Get Mystery Box with random crypto!

GSM GURUS F.A.Q

Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q G
Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q
Kanal manzili: @gsmgurus_faq
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.08K
Kanalning ta’rifi

Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш
Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/ BdBfBxlF9ahkM2Ji
Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-12-15 16:57:02Совуқ ҳароратда смартфондан қандай тўғри фойдаланиш керак?

Замонавий одамни телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Кўчада ҳаво ҳарорати пасайгани сари, смартфон эгалари қурилмалари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин.
Ақлли қурилма вақти-вақти билан қотиб ёки ўчиб қолади. Бунга нима сабаб бўлиши ва совуқда смартфондан тўғри фойдаланиш ҳақида маълумот берамиз.

Совуқда смартфонларнинг ўчиб қолиши сабаблари
Кўпгина смартфонлар қўлланмасида 0 °C (цельсий кўрсатгичи) дан юқори ва 25-35 °C гача бўлган ҳароратда қурилманинг нормал ишлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд. Нолдан паст ҳароратларда 5-10 дақиқадан кўпроқ туриш смартфонни ўчиб қолишига ёки тўлиқ ишламаслигига олиб келиши мумкин.
Бу қуйидаги сабабларга кўра содир бўлади:

• совуқ, қурилма батареясининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. Смартфонларда литий-ионли (Li-Ion) батареялар ўрнатилган бўлиб, паст ҳароратда ундаги ионларнинг алмашинуви секинлашади. Батарея қуввати яримга камаяди, шунинг учун қурилма совуқ ҳавода тезроқ зарядсизланиши мумкин. Батареядан қувват олишнинг қийинлашуви, смартфон ўчиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Тахминан -10 °C да қурилма ишлаш жараёни бузилади. Литий-полимер (Li-Po) батареялар совуққа кўпроқ дош бериши мумкин, аммо улар нисбатан камроқ тарқалган;

• паст ҳарорат, смартфон экранига ҳам таъсир қилади. Пикселлар секинлашиб кўрсатилади ва анимация бутунлай ўчирилади. Суюқ кристалли дисплей -1 °С да ишламай қолиши мумкин. AMOLED технологиясидаги дисплей совуққа чидамлироқ, аммо ундан асосан флагман смартфонларда фойдаланилади.

• смартфон вақтинча ишламай қолишининг яна бир сабаби сенсор қатлами (тачскрин) бўлиши мумкин. Ҳимоя ойнаси тезда музлайди ва тачскрин бармоқ тегинишларига жавоб бермайди.

Шунингдек, смартфон корпуси материали ҳам муҳим рол ўйнайди. Пластик корпус иссиқликни узоқроқ сақлайди, алюминий ва шиша эса бир неча дақиқада музлайди.

Совуқ мавсумда смартфон билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Бунинг учун қуйидаги қоидаларни билишингиз керак:

1. Смартфондан чехолда фойдаланинг ва/ёки уни ички чўнтагингизда олиб юринг. Бундай иситиш уни тез музлашдан ҳимоя қилади. Инсон танаси совуқ мавсумда қурилма учун ягона мос иссиқлик манбаи ҳисобланади.
2. Совуқда беш дақиқагача суҳбат давомида, қурилма музлатилмаслиги мумкин. Узоқ суҳбатлар учун телефонингизни чўнтагингиздан чиқармасликка имкон берувчи наушникдан фойдаланинг.

Совуқда ўчиб қолган смартфонни қандай ёқиш керак
Смартфоннинг хизмат муддатини узайтириш учун, совуқда ўчиргандан сўнг уни тўғри ёқиш муҳимдир. Буни иссиқ хонага кирибоқ бажаришга уриниб кўрманг, шунингдек, иситиш батареясининг ёнида (устида) иситманг. Совуқдан иссиққа бирдан ўтиш, смартфон корпусида конденсат ҳосил бўлишига олиб келади. Натижаси эса смартфонингизни устага олиб боришингизга тўғри келади.

