Get Mystery Box with random crypto!

​Смартфонни ўзиники бўлмаган ёки кучлироқ адаптер билан зарядл | GSM GURUS F.A.Q

Смартфонни ўзиники бўлмаган ёки кучлироқ адаптер билан зарядлаш мумкинми?

Оиламизда бир нечта смартфон мавжуд ва уларнинг барчасини заряд қилиш учун одатта битта адаптердан фойдаланамиз.

Смартфонни ўзиники бўлмаган адаптердан зарядлаш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Смартфон ва зарядлаш адаптерининг мослиги, унинг смартфон билан бир хил компания томонидан ишлаб чиқарилганлигига боғлиқ эмас. Чунки барчаси стандартлар билан тартибга солинади.
Лекин баъзи ишлаб чиқарувчилар смартфонларида қўлланилган тез зарядлаш технологияси бошқа адаптердан фойдаланилганда ишламаслиги мумкин.

Агар адаптер кучлироқ бўлса-чи?
Масалан 1.55 амперга мўлжалланган смартфонни, 2А ёки ундан ортиқ ток кучига эга адаптер билан зарядлаганда унга сезиларли зарар етмайди. Лекин смартфон тезроқ ҳам зарядланиб қолмайди, чунки замонавий смартфонлар батареяси ўзига кераклича ёки ундан камроқ қувват олиш учун мўлжалланган. Бунинг учун улар зарядлаш жараёнини кузатадиган махсус контроллер ҳимоя схемаси билан жиҳозланган.

Агарда катта батарея сиғимига эга бўлган смартфон ёки планшетни кам қувватли адаптерга уласангиз, зарядлаш жуда секин бўлиши ёки умуман бошланмаслиги мумкин. Мисол учун 5000 мАч сиғимли батареяни 1А ток кучига эга адаптер билан тахминан 6 соат, 2А адаптер билан 3 соатда тўлдириш мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар фақат оригинал зарядлаш адаптерларига таалуқли, қалбаки маҳсулотлардан эҳтиёт бўлган маъқул.

• Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар
• Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак

#маълумот