Get Mystery Box with random crypto!

GSM GURUS F.A.Q

Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q G
Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q
Kanal manzili: @gsmgurus_faq
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.08K
Kanalning ta’rifi

Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш
Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/ BdBfBxlF9ahkM2Ji
Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-12 21:26:05Telegram хизматлари. Техник Ёрдам

Расмий сайти
telegram.org

Веб-версияси (иловасини ўрнатмасдан фойдаланиш)
web.telegram.org

Компьютер (Windows) учун версиясини юклаб олиш
desktop.telegram.org

Telegram функциялари ҳақида маслаҳатлар расмий канали
@TelegramTips

Ғоя таклиф қилиш ёки бирор хатолик ҳақида хабар бериш (инглиз тилида)
bugs.telegram.org

Фирибгарлик (алдов) ҳақида шикоят
@notoscam

Токен яратиш (ҳар қандай ботнинг асоси)
@BotFather

Спам-блокка тушганингизни текшириш
@SpamBot

Мақола ёзиш
@telegraph
Telegra.ph

Стикерлар қўшиш
@Stickers

Техник қўллаб-қувватлаш (инглиз тилида ёзинг)
• sms@telegram.org - аккаунт яратишда SMS билан боғлиқ муаммолар
• dmca@telegram.org - муаллифлик ҳуқуқи шикояти
• abuse@telegram.org - таркибга (контент) оид шикоятлар
• sticker@telegram.org - стикерлар ҳақида шикоят
• stopCA@telegram.org - болаларга нисбатан зўравонлик
• recover@telegram.org - ҳисобни (аккаунт) тиклаш
• support@telegram.org - умумий қўллаб-қувватлаш
• security@telegram.org - хавфсизлик масаласида мурожаат

#маълумот #Telegram #Бот #Телеграм
2.6K views18:26
Ochish/sharhlash
2021-02-12 21:23:06LG смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим

Яқинда бир қатор интернет сайтларда, "LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича бизнесини зиён кўраётгани сабабли ёпмоқчи" деган хабарлар тарқалди.
Маълумот берилишича, LG нинг мобил бизнеси 2015 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, деярли 6 йил давомида зарар билан (4,5 миллиард доллар) ишлаган.

LG смартфонлари фойдаланувчиси ва сервис хизматлари кўрсатиш (таъмирлаш ва дастурий таъминот) соҳаси вакили сифатида, баъзи фикрларим билан бўлишмоқчиман.

2001 йилдан мобил телефонлар ишлаб чиқаришни бошлаган LG компаниясининг энг биринчи Android смартфони — P500 Optimus One 2011 йилда дунё бўйлаб 50 миллион дона сотилган эди.
2011 йилнинг ўзида LG компанияси дунёда биринчи икки ядроли P990 Optimus 2X ва 3D экранли Optimus 3D смартфонларини ишлаб чиқарган.
Ўзим фойдаланган ва компанияни 2013-2014 йиллардаги энг омадли смартфонлари LG Optimus G, G2 аксарият юртдошларимизга ҳам таниш бўлса керак.

Юқоридаги маълумотлардан ҳам англаш мумкинки, LG компанияси, смартфонлар бозорида етакчилардан бири бўлишга ўз тажрибаси ва инновациялари билан лойиқ эди.

Лекин, менинг назаримда, айнан 2014 йилда LG G3 флагман смартфонида ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 801 процессори билан боғлиқ нуқсон компаниянинг муаммоларига бош сабабчи бўлди.
2015 йилнинг техник имкониятлари ва дизайни жиҳатидан энг яхши смартфонлари, LG G4 ва V10 флагман смартфонларида ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 808 процессори билан боғлиқ навбатдаги нуқсон, компаниянинг энг катта муаммосига айланди.
Процессор билан боғлиқ нуқсон, смартфонни ўз-ўзидан қайта ишга тушишига (перезагрузка) ёки умуман ўчиб қолишига сабабчи бўлди ва бу ҳолат компания томонидан ишлаб чиқаришдаги нуқсон (заводской брак) деб тан олинди. (Смартфоннинг платаси текинга алмаштириб берилди)

LG компанияси 2016 йилдан вазиятни қўлга олиб, оммавий нуқсон кузатилмаган сифатли смартфонларни ишлаб чиқаришни бошлади. Афсуски энди кеч бўлганди, бир томондан Хитой компанияларининг ҳамёнбоп смартфонлари, иккинчи томондан мижозларнинг LG брендига ишончи, LG смартфонлари ўз мавқеини йўқотишига сабаб бўлди.