Хонага кирганингиздан сўнг, қурилмани ёқишдан олдин, смартфонни ташқи кийимингизнинг ички чўнтагида ярим соат давомида қолдирганингиз маъқул. Агар иложи бўлса, батареяни чиқариб олинг ва алоҳида қўйинг. Смартфонни дарҳол зарядга қўйиш тавсия этилмайди. Қурилма камида 5-6 °C гача иситилгунча кутиш керак (хона ҳароратига мослашгунча).

Савол: Сизда совуқ ҳароратда смартфондан фойдаланишда юқорида кўрсатилган ёки бошқа муаммолар учраганми?
Смартфонингиз қўлланмасида унинг ишлаш ҳарорати ҳақида маълумот борми?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак
• Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
• Смартфон корпуси: пластик, шиша ва металл. Афзаллиги ва камчиликлари

#маълумот
2.2K views13:57
Ochish/sharhlash
2021-12-12 16:42:57Мобил интернет тезлигини ошириши мумкин бўлган APN созламаси

Мобил интернет тезлиги сиз уланган оператор ва смартфонингиз имкониятларига кўпроқ боғлиқлиги ҳақида каналимизда маълумот бериб ўтганмиз. (1. 2.)
Лекин тизимдаги APN созламалари ҳам мобил интернет тезлигига бевосита жавобгарлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.

APN (Интернетга уланиш нуқталари) — операторингиз тармоғига уланиш имконини берувчи маълумотлар. Улар смартфоннинг ўзида ўзгартирилади ва оператор томонида ўқилади.
Замонавий смартфонларда оператор APN маълумотлари автоматик созланади ва баъзида текширув турини (тип аутентификации) ўзгартириш мобил интернет тезлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.

"Созламалар" —> Sim-карта ва мобил тармоқлар —> интернет фаол бўлган Sim-картани танланг —> "Кириш нуқталари (APN)" созламаларига киринг ва мавжуд созламаларни таҳрирлашга ўтинг (ёзув устига босинг) —> пастроқда "Текширув тури" га (Тип аутентификации) ўтиб, "PAP" ёзувини танланг. Кейин юқори ўнг томондаги уч нуқта (меню) орқали "Сақлаш" тугмасини босинг.

Юқоридаги созламани ўзгартиришдан олдин смартфонингиздаги мобил интернет тезлигини махсус иловалар ёки сайтлар (масалан, https://yandex.ru/internet) ёрдамида текшириб кўринг ва кейин ҳам текшириб якуний натижа билан таққосланг.

Шунингдек APN созламаларида MVNO (Виртуал мобил алоқа оператори) турини танлаш имконияти мавжуд. Назарий жиҳатдан Humans оператори учун "IMSI" турини танлаш мобил интернет сифатини яхшилаши мумкин.

Шарҳларда ушбу APN созламасини ўзгартириш мобил интернет тезлигига таъсир қилдими ёки йўқ ёзиб қолдиринг.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Мобил интернет: 4G ҳар доим ҳам 3G дан тезроқ эмас
• DNS созламаси ёрдамида Интернетни тезлаштириш

#маълумот
4.8K views13:42
Ochish/sharhlash
2021-12-09 13:39:00Google дан универсал мессенжер. Хабарлар (SMS) иловасидаги "Чат функцияси" нима?

Дастлаб, SMS мобил телефонларда мулоқот қилиш учун универсал формат эди, лекин технология эскиргани сабабли фойдаланувчилар аста-секин WhatsApp, Telegram, Facebook Messenger ёки iPhone даги iMessage каби мессенжерларга ўтишди. Улар суҳбатдошга нафақат ҳар қандай турдаги маълумотларни жўнатиш имконини беради, балки кўп ҳолларда арзонроқ ҳамдир, чунки онлайн режимида ишлайди .

Аммо универсал мессенжер йўқ: аудитория бир неча мессенжерларга тақсимланган ва тўлиқ мулоқот қилиш учун баъзида барча машҳур иловаларни ўрнатиш керак бўлади.
Google компанияси бир неча муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, нафақат матнли хабарларни, балки гуруҳ суҳбатлари, видеоқўнғироқлар, расм, видеоларни жўнатиш ва бошқа функцияларни ҳам қўллаб-қувватлайдиган RCS технологиясига асосланган Android смартфонлар учун универсал мессенжерни ишлаб чиқди.

