Get Mystery Box with random crypto!

GSM GURUS F.A.Q

Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q G
Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q
Kanal manzili: @gsmgurus_faq
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.08K
Kanalning ta’rifi

Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш
Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/ BdBfBxlF9ahkM2Ji
Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-11-24 15:39:13GaN зарядлаш адаптери нима ва анъанавий адаптерлардан қандай фарқ қилади?

Зарядлаш керак бўлган қурилмалар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Уйдан чиқаётиб, смартфон, ноутбук, наушник, ақлли соат каби қурилмалар зарядланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Барчасининг ўз кабели ва адаптерларини олиб юриш ноқулай. Бундан ташқари, тез зарядлаш технологияларининг кенг тарқалаётгани туфайли адаптерларнинг ҳажми катталашиб, тезда қизиши ҳам сезилиб бормоқда. GaN зарядлаш адаптерлари ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган.

GaN қисқартмаси галлий нитридини англатади. Қисқа қилиб айтганда, ҳозирда зарядлаш адаптерларининг аксариятида кремний деб аталадиган ярим ўтказгич материалидан фойдаланилади, аммо эндиликда унинг ўрнини GaN (галлий нитриди) деб номланган ярим ўтказгич эгалламоқда. Бунга сабаб галий нитриди кремнийга нисбатан бир қатор муҳим афзалликларга эга эканлиги.

GaN зарядлаш адаптерининг афзалликлари:
• Ишлаб чиқариш харажатлари пастлиги. GaN зарядлаш адаптерлари кремний ишлаб чиқариладиган заводларда ишлаб чиқарилиши мумкин.
• Энергия самарадорлиги. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, агар зарядлаш адаптерларидаги кремний моддаси GaN билан алмаштирилса, унда энергия сарфи 10-15% га камаяди. GaN зарядлаш адаптерлари камроқ энергия йўқотиш кўрсаткичига эга.
• Хавфсизлик. Галлий нитриди кремнийга қараганда юқори кучланишни ўтказа олади ва юқори ҳароратларга бардош беради, шунинг учун қизиш масаласи у учун унчалик асосий эмас. Содда қилиб айтганда, GaN зарядлаш адаптерлари юқори иш ҳарорати диапазонига эга.

• Ихчамлик. GaN хавфсиз ишлаши учун зарядлаш адаптери корпусида камроқ қўшимча элементларни талаб қилади ва шунинг учун 100W адаптер бошқа кремнийга асосланган 60-70W адаптердан кичикроқ бўлиши мумкин.
• Кўп портлар. GaN зарядлаш адаптерлари энергия тежамкорлиги, камроқ қизиши ва юқори ҳароратга чидамлилиги туфайли, битта зарядлаш адаптери корпусида бир нечта зарядлаш портлари бўлиши мумкин. Ушбу ечим жуда қулай, чунки смартфон, ноутбук ва наушник каби қурилмаларингизни битта адаптердан тезда зарядлашингиз мумкин.

Бир қарашда, GaN зарядлаш адаптерларининг ҳеч қандай камчиликлари йўқдек туюлади ва умуман олганда бу ҳақиқат. Фақат ҳозирча бу каби адаптерларни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилмагани сабаб, нархи анъанавий адаптерларга нисбатан юқори. Аммо, агар битта GaN зарядлаш адаптери бир нечта "анъанавий" зарядлаш адаптери ўрнини эгаллаши ва кам жой олишини ҳисобга олсак, унда қўшимча харажат ўзини оқлайди.

GaN зарядлаш адаптерларининг Ўзбекистон бозоридаги ўртача нархи 270 минг сўмдан (65W) бошланади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Смартфонни ўзиники бўлмаган ёки кучлироқ адаптер билан зарядлаш мумкинми?
• Смартфонни қандай тўғри зарядлаш керак?

#маълумот
5.7K views12:39
Ochish/sharhlash
2021-11-21 16:23:57 Фирибгарлар карталардан пул ўғирлаш учун қандай усуллардан фойдаланишади

Доно одамлар бошқаларнинг хатоларидан сабоқ олишади. Лекин баъзилар фақат ўз хатоларидангина сабоқ чиқаришади.

