни алмашиш мессенжери. Яъни WhatsApp, Telegram, Viber, Skype каби иловаларнинг хавфсизроқ муқобил варианти деб ҳисобланади.

Асосий эътибор махфийлик ва хавфсизликка қаратилган (аммо, илова ўз-ўзидан махфий ва хавфсиз бўлмаган мобил қурилма ва рақамга уланишни талаб қилади).

Signal бирон бир корпорацияга тегишли эмас ва худди шу номдаги нотижорат фонд томонидан фақат хайрия маблағлари ҳисобидан 2013 йилда ишлаб чиқилган. Мессенжер фойдаланувчилар ҳақида маълумот тўплашга ёки реклама кўрсатишга уринмайди.

Signal нинг ўзига хос хусусияти — мажбурий E2E-шифрлаш. Бу — ҳеч ким, шу жумладан Signal эгалари ҳам хабарларингизни ўқий олмаслигини англатади. Telegram да бундай шифрлаш фақат алоҳида фаоллаштириладиган махфий чатларда қўлланилади.
Signal иловасининг иккала қисми (клиент ва сервер) коди тўлиқ очиқ . Маълумот учун Telegram иловасининг фақат клиент қисми очиқ.

Нима учун Signal тўсатдан машҳур бўлиб қолди
2021 йилнинг январида яна бир машҳур мессенжер WhatsApp махфийлик сиёсатини ўзгартириб, барчани ўз маълумотларини Facebook билан бўлишишига рози бўлишга мажбур қилганидан сўнг, кўплаб фойдаланувчилар ғазабланди. Бундай фойдаланувчилар орасида Илон Маск ҳам бор эди, у ўзининг Twitter аккаунтида Signal иловасидан фойдаланишни маслаҳат берди.

Сўнгги бир ҳафта ичида Signal 8,8 миллион янги фойдаланувчиларга эга бўлди.
Таққослаш учун, шу давр мобайнида Telegram 11 миллион марта юклаб олинган ва WhatsApp юклаб олиш сони 11,3 дан 9,2 миллионга камайди.

Signal иловаси Android, iPhone, Windows, macOS ва Linux тизимлари учун мавжуд.
Signal иловасида Telegram мессенжери каби қурилмалар ўртасида синхронлаш, бот ва каналлар мавжуд эмас.

#APK #иловаянгилик #Telegram
5.3K views15:46
Ochish/sharhlash