RCS нима
RCS — Rich Communication Services (мулоқотни кенгайтириш учун ечим).
Ушбу технология мобил алоқа операторлари ва смартфон ишлаб чиқарувчилари кўмагида ҳеч қандай иловаларни ўрнатмасдан ишлайди — мулоқот тизимнинг ўзида ўрнатилган Хабарлар (SMS) иловаси орқали амалга оширилади. Фақат, Хабарлар (SMS) иловаси созламаларидаги "Чат функциялари" имкониятини фаоллаштиришнинг ўзи кифоя.

Агар иккита смартфондан биттаси — жўнатувчи ёки қабул қилувчи — RCS дан фойдалана олмаса, у ҳолда мулоқот имконияти автоматик равишда оддий SMS га алмашади, фойдаланувчи ҳеч нарсани қўлда алмаштириши шарт эмас.
Агар иккита рақамдан бирига RCS технологиясини қўллаб-қувватламайдиган оператор хизмат кўрсатса ҳам худди юқоридаги ҳолат бўлади.

RCS смартфонингизда қандай ишлайди
Смартфонингизда ўрнатилган SMS иловасига кирасиз ва одатий тарзда хабар учун қабул қилувчини танлайсиз. Сиз ҳам, суҳбатдошингиз ҳам Интернетга уланган бўлиши муҳим.
Хабар ёзишни бошланг. Агар RCS сиз ва қабул қилувчида қўллаб-қувватланса, хабарингиз ёнида кўк фонда самолёт стрелкасини ёки чатлашиш ёзувини кўрасиз.
Агар технология қўллаб-қувватланмаса, стрелка яшил фонда бўлади. Унда оддий SMS имконияти билан чекланасиз.
RCS режимида чат кўринишида суҳбатлашишингиз, катта матнларни юборишингиз мумкин (8192 белгигача). Шу билан бирга, худди мессенжерларда бўлгани каби хабар етказилганми ёки йўқми, уни қабул қилувчи ўқиганми ёки йўқлигини билишингиз мумкин.

RCS орқали мулоқот учун тўлов борми
RCS да мулоқот Интернет орқали амалга оширилади. Cиз фақат уланган ёки трафикнинг тариф пакетига киритилган Интернет учун тўлайсиз. Агар пакет бўлмаса, тарифингизга кўра сарфланган мегабайт миқдорига қараб тўлайсиз.
Агар Wi-Fi тармоғига уланган бўлсангиз, RCS орқали мулоқот учун тўлов қилмайсиз.
Агар баъзи хабарлар SMS шаклида юборилса, унда SMS пакет сарфланади ёки ҳар бир хабар учун тўланади.

RCS технологияси кўплаб Samsung Galaxy смартфонларининг ўзида ўрнатилган SMS иловаси ва тизимнинг Global версияси ўрнатилган Хитой смартфон ишлаб чиқарувчилари (Xiaomi, Vivo, Realme, Oppo) қурилмаларидаги SMS иловасида мавжуд.
Баъзида қуйидаги иловаларни Google Play Маркетдан янгилаш талаб этилади:
- Google Хабарлар
- Carrier Services

Ушбу маълумот каналимиз обуначиси таклифига биноан ёзилди ва Beeline мобил операторида синаб кўрилди. Шарҳларда қайси оператор ва смартфонларда синаб кўрганингиз ҳақида ёзиб қолдиринг.

#маълумот
5.7K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-12-09 13:33:00 Ҳимояланган контент, сана асосида ўчириш, қурилмалар бошқаруви ва бошқалар — Telegram 8.3 версиясига янгиланди

Гуруҳ ва каналларда ҳимояланган контент
• Канал ва гуруҳ эгалари обуначиларга контентдан нусха кўчиришни чеклашлари мумкин.
• Бу чекловга расм ва видеоларни сақлаш, хабарларни узатиш ва скриншотлар киради.