Смартфонида онлайн тўлов (Click, Payme, Apelsin ва ҳ.к.з.) ва банк хизматларидан фойдаланаётганларнинг барчаси ҳам пластик картадан турли хил усулларда пул ечадиган онлайн фирибгарлар ҳақида ҳанузгача эшитишмаган.
Гарчи онлайн тўлов ва банк иловаларидан жўнатиладиган бир марталик SMS кодларни ҳеч кимга бермаслик (айтмаслик) ҳақида огоҳлантирилсада, эътиборсизлик оқибатида кўпчилик фуқароларимиз алданиб қолишмоқда.

Айниқса olx каби онлайн эълонлар платформасида бирор маҳсулот сотаман деб эълон жойласангиз, дарҳол Ўзбекистоннинг чеккароқ бирор ҳудудидан харидор чиқиб, маҳсулотингизни курьер (таксист) орқали сотиб олиши ва тўловни пластик карта орқали ўтказишини таклиф қилади (одатда Telegram орқали ёзишади).
Телефон рақамингизга SMS кўринишида келган кодни, қалбаки онлайн тўлов тизими ёки курьерлик хизмати сайтига (Fargo, BTS) киритишингиз билан пластик картангиздаги барча маблағ ечиб олинади.

Онлайн фирибгарлардан жабрланганларнинг аниқроқ сони ҳам бўлмаса керак, лекин ижтимоий тармоқларда ёзилаётган хабарларнинг кўламидан келиб чиқилса, улар жуда кўпчиликни ташкил қилишади. Афсуски пулини қайтариб олганларнинг хабарларини деярли учратмайсиз, сабаби, фирибгарлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашганлиги бўлиши мумкин.

Эндиликда онлайн фирибгарлар картадан пул ечишнинг янги усулини қўллашмоқда:
Хабарингиз бўлса керак, бугунги кунда кўплаб банклар мобил иловаларида (масалан TBC UZ) ҳеч қандай кафиллик ва даромад маълумотларисиз онлайн кредит (микрозайм) расмийлаштириш мумкин.

Онлайн фирибгарлар карта рақаминингиз орқали исмингизни билиб (тўлов тизимларининг ўзи бу ҳақда маълумот беради), гўёки банк, бирор тўлов тизими ёки давлат ташкилоти ходими сифатида мурожаат қилишади ва ижтимоий инженерия усулларини қўллаб пластик картангизга онлайн кредит расмийлаштиришади. Картага тушган маблағни эса Ўзбекистонда расмий мавжуд бўлмаган тўлов тизимларига (Webmoney, Qiwi ва ҳ.к.з.) ўтказиб изларини яширишади.

Билишимча, номингизга бирор кредит расмийлаштирилганини Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги "Кредит тарихини олиш" хизматидан (https://my.gov.uz/uz/service/411) билиб олиш мумкин.
Ҳа, айтганча, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириш маълумотларингизга (логин, парол) ҳам эҳтиёт бўлинг. Сабаблари қизиқ бўлса шарҳларда ёзиб қолдиринг ва бу ҳақида ҳам маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Эсда тутинг!
• Пластик картангизга бошқалар пул ўтказиши учун 16 рақамдан иборат маълумотнинг ўзи етарли. Бошқа маълумотларни (амал қилиш муддати, SMS хабаридаги кодлар) ҳеч кимга айтманг.
• Тўлов тизими, банк ёки бирор давлат ташкилоти ходими сифатида ўзини таништирган фирибгар сизга қўнғироқ қилганда расмий телефон рақамлардан чиқиши мумкин, чунки рақамни қалбакилаштириш уларнинг севимли усули.
• Чўкаётган одамнинг ягона нажоти унинг ўз қўллари (саводхонлик даражангизни ошириб боринг).

#маълумот
8.1K views13:23
Ochish/sharhlash
2021-11-21 16:23:41
#FIRIBGARLIK

Mashxur e'lonlar saytida firibgarlar tuzog'iga tushib qolmang!

Facebook | Instagram | Website | Telegram | YouTube | Mover
3.7K views13:23
Ochish/sharhlash
2021-11-16 16:15:40 Telegram учун фойдали ботлар:

• @autoinfouz_bot — Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни текшириш боти.

• @BalanceUzBot — коммунал хизматлар балансини текшириш учун бот.

