Get Mystery Box with random crypto!

Янги бюджет смартфон ёки эски флагман: қайсини танлаган маъқул | GSM GURUS F.A.Q

Янги бюджет смартфон ёки эски флагман: қайсини танлаган маъқул? Давоми

Олдинги хабаримизда собиқ флагман смартфонларнинг янги бюджет смартфонларига нисбатан афзалликлари ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса аксинча:
Янги бюджет смартфонлар нимаси билан яхшироқ?

1. Янгилиги ва танлаш имконияти
Янги русумдаги бюджет смартфон эгасига замонавийлик ҳиссини берибгина қолмай, расмий кафолат ва кенг танлов имкониятини ҳам беради. Турли хил нарх ва техник параметрларга эга бюджет смартфонларни деярли барча савдо дўконларидан топишингиз мумкин.
Флагман смартфонлар асосан йилида бир марта янгиланади ва вақт ўтган сари эски русумдагиларини излаб топиш ҳам қийинлашади.

2. Катта сиғимли батарея
Одатта бюджет смартфонлари қалинроқ бўлади. Уларнинг корпусида етарли жой бўлгани сабабли кўпинча катта сиғимли батареялар билан жиҳозланади.
Флагман серияси смартфонлари, аксинча, ингичка ва нафис кўринади. Дизайн жиҳатидан бу албатта плюс, лекин батарея қувватининг кўпга етиши жиҳатидан минус. Шунингдек бюджет смартфонларда ўрнатилган процессор нисбатан кучсизроқ ва экран ўлчамлари юқори бўлмаганлиги сабабли, батарея қуввати секинроқ сарфланади.

Лекин ҳар доим ҳам катта сиғимли батарея, смартфон қувватини кўпга етишини англатмайди.

3. Дастурий таъминотнинг ўрнатилган сўнгги версияси
Флагман сериясида хизмат кўрсатишнинг давомийлигига эътибор қаратилади. Бюджет смартфонларнинг қулайлиги ва жозибадорлиги эса энг сўнгги дастурий таъминот ўрнатилган бўлиши. Янги Android тизимининг имкониятларидан фойдаланиш учун ойлаб кутишингиз шарт эмас, смартфонни қутидан олишингиз билан сўнгги дастурий таъминот ўрнатилган. Ягона савол, смартфон қанча муддат янгиланишларни олишида.

4. Тезкор ва доимий хотиранинг кўплиги
Янги русумдаги бюджет смартфонларида эски флагманларга қараганда катта ҳажмдаги хотира ўрнатилган ҳолатлари кўп учрайди. Албатта ушбу хотираларнинг технологияси ва ишлаш тезлиги ўртасида катта фарқ бор (бу ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз)

5. Алоҳида карта слотлари
Бюджет сегментида бирданига иккита SIM-карта ва MicroSD картасини жойлаштирадиган смартфонни топиш мумкин. Лекин ҳозирги ва эски флагманларда алоҳида слотларга эса смартфонни топиш мушкул.
Смартфон учун хотира картасини қандай танлаш керак?

Юқорида кўрсатилганлар бюджет смартфонларнинг барча афзалликлари эмас, қолганларини каналимиз ўқувчиларидан шу хабар остида ёзиб қолдиришларини сўраймиз.

#маълумот