Оммавий гуруҳларда аноним изоҳлар
• Хабар панели ёнидаги профил расмини босинг ва каналларингиздан бирини танланг, шундан кейин сиз юборадиган хабарлар шахсий ҳисобингиз ўрнига канал номи ва расми билан кўринади.
• Барча кейинги хабарлар исм ва профил аватарининг ўрнига танланган канал номи ва тасвири билан имзоланади.
• Ушбу имконият фақат очиқ чатлар, каналга уланган чатлар, геочатлар учун ишлайди.
• Агар муайян бир чатда сизга тегишли каналлардан камида биттаси блокланган бўлса, унда сиз бошқа каналларингиздан ҳам хабар қолдириш имкониятини йўқотасиз.

Хабарларни сана асосида ўчириш
• Янгиланиш бирор шахсий чатда муайян кун ёки вақт оралиғидаги хабарлар тарихини ўчириш имконини беради.
• Тақвимни очиш учун чат бўйлаб айлантираётганингизда қалқиб чиқадиган сана панелини босинг, кейин қайси кунларни тозалашни танланг.

Уланган қурилмаларни бошқариш
• Энди қанча муддатдан кейин эски қурилмалардаги сеансларни автоматик тугатишни танлашингиз мумкин.
• Рўйхатдаги исталган қурилмани босиб, у ҳақидаги ахборотни кўриш ва қўнғироқлар ёки янги махфий чатларни қабул қила олишини бошқариш мумкин.
• "Link Desktop Device" янги тугмаси Telegram нинг компютер ёки веб-версиясига тезда уланиш имконини беради.

Гуруҳларга қўшилиш сўровларига жавоблар
• Агар бирор гуруҳга қўшилиш сўровини юборсангиз ва унинг админи хабар билан жавоб берса, чатнинг юқори қисмида унинг гуруҳи ёки канали номини кўрасиз.
• Бот админлари админ бўлган чатларида қўшилишни сўраётган фойдаланувчилар билан ҳатто фойдаланувчи олдин бот билан мулоқот қилмаган бўлса ҳам боғланиши мумкин.

Чақирув орқали ҳисобга киришнинг янги усуллари
• Айрим мобил қурилмаларда Telegram дан SMS орқали кодларни олиш ўрнига логин чақирувини қабул қилиш ва чақирув қилган телефон рақамининг бир нечта рақамини киритиш имконияти таклиф қилинади.


Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://telegram.org/blog/protected-content-delete-by-date-and-more/ru?setln=uz

Иловани юклаб олиш: Google Play: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- Тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм
4.5K views10:33
Ochish/sharhlash
2021-12-04 15:12:43Telegram ни янгиланг. Нимага баъзиларда Telegram ишламаяпти?

2021 йил 3 декабрдан баъзи фойдаланувчиларда Telegram ишлашни ёки янгилашни тўхтатди.

Фойдаланувчиларда қуйидагича огоҳлантириш ёзувлари кўрсатилган:
"Hello,
Please Update Telegram to the latest version. The version you are using is out of date and will stop working soon."

Ушбу хабар қуйидагича таржима қилинади: "Илтимос, Telegram ни энг сўнгги версиясига янгиланг. Сиз фойдаланаётган версия эскирган ва тез орада ишламай қолади."

Муаммо юзага келишининг сабаби, янги идентификатор тизимига ўтиш муносабати билан янги аккаунтларни рўйхатдан ўтказиш энди Telegram нинг эскирган версияларида ишламаслиги.

Муаммонинг ечими Telegram иловасини янгилаш.