• @UzAvtoSavdo_bot — ушбу универсал бот автомобил харид қилишда шахсий ёрдамчингизга айланади.
Янги версияда қўшимча имкониятлар мавжуд, хусусан:
- яқин атрофдаги дилерларни топиш;
- мобил автомобил хизматига (автосервис) қўнғироқ қилиш;
- UzAuto call-марказига мурожаат қилиш;
- компания янгиликлари ва акциялари ҳақида билиб олиш.

• @pensiyauzbot — Пенсия ва нафақа олувчи шахсларга давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборотни олиш мумкин бўлган махсус "Пенсия" боти.
Унинг ёрдамида қуйидагиларни билиб олиш мумкин:
- пенсия тайинланганлиги;
- пенсия тўловларини қачон кутиш кераклиги;
- пенсия ёки нафақа тайинлаш учун қандай ҳужжатлар кераклиги.

• @TrimmerNs_bot — Ушбу бот ёрдамида видеони қисмларга бўлиш мумкин.

• @complete_pdf_bot — Ушбу бот расмларни PDF га, PDF ни расмга, .epub файлларни PDF га ва ҳоказоларга ўгиришга ёрдам беради.

#Telegram #Бот #Телеграм
6.9K views13:15
Ochish/sharhlash
2021-11-16 16:15:00Энг яхши смартфон қайси ва бу ҳақида баҳслашишдан наф борми?

Учта нарсани чексиз кузатиш мумкин: ёнаётган оловни, оқаётган сувни ва қайси смартфон яхшилиги ҳақидаги баҳс-мунозараларни:)

"Энг яхши смартфон қайси?" ёки бир неча смартфонлар рўйхатини келтириб, "Мана бу рўйхатдагилардан қайси бири энг зўри?", каби саволларни гуруҳимизда деярли ҳар куни учратамиз.
Одатда танланаётган смартфон нима вазифаларни яхшироқ бажариши кераклиги ҳақида сўралмагани учун, маслаҳат берувчилар ҳам ўзлари бажарадиган вазифа ва тажрибаларидан келиб чиқиб тавсиялар беришади. Айнан шу нуқтада баҳс-мунозаралар бошланади.

Масалан баъзилар учун энг яхши смартфон: AnTutu ва Geekbench каби бенчмарк иловаларида юқори бал тўплагани ёки PUBG MOBILE, Genshin Impact каби ўйинлар қотмасдан юқори графикада ўйналгани бўлса (YouTube блогерлар тавсиясига кўра), бошқалар учун кундалик вазифаларни (қўнғироқ қилиш, ижтимоий тармоқларга кириш) муаммосиз бажаргани.

Шу сабаб ўзингиз учун энг яхши смартфон танлашни, унда бажарадиган вазифаларингизни аниқлаш ва маркетологлар маҳсулотини инженерлар маҳсулотидан фарқлашни (маркетологлар вазифаси кўпроқ сотиш бўлса, инженерники инновация яратиш) ўрганишдан бошланг. (Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари)

Қайси смартфон яхшилиги ҳақидаги баҳс-мунозаралардан наф борми?
Ҳар қандай баҳсдан наф бор, агарда у ҳис-туйғуларга эмас, факт, билим, мантиққа асосланган бўлса ва умумий ҳақиқатни англашга ёрдам берса. "Ҳақиқат баҳсда туғилади" (қадимги юнон файласуфи Сократ).

Албатта баҳслар смартфонда бажарадиган вазифаларингизни аниқлаб бера олмайди, лекин технологиялар ҳақида билимингизни оширишга ва маркетологлар маҳсулотини инженерлар маҳсулотидан фарқлашга ёрдам беради.

Баҳслашувчиларнинг ҳеч қандай фикрларни тан олмайдиган, фақат ўзиникини тўғри деб биладиган тури билан баҳслашгандан наф йўқ. Чунки бу кабиларнинг онг остига фақат битта дастур ёзилган бўлади ва ҳеч қандай асосли фикрлар билан унга таъсир ўтказиб бўлмайди.

Савол: Смартфонингиз ишлаб чиқарувчиси дисплей тозалаш учун махсус салфеткани сотувга чиқарса (оддий салфеткалардан фарқланмайдиган ва қимматроқ), харид қилган бўлармидингиз?