Хўш, энди LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқармайдими?
Ўйлашимча, LG ўз номидан смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатмайди, фақат олдингидек бошқаларга ўхшамайдиган инновацион қурилмалар ўрнига, ODM шартномасига асосланган бошқа компаниялар маҳсулотини LG бренди остида кўрамиз (Xiaomi смартфонларининг 75% ODM шартномаси асосида ишлаб чиқарилади).

Савол: LG смартфонларидан фойдаланиб кўрганмисиз ва бошқа компаниялар маҳсулоти билан таққослаганда нима афзаллик ва камчиликлари бор?

#маълумот
____
Ушбу каналда (@gsmgurus_FAQ_shop) Кореядан олиб келинган турли хил LG смартфонларини харид қилишингиз мумкин. Масалан LG G7 флагман смартфони нархи 1 793 500сўм.
2.5K views18:23
Ochish/sharhlash
2021-02-10 20:15:46МегаФон ва USM Telecom Ўзбекистон бозорига кирмоқда

«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди.

Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олишди.
Ўзбекистон хукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan киритмоқда.

Батафсил: https://ucell.uz/uz/myucell/press_srv/USM_Telecom_and_MegaFon_enter_the_Uzbek_market

Изоҳ: Ва ниҳоят музлар эрий бошлади. Ҳақиқий рақобат бозорида тобланган компанияларнинг юртимиздаги фаолияти, аҳолимиз учун ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди деб умид қиламиз.
Шунингдек, Тинькофф, Сбер, Mail.ru Group каби компаниялар рақамли маҳсулотлари ҳам юртимизда яқин келажакда пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли бўлмаса керак.

#янгилик
4.4K views17:15
Ochish/sharhlash
2021-02-09 20:26:14 Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар аккаунтини фаоллаштириш коди маҳаллий рақамлардан келишининг сабаби

Бундан олдинги хабаримизда, турли хил аккаунтларни фаоллаштириш кодлари маҳаллий рақамлардан келишининг сабаби, республикамизда, шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилгани бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик.
Афсуски, бундай бўлиб чиқмади ва сабаби ўқувчиларимиз ёрдамида аниқланди. Лекин, топилган жавоб янада кўпроқ саволларни келтириб чиқарди.

Гап шундаки, хоҳлаган фойдаланувчи махсус иловани ўрнатиб, ўз тариф режасида мавжуд бўлган бепул SMS-хабарлар орқали "пул ишлаши" мумкин экан.
Иловага шундай тавсиф берилган: Биз сизнинг SIM-картангиздан OTP SMS -хабарларини (OneTimePassword ёки Google, Telegram, Facebook каби йирик компанияларнинг тасдиқлаш кодлари) мамлакатингиздаги бошқа SIM-карталарга юбориш учун ишлатамиз.

Яъни Google Play Маркетда мавжуд бўлмаган ва ноъмалум манбалардан кўчириб ўрнатилган иловага, телефонингиздан бошқаларга SMS жўнатишга рухсат берсангиз, бир ойда 5-10$ виртуал пул ишласа бўлармиш.
Ушбу иловадан фойдаланиб пул ишлаётганлар ҳам асосан ўзимизнинг "қора кўзлар" экан.

Эътибор беринг!
- Илова расмий иловалар дўкони Google Play Маркетда мавжуд эмас
- Мобил операторлар ушбу илова сабабли SIM-картангизни блоклаб қўйиши мумкин
- Илова SMS орқали бошқаларга фақат тасдиқлаш кодларини жўнатишига кафолат йўқ. Лекин телефондан жўнатилган ҳар бир хабарга унинг эгаси жавобгар
- Илованинг расмий веб сайти блокланган

Илова ҳақида маълумотларни излаш жараёнида, ўзимни қизиқтирган асосий саволларга жавоб топа олмадим:
1. Ушбу илова Google, Telegram, Facebook каби йирик компанияларнинг тасдиқлаш кодларини қандай қўлга киритади?
2. Ҳеч қандай ҳимояланмаган бошқа қурилмадан жўнатилган код, аккаунтлар хавфсизлиги учун таҳдид эмасми?