Иловани юклаб олиш
: - Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger)

- APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
- тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм
8.2K views12:12
Ochish/sharhlash
2021-12-04 15:09:17 Google 2021 йилнинг энг яхши Android илова ва ўйинлари рўйхатини эълон қилди

Энг яхши ўйинлар — 2021:

"Рақобатлашиш" тоифаси:
• Pokémon UNITE — Энг яхши ўйин 2021 ғолиби. Покемонлар дунёсида 5 га 5 жамоавий кураши.
• League of Legends: Wild Rift — League of Legends стратегик мултиплаер жангининг мобил версияси.
• MARVEL Future Revolution — Marvel нинг биринчи очиқ дунё мобил RPG ўйини.
• Rogue Land — динамик харитали 3D мобил саргузашт ўйин.
• Suspects: Mystery Mansion — "Мафия" карта ўйини каби қотил қидириш услубидаги мултиплаер детектив.

"Мураккаб" тоифа:
• Inked — шарикли қалам эскизлардан ташкил топган инди бошқотирма ўйин.
• JanKenUP! — виртуал "тош-қайчи-қоғоз".
• Knights of San Francisco — "90 дақиқада бажарилиши мумкин бўлган" матнга асосланган RPG.
• Overboard — кемадан қочиш ҳақидаги интерактив роман.
• Tears of Themis — танишув симуляторига эга детектив триллер.

"Инди" тоифаси (мустақил дастурчилар):
• 7 Billion Humans — World of Goo яратувчилари томонидан яратилган офис ишчиларини автоматлаштириш жумбоғи.
• Bird Alone — "дунёдаги энг ёлғиз тўтиқуш билан дўстлик" симулятори. Google нинг нди-ўйинлар фестивали ғолиби.
• Donut County — ердаги туйнукни бошқарадиган жумбоқ ўйин.
• My Friend Pedro: Ripe for Revenge — 37 динамик даражали отишма.
• Puzzling Peaks EXE —пиксел графикага эга пазл ўйин.

"Ҳар кун учун энг яхшилари" тоифаси:
• Cats in Time — турли вақт оралиғидаги 6 та жойда мушукларни қидириш.
• Crash Bandicoot: On the Run! - тўсиқлар ора югуриш.
• Disney POP TOWN —Disney оламидаги ўйин.
• SwitchCraft — интерактив ҳикоялар билан "уч қаторли" ўйин.
• Towers: Relaxing Puzzle — минималистик 3D графикали "Тетрис" нинг аналоги.

"Планшетлар учун" тоифаси:
• Chicken Police — Paint it RED! —детектив ва саргузашт ўйинининг комбинацияси.
• Overboard — кемадан қочиш ҳақидаги интерактив роман.
• My Friend Pedro: Ripe for Revenge — 37 динамик даражали отишма.
• League of Legends: Wild Rift — League of Legends стратегик мултиплаер жангининг мобил версияси.
• The Procession to Calvary — Ренессанс даври расмларига асосланган point-and-click саргузаштли ўйини.

#APK #янгилик
4.5K views12:09
Ochish/sharhlash
2021-12-04 15:06:00 Google 2021 йилнинг энг яхши Android илова ва ўйинлари рўйхатини эълон қилди

Google компанияси Play Market иловалар дўкони 2021 йил якунларини сарҳисоб қилди ва "Энг яхши иловалар" ва "Энг яхши ўйинлар" номинациялари бўйича рўйхатни тақдим этди.

Компания шахсий ўсиш ва стрессни енгиллаштириш билан боғлиқ иловаларга юқори талабни қайд этди.
Энг яхши иловалар — 2021:

"Яхшилик" тоифаси:
• Empathy — яқин кишисини йўқотишга дуч келган фойдаланувчиларга ёрдам бериш учун илова.
• Mentor Spaces — профессионаллар учун хизмат бўлиб, улар ўз тажрибаларини ёш мутахассислар билан баҳам кўришлари мумкин.
• Speechify — 50 дан ортиқ тилларда матнларни гапириш ва аудиокитоблар яратиш имконини берувчи нутқ синтезатори.


"Кундалик эҳтиёжлар" тоифаси:
• Blossom — фотосуратлар орқали ўсимликларни таниб олиш учун интерактив қўлланма. Шунингдек, ўсимликларни парвариш қилиш ҳақида тавсиялар беради ва тегишли эслатмаларни ўрнатади.
• PhotoRoom — фонни автоматик равишда ўзгартирадиган ва кераксиз нарсаларни олиб ташлайдиган ақлли расм муҳаррири.
• Rabit — яхши одатларни шакллантириш ва кузатиш учун органайзер иловаси.