Маълумот учун: Apple компанияси ўз қурилмалари (iPhone, iPad) дисплейини тозалаш учун махсус салфеткани (аслида оддий) 19 доллардан сотяпти ва маҳсулотга талаб катта.

#маълумот #мулоҳаза
5.1K views13:15
Ochish/sharhlash
2021-11-12 16:31:46AliExpress онлайн дўконида 2021 йилнинг энг катта чегирмалари билан сотилган Хитой смартфонлари нархлари

Ҳар йили 11 ноябр куни AliExpress онлайн дўконида йилнинг энг катта чегирмалари сотуви ўтказилади. Асосан Хитой ишлаб чиқарувчилари ўз смартфонларига 2 кун давомида (11-12 ноябр) максимал чегирмалар ваъда қилишади. Турли хил купонлар ва промокодлардан фойдаланганда нархлар яна бироз арзонлашиши мумкин.

Қуйидаги нархлар АҚШ долларида кўрсатилган ва етказиб бериш хизматини ўз ичига олмайди. Эслатиб ўтаман, амалдаги қонунчилигимизга кўра халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар нархи 100 АҚШ долларидан юқорисини ташкил қилса, давлат божи ундирилиши мумкин. Шунингдек чет элдан олиб келинган смартфонлар UZIMEI тизимидан пуллик рўйхатдан ўтказилади.

Қавс ичида смартфонда ўрнатилган процессор (SoC) тури кўрсатилган.

XIAOMI смартфонлари:
• REDMI 10 (Helio G88) — $149 (https://aliexpress.ru/item/1005003204836541.html)
• Redmi NOTE 10 4/128 GB (Snap 678) — $179 (https://aliexpress.ru/item/1005002137161134.html)
• REDMI NOTE 10S (Helio G95) — $189 (https://aliexpress.ru/item/1005002439954210.html)
• POCO X3 PRO (Snap 860) — $219 (https://aliexpress.ru/item/1005002504490894.html)
• REDMI NOTE 10 PRO (Snap 732G) — $249 (https://aliexpress.ru/item/1005002615895179.html)
• XIAOMI 11 LITE 5G NE (Snap 778G) — $299 (https://aliexpress.ru/item/1005003116897836.html)
• POCO F3 (Snap 870) — $309 (https://aliexpress.ru/item/1005002542145611.html?)
• XIAOMI BLACKSHARK 4 (Snap 870) — $369 (https://aliexpress.ru/item/1005003052293696.html)
• Планшет XIAOMI PAD 5 — $349 (https://aliexpress.ru/item/1005003357722528.html)

REALME смартфонлари:
• Realme Narzo 30A (Helio G85) — $129.9 (https://aliexpress.ru/item/1005002669720665.html)
• Realme 8 (Helio G95) — $199.9 (https://aliexpress.ru/item/1005002439300917.html)
• Realme 8 PRO (Snap 720G) — $334.98 (https://aliexpress.ru/item/1005002638343177.html)
• Realme GT MASTER EDITION (Snap 778G) — $289.9 (https://aliexpress.ru/item/1005002976493572.html)

ONEPLUS смартфонлари:
• OnePlus Nord 2 — $389 (https://aliexpress.ru/item/1005002977852072.html)
• OnePlus 8T — $449 (https://aliexpress.ru/item/1005001417672859.html)
• OnePlus 9 — $449 (https://aliexpress.ru/item/1005002247274797.html)
• OnePlus 9 PRO — $559 (https://aliexpress.ru/item/1005002247212415.html)

Бошқа смартфонлар:
• OPPO A74 (Snap 662) — $268.34 (https://aliexpress.ru/item/1005003112958233.html)
• VIVO Y31 (Snap 662) — $231.07 (https://aliexpress.ru/item/1005002170367915.html)

Энди сўз навбати обуначиларимизга. Шарҳларда, юқоридаги рўйхатда кўрсатилган ёки ўзингиз харид қилган смартфонларни Ўзбекистон бозоридаги нархлари билан таққослаб ёзинг.

Маълумот учун: Ўзбекистон бозорида сотилаётган Samsung Galaxy смартфонлари Россия ва Қозоғистондаги нархлар билан деярли бир хил.