Юқоридаги саволларнинг жавобларни билганлар, фикрларини шу хабар остида ёзиб қолдиришлари мумкин.

#маълумот
4.6K views17:26
Ochish/sharhlash
2021-02-07 20:13:13Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар аккаунтини фаоллаштириш коди қандай рақамлардан келмоқда?

Охирги пайтларда гуруҳимиз ва бошқа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари тез-тез бир хил савол билан мурожаат қилишмоқда:
Telegram, Instagram каби ижтимоий тармоқларда аккаунт очганимда, одатта чет эл рақамларидан жўнатиладиган бир марталик фаоллаштириш коди эндиликда маҳаллий рақамлардан (+998 ) келмоқда, бунинг сабаби нимада?

Тахминий сабаб, республикамизда, шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилгани бўлиши мумкин. Унга кўра, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланади. Ушбу ўзгартиришлар уч ой ичида – апрелнинг ўрталаридан бошлаб кучга киради (қонун 2020 йил 19 декабрда тасдиқланган).
Яъни фаоллаштириш кодларининг маҳаллий рақамлардан жўнатилаётгани, ушбу қонунда кўрсатилган мажбуриятларга тайёргарлик жараёни бўлиши мумкин.

Юқорида кўрсатилган саволга аниқроқ жавоб топиш мақсадида, ўқувчиларимизга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчимиз:

1.
2021 йилдан бошлаб Telegram ёки бирор ижтимоий тармоқ аккаунтини фаоллаштирганингизда қандай рақамлардан (чет эл ёки маҳаллий ва қайси оператордан) код жўнатилди?
2. Айнан қайси тармоқларда (Telegram, Instagram, TikTok ва ҳ.к.з) аккаунт фаоллаштириш коди маҳаллий рақамлардан жўнатилди?

3. Аккаунтида икки босқичли текширув ҳимоя тури ўрнатилганларда ҳам фаоллаштириш коди маҳаллий рақамдан келдими?
4. Фаол бўлган Telegram аккаунтга қўшимча, яна бирор қурилмада худди шу рақам билан аккаунт очмоқчи бўлганингизда, фаоллаштириш коди фаол бўлган (ишлаб турган) Telegram га келдими?

5. Одатта фаоллаштириш коди SMS тарзида жўнатилади, лекин баъзида автоматлаштирилган робот рақамингизга қўнғироқ қилиб кодни айтиши ҳам мумкин. Агарда робот рақамингизга қўнғироқ қилган бўлса, қандай рақамдан чиқди ва қайcи тилда кодни айтди?

#маълумот #Telegram #сўровнома #ижтимоийтармоқлар
5.2K viewsedited  17:13
Ochish/sharhlash
2021-02-05 20:35:59Samsung Galaxy S21 смартфонларида ўрнатилган Exynos 2100 ёки Snapdragon 888 процессорлари таққосланганда

Samsung анъанавий равишда ўз флагманларини турли хил процессорлар билан чиқаради: АҚШ, Япония ва Хитой учун Qualcomm компаниясидан Snapdragon ва Европа, МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон учун Exynos. Компаниянинг ушбу амалиёти баъзида кўплаб танқидларга сабаб бўлади, чунки Exynos одатда ишлаш ва энергия самарадорлиги жиҳатидан Snapdragon процессоридан бироз қолишарди.

Лекин Samsung компанияси Snapdragon процессорига тўлиқ ўтиш ўрнига, ўз процессорларини такомиллаштиришда давом этди. Galaxy S21 смартфонидаги янги Exynos 2100 процессори Snapdragon 888 га муносиб муқобил вариант сифатида танланган ва бенчмарк натижалари ҳам буни яққол кўрсатган. Икки хил процессор ўрнатилган версияни таққослашнинг ягона тўғри усули: уларни ёнма-ён қўйиб текшириш. YouTube тармоғидаги Android Addicts канали айнан шу нарсани амалга оширди. (

)

У кундалик вазифаларда (иловаларни ишга тушириш, суратга олиш ва қайта ишлаш, ўйинлар) иккита қурилманинг ишлаш кўрсаткичларини таққослади. Қизиғи шундаки, машҳур Call of Duty созламаларида фақат Exynos версиясида максимал FPS ва графика сифати параметрларини танлаш мумкин эди: Snapdragon смартфони максимал частота танланганда графикани автоматик равишда пасайтирди.