"Кўнгилочар" тоифаси:
• Clubhouse — аудио суҳбатлар учун ижтимоий тармоқ.
• Noobly — геймерлар учун ўйин қизиқишлари бўйича дўстлар, шериклар ёки рақибларни топиш имконини берувчи илова.
• Whatifi — интерактив филмлар кутубхонаси, сюжети ва якуни фойдаланувчининг танловига боғлиқ.

"Яширин хазиналар" тоифаси:
• Laughscape — комиклар томонидан яратилган медитация иловаси.
• Moonbeam — қисқа подкастлар ёки "лаҳзалар"ни топиш ва яратиш хизмати.
• Moonly — психологик муносабат ва медитацион функцияларга эга бўлган ой тақвими.

"Шахсий ўсиш" тоифаси:
• Balance — уйқуни яхшилаш ва стресс билан курашиш учун шахсий медитация режаси органайзери. 2021 йил охиригача юклаб олинганда 1 йил бепул фойдаланиш тақдим этилади.
• Clementine — гипнотерапия (гипноз ёрдамида даволаш) иловаси. Британиянинг Guardian нашри уни "ҳар бир аёлга керак бўлган" 7 та илова рўйхатига киритди.
• Uptime — шахсий муносабатлардан тортиб криптовалюталар ва инвестицияларгача бўлган мавзуларда китоблар, ҳужжатли филмлар ва курсларнинг қисқача (5 дақиқагача) мазмунини баён қилиш. Ҳар бир қайта баён қилиш амалий тавсиялар билан келтирилади.

"Планшетлар учун" тоифаси:
• Canva — расм ва видео муҳаррири. Турли мақсадлар учун 60 минг макет шаблонлар кутубхонаси мавжуд. Бепул.
• Concepts — вектор эскизларни яратиш иловаси. Профессионал дизайнерлар томонидан ҳам ишлатилади. Бепул версияси мавжуд.
• Houzz — интерьер дизайни ғоялари галереяси, шунингдек, интерер мавзусидаги мақолалар тўплами.

#APK #янгилик
4.0K views12:06
Ochish/sharhlash
2021-12-04 15:05:00 Ортиқча вақт ва трафигингизни қандай фойдали видеоларга сарфлайсиз?

Смартфон орқали видео томоша қилиш фойдаланувчиларнинг севимли машғулотларидан бири десак адашмаган бўламиз. Интернет тармоғидаги турли хил видеолар оқимида кундалик ҳаётимиз учун ҳақиқатан ҳам фойдали бўладиганларини излаб топиш (айниқса ўзбек тилида), баъзида мушкул вазифа.

Албатта филмлар, концертлар, клиплар, ҳазил видеолар ҳар доим трендда бўлган ва уларни узоқ излашингиз ҳам шарт эмас.

Қуйида менинг назаримда аксарият фойдаланувчиларнинг кундалик ҳаётида фойдали бўлиши мумкин бўлган баъзи видео каналлар ҳаволаларини келтириб ўтаман. Афсуски ўзбек тилидаги сифатли видео контент яратувчилар кам бўлгани учун, рус тилидаги видео каналларларга ҳам ҳаволалар берилади.

Агарда смартфон сиз учун "овунчоқ воситаси" ҳисобланмаса ва унда видеоларни томоша қилиш фақатгина "вақтни ўлдириш" учун бўлмаса, реал ҳаётимизда фойдали бўлиши мумкин бўлган видео каналлар номлари ёки ҳаволаларини шу хабар остида ёзиб қолдиринг. Тор доирага ёки маълум бир соҳаларга алоқадор бўлган видео каналларни кўрсатмаган маъқул.