#маълумот
6.0K views13:31
Ochish/sharhlash
2021-11-12 16:30:00Telegram мессенжерида медиа файлларни галереяга сақлаш муаммоси ҳал қилинди

Telegram мессенжери охирги 8.2 янгиланишидан сўнг фойдаланувчиларда медиа файлларни (фото, видео, мусиқа) галереяга сақлаш муаммоси кузатилган эди.

Энди бу хато сўнгги версияда тузатилди, юқорида кўрсатилган муаммо кузатилганларга иловани янгилаш тавсия этилади.


Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)

#Telegram #Телеграм
4.1K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-11-09 18:34:35Нима учун олд камера фотосуратлари тескари кўрсатилади ёки "Кўзгу эффекти" нима?

Кўпчилик смартфон эгалари смартфон олд камерасига суратга тушишда, фотосуратдаги тасвир худди кўзгу орқали акс эттирилгандек тескари бўлиб чиқиши муаммосига дуч келишади. Мисол учун, матн, автомобил рақами ёки рақамларнинг суратини оласиз ва натижада ҳамма нарса тескари (кўзгуда) кўрсатилади.

Смартфон ишлаб чиқарувчилари буни, инсон мияси, ўзини суратга олишда маълумотни етарли даражада тўғри қабул қилиши, шунингдек, смартфондан кўзгу сифатида фойдаланиш учун махсус созлашган. Бироқ, агар сиз, масалан, қандайдир ёзувлари бўлган футболка кийган бўлсангиз, ундаги ҳарфлар тескарисига айланиб, фотосурат ўзгариб қолади.

Одатда олд камера созламалар менюсида олдиндан фаоллаштирилган "Кўзгу эффекти" созламаси мавжуд. Фотосурат ҳақиқий кўринганидек чиқиши учун, ушбу созламадан белгини олиб ташлаш кифоя (экрандаги олдиндан кўриш тасвири ўзгармайди, якуний фотосурат ўзгаради).

Агар смартфонингиз олд камера созламалари менюсида керакли созлама бўлмаса, унда тизимда ўрнатилган ёки алоҳида фотосурат муҳаррирлари (Snapseed) ёрдамида тайёр фотосуратни таҳрирлаш керак бўлади. Қуйидаги скриншотда Snapseed иловасида тескари фотосуратни тўғирлаш усули кўрсатилган.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Бизнинг назаримизда энг яхши "Расм муҳаррирлари"
• Смартфон камерасида сифатли фотосуратлар олиш маслаҳатлари
• Смартфондаги қўшимча камера модуллари қандай ишлайди ва нима учун керак?

#маълумот
5.0K views15:34
Ochish/sharhlash
2021-11-09 18:30:05"Ҳикоялар" (Stories) нима ва нима учун улар ҳар бир ижтимоий тармоқда мавжуд?

Ҳозирги кунда деярли ҳар бир киши камида битта ижтимоий тармоқ аъзоси. Бу Facebook, Instagram, Twitter, Snapchat ёки ВКонтакте бўладими, уларнинг барчасида битта нарса устунлик қилади: ҳикоялар.

Ижтимоий тармоқлар одатда ўзига хос мақсадларга эга. Facebook оила ва дўстлар билан алоқада қолиш учун, Twitter қисқа фикрларни баҳам кўриш учун, Instagram эса фотосуратларни жойлаштириш учун қулай. Фарқларга қарамай, ушбу платформаларнинг барчасида деярли бир хил ишлайдиган ҳикоялар мавжуд. (Энг машҳур ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот)

Ҳикоялар нима
Ҳикояларни тақдим этган биринчи ижтимоий тармоқ 2013 йилда Snapchat бўлган. Бу функция фойдаланувчиларга жорий тўпламга қисқа видео ва фотосуратларни юклаш имконини берди. 24 соатдан кейин юклаб олиш йўқолади.
Ғоядан мақсад фойдаланувчи куни доимий ҳикоясини яратиш эди. Фойдаланувчи ҳар куни янги ҳикоя яратиши ва дўстлари ушбу 24 соатлик ойнада унинг нима қилаётганини текширишлари мумкин эди.