Натижа кутилмаган бўлди: Exynos 14 баллни, Qualcomm эса 12 баллни қўлга киритди, аммо барча ҳолатларда тезлик фарқи минимал бўлган. Содда қилиб айтганда, Samsung ҳақиқатан ҳам ишлаши ва оптималлаштирилгани жиҳатидан Qualcomm дан қолишмайдиган , ҳатто баъзан ундан ҳам юқори натижаларни кўрсатадиган процессорни ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, YouTube тармоғидаги PBKreviews канали иккала смартфоннинг энергия самарадорлигини таққослади. (

)
Exynos 2100 билан ишлайдиган Galaxy S21 Ultra смартфони Generic Battery Drainer иловасида ўша смартфоннинг Snapdragon 888 версиясига қараганда оғирроқ вазифаларда бир оз кўпроқ вақт ишлади. Бундан ташқари, Exynos ўрнатилган қурилма - 40 °C гача қизиган бўлса, Snapdragon 42 °C гача қизиб кетди.
Ушбу тажриба Samsung компанияси Qualcomm қараганда анча тежамкор процессор яратишга муваффақ бўлганлигини тасдиқлайди.

#маълумот #янгилик
5.3K views17:35
Ochish/sharhlash
2021-02-05 19:23:00Интернет тезлигида муаммолар борми?

Бугунги кунда интернет кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланганлиги сабабли уланишнинг сустлиги ва интернет тезлигининг пастлиги ундан тезкорлик билан фойдаланишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Бу борада Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига истеъмолчилардан бу ҳақда бир қатор эътирозли муаммоли мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, эсда тутинг! Мабодо хонадонингизга тақдим этилаётган интернет тезлиги шартномага номувофиқ бўлса истеъмолчилик ҳуқуқларингиздан фойдаланинг – истеъмолчилар ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига кўра истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 19-моддасида ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт деб кўрсатилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида телекоммуникация соҳасидаги фаолиятни лицензиядаги шартларига ва белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга ошириш:

• кўрсатилаётган хизматлар сифати белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
• телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарлар сир тутилишига риоя қилиш;
• хизматлар кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги, шу жумладан телекоммуникация хизматлари тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги батафсил ахборотни фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш;
• телекоммуникация хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек хизматлар кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизматлар кўрсатмаганлик оқибатида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаш;
• операторлар ва провайдерлар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

https://consumer.uz/elonlar/internet-tezligida-muammolar-bormi/

Ҳурматли истеъмолчилар, агар Сизда ҳам интернет-провайдерлар томонидан тақдим этилаётган хизмат сифати муаммосига дуч келсангиз, мурожаатингизни 1159 қисқа рақамли ишонч телефонига, шунингдек, Агентликнинг consumer.uz сайти ёки @istemolchigovuz_bot Telegram боти орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
4.9K views16:23
Ochish/sharhlash
2021-02-05 19:22:00 "Бунақаси ҳеч бўлмаганди ва мана яна" UzMobile дан навбатдаги сюрприз

Хабарингиз бўлса, 2020 йилнинг сентябр ойида UZTELECOM мобил тармоғининг (UzMobile) абонент базаси 6 миллионга етгани ҳақида каналимизда маълумот бергандик.
Ўша хабарнинг ўзида UzMobile оператори билан юзага келган муаммога қўшимча: "Аҳвол бундан ҳам ёмонлашишига, шу йилнинг сентябр ойи ўрталарида ишга тушиши режалаштирилган Humans виртуал мобил алоқа оператори сабабчи бўлмайди деб умид қиламиз. Чунки янги оператор, UzMobile оператори таянч станциялари ва ресурларидан фойдаланиши ҳақида маълумот берилган".

Мана орадан 5 ой муддат ўтиб Humans оператори абонентлари 400 мингдан ошди ва табиийки UzMobile операторининг ўзида ҳам абонентлар базаси кўпайган.
Натижадан эса фақатгина операторларнинг ўзи мамнун бўлса керак, чунки ўзим UzMobile оператори абоненти сифатида, кўрсатилаётган хизматлар (мобил интернет) умуман қониқарсиз эканлигини айта оламан. Humans оператори абонентларининг аксарияти ҳам шу фикрдалигини каналимизда яқинда ўтказилган сўровнома натижалари тасдиқлайди.