1. "Poytaxt yo`llarida".
"Ушбу кўрсатувни менга қизиғи йўқ" дейишга шошилманг. Сиз уйингиздан кўчага чиқиб ҳаракатландингизми, хоҳ транспорт воситасида, хоҳ пиёда бўлинг сиз йўл ҳаракати иштирокчиси ҳисобланасиз. Кўрсатувда нафақат йўлларимиздаги, балки жамиятимиздаги ҳақиқий аҳволни кўришингиз мумкин. Бошловчининг мардлиги ва матонати таҳсинга лойиқ.

Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг октябрь ойига қадар ЙТҲ оқибатида 5920 нафар одам жароҳатланиб, баъзилари бутун умрга тўшакка михланиб қолган, 1682 киши эса энди орамизда йўқ.

https://t.me/mtrkuzofficial каналида "Poytaxt yo`llarida" калит сўзи билан барча сонларини топиш мумкин.

2. YouTube тармоғидаги "Букич" (рус тилида) канали.
Сизни қизиқтирган китобларни ўқишга вақтингиз йўқми? Ушбу каналда китобларнинг энг муҳим қисмлари ва мазмуни анимацион роликлар орқали 30 дақиқада ёритиб берилади.

https://www.youtube.com/c/%D0%91%D1%83%D0%BA%D0%B8%D1%87/videos

3. YouTube тармоғидаги "ARTEM WOLF" (рус тилида) канали.
Бир қарашда ушбу канал муаллифи дўкон ва супермаркет сотувчилари билан "йўқ жойдан" жанжал чиқариб, зиддиятга боради. Лекин аслида, озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари, сифати каби жиҳатларини ўрганиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўргатади. Шунингдек ички ишлар органлари ходимларининг қонун доирасида хизмат қилишларини назорат қилади.
Бошқаларга нисбатан ҳаракатлари бироз қўполроқ кўриниши мумкин, лекин ҳар доим қонун доирасида ва муносабатга яраша жавоб қайтаради.

https://www.youtube.com/c/ARTEMWOLF/videos

#маълумот #сўровнома
3.1K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-11-29 16:35:51Смартфон учун USB кабелни қандай танлаш керак ва у зарядлаш тезлигига таъсир қиладими?

Аксарият фойдаланувчилар смартфонларининг зарядлаш тезлиги бевосита улар фойдаланаётган кабел сифатига боғлиқ бўлиши мумкинлигидан шубҳаланишмайди. Тез зарядлаш функциясига эга смартфонни ўзига мос бўлмаган кабелга улаганда у секин зарядланади.
Ҳозирги замонавий Android смартфонларнинг кўпи USB Type-C туридаги порт билан жиҳозланган ва кабелни икки томонлама айлантириб улаш мумкин (яъни чаппа ростаси йўқ). Баъзи арзонроқ ёки эскироқ Android смартфонларда micro-USB порти ўрнатилган бўлади.

Ток ўтказувчанлиги
Ушбу хусусият ҳар қандай кабел учун муҳим бўлиб, у смартфонни қанчалик тез зарядлай олишига бевосита жавобгардир. Оддий кабеллар жуда паст 0,5 А ток кучи учун мўлжалланган, масалан, 120 Вт қувват билан тез зарядлаш учун 10 В кучланиш ва 12 А ток кучи ишлатилади.
Албатта, ҳатто арзон ярим амперли (А) кабел ҳам смартфонни зарядлай олади, лекин буни жуда секин амалга оширади. Баъзида зарядлаш адаптерининг контроллери (бошқарувчиси) ўзига уланган кабел паст амперга эга эканлигини тушунмасдан унга тўлиқ қувватини беради. Натижада эса кабел ҳаддан ташқари қизиб, изоляцияни эритиб юборади ва қисқа туташувга олиб келади ва бу катта эҳтимол билан смартфонни яроқсиз ҳолга келтирибгина қолмай, балки ёнғинга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Бундай нохуш оқибатларнинг олдини олиш учун, смартфонингиз зарядлаш адаптерининг имкониятларига мос кабел сотиб олишингиз керак. Мисол учун, агар зарядлаш адаптерида "OUTPUT/Выход: 2А" ёзуви бўлса, сотиб олаётган кабелнинг хусусиятларига қаранг. У камида 2 А максимал ток кучини қўллаб-қувватлаши керак.