2016 йилда Instagram ўз ҳикояларини тақдим этиб, Snapchat тармоғига биринчи рақобатчи бўлди ва дарҳол машҳурликка эришди.
Бир йил ўтгач, Facebook (Instagram га ҳам эгалик қилади) ўзининг "Ҳикоялар" функциясини чиқарди. Ўша йили WhatsApp (бу ҳам Facebook га тегишли) шунга ўхшаш функцияни тақдим этди. Твиттер ўзининг ҳикояларини 2020 йилда ишга туширди.

Нима учун ҳикоялар ҳамма жойда бор
Ҳикоялар биринчи навбатда машҳурдир. Snapchat ҳикояларини тақдим қилганида, улар тезда иловада энг кўп ишлатиладиган функцияга айланди. Ҳикоялар бошқалар билан ҳаракатларини баҳам кўришни жуда осонлаштиради. Бу узлуксиз видео блог яратишнинг нотехнологик усулидир.

Ҳикояларнинг яна бир жиҳати одамларни ижтимоий тармоқлардан кўпроқ фойдаланишга ундайди. Агар фойдаланувчи бир кунини ҳам ўтказиб юборса, бир қанча ҳикояларни бошқа ҳеч қачон кўра олмайди. Бу туйғу жуда кучли ва ижтимоий медиа уни ҳар куни қайтиб келиши учун ундайди. Мақсад эса фойдаланувчиларни кўпроқ жалб қилиш.

Ижтимоий тармоқлар рекламадан пул ишлашади ва улар ҳикояларни фойдаланувчилар кўришидан манфаатдор. Ҳикоялар диққатни жалб қилиш ва сизни иловада ушлаб туриш учун яна бир воситадир. Бу сизни тез-тез қайтиб келишингиз учун мукаммал усул.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Google, ижтимоий тармоқ ва мессенджерлардаги аккаунтни тўлиқ ўчириш мумкинми?
• Онлайн суҳбатдош билан умумий тил топишиш учун керак бўладиган маслаҳатлар
• Ижтимоий тармоқларлардаги "Тавсиялар лентаси" ёки "ақлли лента" нима?
• Интернетга жойланган барча нарса, у ерда абадий қолади (ижтимоий тармоқлардаги маълумотларингиз)

#маълумот
3.9K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-11-04 09:42:14 Профиллардаги "Медиа" учун тезкор айлантириш ва тақвим, аъзолик сўровлари ва бошқа янгиликлар — Telegram 8.2 версиясига янгиланди

Умумий медиа навигацияси такомиллашди
• Исталган тугмани ("ошириш" ёки "камайтириш") босиш орқали ёки икки бармоқ ишораси ёрдамида панжара ўлчамини созлаш имконияти.
• Сана билан янги панел пайдо бўлди, уни тортиб, бўлим бўйлаб тезроқ ҳаракат қилиш мумкин.
• Умумий медиа энди тақвим сифатида кўрсатилиши мумкин.
• Ушбу бўлимда тақвимдан фойдаланиш учун "Медиа" ёрлиғининг юқори ўнг бурчагида янги менюни очиш ёки сана кўрсатилган блокни босиш кифоя.
• Менюда энди "Медиа" ёрлиғида қайси материаллар кўрсатилишини танлаш мумкин – фақат расмлар, фақат видеолар ёки иккаласи.

Гуруҳлар ва каналларга аъзолик учун сўровлар
• Энди гуруҳлар ва каналлар учун махсус таклиф ҳаволаларини яратиш мумкин, улар орқали кириш фақат чат администратори томонидан маъқуллангандан кейин амалга оширилади.
• Янги сўровларни кўриш учун администраторлар чат сарлавҳаси остидаги янги панелни босишлари керак.
• Сўровни қабул қилиш ёки рад этиш қарорини қабул қилишдан олдин, администратор фойдаланувчиларнинг умумий маълумотларини – фотосуратлар ва таржимайи ҳоли маълумотларини кўриши мумкин.
• Аъзолик сўрови режими гуруҳ ёки канал созламаларидаги ҳар қандай қўшимча таклиф ҳаволалари учун ёқилиши мумкин.

Таклиф ҳаволалари сарлавҳалари
• Энди таклиф ҳаволаларига ном берилиши мумкин, улар фақат администраторларга гуруҳ созламаларида кўринади.


Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/shared-media-scrolling-calendar-join-requests-and-more/uz

Иловани юклаб олиш: Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)
APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).

#Telegram #Телеграм
5.4K views06:42
Ochish/sharhlash