Масъуллар томонидан ваъда қилинган: 2020 йил Тошкентда 5G тижорат шаклида ишга туширилиши, бошқа операторга тўлиқ рақамни ўтказиш хизмати, давлатга қарашли операторларни хусусийлаштириш режаси кабилар ваъдалигича қолиб кетганга ўхшайди.

UzMobile операторидан навбатдаги сюрприз эса, Тошкент шаҳардаги техника маркази Fleshka (Малика) савдо мажмуаси ҳудудида мобил интернет хизматининг ҳеч сабабсиз 5 кун мобайнида умуман ишламаслиги бўлди.
Афсуски оператор на расмий сайти, на СМС хабари орқали юқорида кўрсатилган ҳудудда техник ишлар ўтказилиши ҳақида хабар бермаган ва бу билан оммавий оферта (мижоз билан тузилган шартнома) шартларини бузган ҳисобланади.

Яқинда мамлакатимиздаги ягона хусусий оператор Beeline компаниясининг "танобини тортиб қўйган" истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги, давлатга қарашли UzMobile оператори билан боғлиқ вазиятга қандай баҳо беришини яқин кунларда билиб оламиз.

#оператор
4.0K viewsedited  16:22
Ochish/sharhlash
2021-02-03 20:37:08Хотирани тозалаш иловалари билан боғлиқ муаммолар

"Роскачество" давлат ташкилотининг "Рақамли экспертиза маркази" мутахассислари смартфон хотирасини тозалаш иловалари хавфсизлигини таҳлил қилишди.
Жами 60 та илова ўрганиб чиқилди, энг тез-тез учрайдиган камчилик — бу иловани ишга тушириш ва ундан фойдаланишни қийинлаштирадиган кўплаб рекламаларнинг мавжудлиги.
Шунингдек, турли функцияларга кириш учун ортиқча рухсат сўровлари ва Wi-Fi тармоғига шубҳали қизиқиш кўринишидаги камчиликлар мавжуд. Ўрганилган иккита иловада шпион дастурининг аломатлари бор.

Рекламаларнинг мавжудлиги барча хотирани тозалаш иловаларида аниқланган асосий муаммо. Таҳлил қилинган иловаларнинг атиги 4% да, уни ўчириш имконияти мавжуд. Баъзи ҳолларда рекламаларнинг сони ва кетма-кетлиги мантиқий чегарадан ҳам чиқиб кетади: масалан, Master Phone Cleaner, Junk Clean, Cache cleaner, All Cleaner — Memory Clean, Speed Booster ва Phone Master Cleaner: Cache clean & Speed Booster кабиларда.

Кўп ҳолларда хотирани тозалаш жараёни тугагандан сўнг тўлиқ экранли реклама анимацияси кенг тарқалган. Ҳаддан ташқари реклама, зарарли саҳифаларни яшириши мумкин бўлган реклама баннерини тасодифий босиш билан хавфли.

Таҳлил қилинган иловаларнинг 50% дан ортиғи смартфон уланган Wi-Fi тармоқни "тинглайди" ва бошқа уланган қурилмаларнинг тармоқ идентификаторларини олади. Бундай йўл тутадиган иловаларга: Cleaner Ultimate — Battery Saver booster & cleaner, Super Power Cleaner ва Clear Cache & Speed Up Phone киради.

Оператив хотирани тозалайдиган ва ишлашни тезлаштирадиган иловага кенг доирадаги рухсатлар керак, лекин уларнинг баъзилари кўплаб шубҳали рухсатларни сўрашади. Масалан, Cleaner Ultimate — Battery Saver booster & cleaner микрофон ва овоз ёзиб олишни сўрайди, Super Power Cleaner, Clear Cache & Speed Up Phone ва Ace Cleaner камера рухсатисиз ишлашни хоҳламайди. Баъзи иловалар геолокацияга рухсатни талаб қилади (реклама мақсадида) — масалан, Master Phone Cleaner Battery Saver & Speed Booster ва Phone Cleaner App 2020 — Android Cache Cleaner.

Энг жиддий шубҳага иккита илова сабаб бўлди: Speed Cleaner — Phone Booster & Battery Saver ва Phone Cleaner — Clean Ram & Junk Cleaner & Booster. Улар контактлар ва қўнғироқларни бошқаришни ўз ичига олган тўлиқ рухсатлар пакетини сўрашади. Бундай ортиқча рухсатлар шпион дастурларнинг аломатларидир ва фойдаланувчи маълумотларини ўғирлаш ва контактлар рўйхатига спам юбориш учун ишлатилиши мумкин.