Ушбу параметр кабелда ишлатиладиган ўтказгичларнинг кесимига бевосита боғлиқ — яъни кабел қанчалик йўғон бўлса, ток кучи шунчалик катта бўлади.

Кабел узунлиги
Кабел қанчалик узун бўлса, қувват йўқотилиши шунчалик кўп бўлади. Ҳаммаси кабелнинг узунлиги билан тўғридан-тўғри пропорционал бўлган қаршилик туфайли. Шунинг учун, бир метрдан узунроқ кабелни сотиб олмаган маъқул.

Қоплама материали
Қоплама материали кабелнинг хусусиятларига ҳеч қандай таъсир қилмайди, лекин кабел қанча вақт хизмат қилиши бевосита унга боғлиқ. Матолик қопламани энг яхшиси дейиш мумкин. Чунки кўриниши ва эгилиши жиҳатидан яхшироқ, лекин нархи бироз қимматроқ.
Чидамлилик жиҳатидан металл қопламани тавсия қилиш мумкин, лекин унинг жуда қаттиқлиги туфайли фойдаланиш қулай бўлмайди ва эгилиши ҳам жуда қийин. Пластик қопламага келсак, у одатда энг арзон кабелларда ишлатилади. Ушбу қоплама қулай фойдаланиш учун етарлича юмшоқ, лекин узоқ муддат фойдаланишга бардошли эмас.

Хулоса
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, смартфонни заряд қилиш учун имкон борича номи чиққан брендлар кабелларини харид қилинг. Масалан, Baseus, Ugreen, Hoco, ANKER, Belkin каби брендлар маҳсулотлари.

Савол: Магнит кабелдан фойдаланиб кўрганмисиз ва унинг афзалликлари нимада деб ўйлайсиз?

#маълумот
5.3K views13:35
Ochish/sharhlash
2021-11-29 16:34:00Xiaomi қайси функциялар батарея қувватини энг кўп сарфлаши ҳақида маълумот берди

Mi Community ҳамжамияти фойдаланувчиларининг мобил қурилмалари батареялари жуда тез сарфланаётгани ҳақидаги саволларига Xiaomi бош директори ўринбосари Цяо Чжунлян (Qiao Zhongliang) жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, компания мутахассислари ҳар томонлама таҳлил ўтказиб, смартфонлардаги энг кўп энергия сарфлайдиган бешта тизим функциясини аниқлашган.

Рўйхат қуйидагича:
• Жойлашувни аниқлаш тизими батарея қувватининг 18% ни сарфлайди.
• Юқори талабчан ўйин ва иловалар батарея қувватининг 17% ни сарфлайди.
• Фаол Always-On Display режими заряднинг 15% ни сарфлайди.
• Экран ёрқинлигини максимал даражада ошириш ва ёрқинликни автоматик бошқаришни ўчириш батарея қувватининг 14% ни сарфлайди.
• Смартфонга ўрнатилган баъзи иловаларнинг автоматик ишга туширилиши батарея қувватининг 11% ни сарфлайди.

Кўриб турганингиздек, жойлашувни аниқлаш хизмати энг кўп қувват сарфлайди. Шу сабабли, Xiaomi топ-менежери фойдаланувчиларга батареянинг ишлаш муддатини узайтириш учун геолокация тизимини ўчиришни маслаҳат беради.

Шунингдек, таҳлил давомида Xiaomi мутахассислари қувватнинг 6% ни доимий ёқилган Bluetooth сарфлашини, 5G уланишининг фаоллашуви эса батареянинг 0,4% ни сарфлашини аниқлашди.
Хулосада, Цяо Чжунлян MIUI 13 нинг ишга туширилиши энергия сарфланиши жиҳатидан олдинга катта қадам бўлишини таъкидлади.

#янгилик #маълумот
4.0K views13:34
Ochish/sharhlash