Тавсиялар:
• Иловаларни фақат расмий дўконлардан юклаб олинг (Google Play, Galaxy Store, Huawei AppGallery, Mi GetApps).

• Фойдаланувчиларнинг шарҳларига, иловаларнинг рейтингларига ва ишлаб чиқувчиларнинг жавобларига эътибор беринг.
Агар шарҳлар салбий бўлса, жавоблар кам ёки шубҳали бўлса, рейтинглар паст бўлса, бундай иловани юклаб олишдан воз кечган маъқул. Бироқ, бу усул тўлиқ ечим эмас (чунки баъзи бир шубҳали иловаларда жуда юқори баҳоларга эга) ва ҳар доим қўшимча омилларни синчковлик билан текширган маъқул.

• Ўрнатиш жараёнида илова сўраган рухсатларга эътибор беринг. Яхшиси таваккал қилманг, агар иловага нима учун бу рухсатлар кераклигини тушунмасангиз, уларга рухсат берманг, яхшиси бошқа иловани танланг. Энг хавфли рухсатлар: Контактлар, хабарлар ва қўнғироқларни бошқариш.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот
• Иловалар учун рухсатлар ва уларга нима учун эътиборли бўлиш керак
• Android смартфонлар оператив хотирасини тозалаб туришдан наф борми?
• Google Files: телефонингизда жой бўшатиш иловаси

#маълумот
4.7K views17:37
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:12:12Смартфондаги "чўнтак режими" нима ва нима учун керак?

Чўнтак ёки сумкангизда бўлган смартфон экрани ўз-ўзидан босилиб кетиши муаммоси сизга танишми?
Гап шундаки, смартфоннинг сенсорли экрани нафақат бармоқлар тегинишига жавоб қайтаради. Чўнтак ёки сумкангизда бўлган смартфон бехосдан кимгадир қўнғироқ қилиши ва ҳатто паролланган экран блокини қайта-қайта очишга уриниши ҳам мумкин. Фойдаланувчини ушбу нохуш ҳолатлардан халос қилиш учун чўнтак режими керак бўлади.

Чўнтак режими қандай ишлайди?
Чўнтак режимининг ишлаши яқинлик датчикига боғлиқ. Ушбу кичик детал одатда олд камеранинг ёнида жойлашган. Датчик олдида бирон бир тўсқинлик қиладиган нарса пайдо бўлганда (қўл, қулоқ, шим матоси ва ҳ.к.з), экран блокланади ва ўчади. Ушбу функция нафақат смартфонни чўнтагингизга солганингизда, балки қўнғироқ қилганингизда ҳам ишлайди.

Агар яқинлик датчики муаммосиз ишлаётган бўлса, чўнтак режими ҳам хатосиз ишлайди. Датчикни текшириш осон — қўнғироқ пайтида ёки овозли хабарни тинглаш пайтида уни ёпинг. Агар экран ўчиб қолса, унда датчик тўғри ишламоқда.

Агар телефонда баъзида ҳеч қандай сабабсиз "Экраннинг юқори қисмини ёпманг" ёки "Наушник майдонини ёпманг" (Не закрывайте верхнюю часть экрана ёки Не закрывайте область динамика) ёзуви пайдо бўлса, экран ўчиб қолса ёки аксинча, ўз вақтида блокланмаса, яқинлик датчикини текшириш керак бўлади (чўнтак режимини ўчириб қўйиш ҳам муаммони ҳал қилади).

Яқинлик датчики нафақат экранни, балки бармоқ изи сканери ва ёқиш/ўчириш тугмасини ҳам блоклайди. Агар тугма чўнтагингизда тасодифан босилса, смартфон блокдан очилмайди ва экранда чўнтак режими ёқилганлиги ҳақидаги маълумотни кўрсатади.

Баъзи смартфон моделларида, масалан, Huawei да, чўнтак режими телефон чўнтагингизда эканлигида қўнғироқ овозини баландроқ кўтаради.

Ушбу режимни, смартфонингиз созламаларига кириб юқори қидирув қисмида "чўнтак" ёки "карман" (тизим тилидан келиб чиқиб) калит сўзини ёзиш орқали топишингиз мумкин.

#маълумот
5.5K views17:12
Ochish/sharhlash