Get Mystery Box with random crypto!

GSM GURUS F.A.Q

Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q G
Telegram kanalining logotibi gsmgurus_faq — GSM GURUS F.A.Q
Kanal manzili: @gsmgurus_faq
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.08K
Kanalning ta’rifi

Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш
Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/ BdBfBxlF9ahkM2Ji
Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-05 17:23:17Баъзи Xiaomi смартфонларида тез ёрдам чақириш (103) ёки бошқа махсус хизматлар телефон рақамларига қўнғироқ қилиб бўлмаслик муаммоси ечими

Баъзи Xiaomi смартфонларида 101, 102, 103 каби телефон рақамлари терилганда, "Фавқулодда хизмат рақами" ва "Жойингиз аниқланмоқда" ёзувлари кўрсатилиб қўнғироқ амалга оширилмайди.

Муаммонинг асл сабаби нимаданлиги аниқ эмас, лекин кўпчиликка рақам олдидан * белгисини қўшиб қўнғироқ қилиш ёрдам берган. Яъни:
*101
*102
*103

Смартфондан SIM-картасиз қўнғироқ қилиш мумкинми ёки фавқулодда қўнғироқлар нима?

#маълумот
3.8K views14:23
Ochish/sharhlash
2022-08-05 17:20:46Instagram иловасини ишга туширишда қора экран муаммосини қандай ҳал қилиш мумкин? (вақтинчалик ечим)

Сўнги кунларда Instagram фойдаланувчилари иловани ишга туширишда қора экранда қотиб қолиши муаммосига дуч келишмоқда. Баъзилар смартфонларини қайта ишга туширишга, маълумотлар ва кешни тозалашга ва иловани қайта ўрнатишга ҳаракат қилишди, аммо ҳеч нарса ёрдам бермади.

Instagram ишлаб чиқувчилари асосан Android қурилмаларидаги қора экран муаммосига ҳали расман изоҳ бермаган бўлсалар-да, биз қуйидаги вақтинчалик ечимни таклиф қиламиз.

1. Кўплаб смартфонларнинг ўзида мавжуд бўлган иловаларни клонлаш функцияси ёрдамида Instagram иловасини клонланг ва иккинчи нусхасидан фойдаланинг. (Агарда смартфонингизда клонлаш функцияси мавжуд бўлмаса ушбу иловалардан фойдаланинг)

2. Instagram Lite иловаси ёки тармоқнинг веб-версиясидан фойдаланинг.

Асосий илованинг кейинги янгиланишларида муаммо тўлиқ бартараф этилиши мумкин.

#маълумот #instagram
4.1K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-08-05 17:20:00Смартфонлар ўқишни камайтирдими? Йўқ — биз кўпроқ ўқияпмиз

Ёшлиги смартфонлар ва компьютерлар даврига тўғри келмаган кекса авлод вакиллари замонавий ёшларнинг қизиқишлари ўзгариб бораётганини таъкидлашади — "Бизнинг давримизда одамлар бўш вақтларини китоб мутолааси билан ўтказишган бўлса, ҳозиргилар телефонларига ёпишиб олишган". Бир қарашда ҳозирги вазият ҳақиқатан ҳам шундай кўринади: роман, илмий фантастика, саргузашт ва бошқа турдаги асарларни ўқиш ўрнига, кўпчилигимиз ижтимоий тармоқлардаги ленталарни варақлаймиз. Аммо, агар ушбу масалани чуқурроқ ўргансак, ҳаммаси аксинча тус олади: ҳозирда одамлар аввалгидан кам ўқишмайди (бунинг акси).

Биз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ўқияпмиз, фақат буни бошқача тарзда амалга оширяпмиз
Илгари, смартфонлар ва компьютерлар пайдо бўлгунга қадар (аниқроғи, ижтимоий тармоқлар оммалашишидан олдин) одамлар кетма-кетликда ўқишган: бир бошдан, саҳифама-саҳифа — матннинг янги сатрлари аввалгиларининг давоми бўлиб, уларнинг барчаси ўзаро узвий боғланган бўлган. Ҳозирда, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги постларни ўзаро боғлиқ бўлмаган тарзда ўқиймиз: турли хил постларга кўз ташлаймиз, ҳаволаларга ўтамиз, шарҳларни кўришга ва профил эгаларининг тахаллуслари билан аватарларни баҳолашга вақт топамиз, қизиқарли нарсаларни излаб эътиборимизни матн ва бошқа турдаги контентга қаратамиз.

Бир неча йил олдин тадқиқот эълон қилинган эди, унга кўра 2008 йилда ўртача америкалик кунига 34 ГБ ахборот истеъмол қилган (барча медиа истеъмоли ҳисобга олинган, яъни телевизор, смартфон, планшет, реклама тахтаси, ёзувлар, китоблар ва бошқалар). 1980 йилдан бери ушбу қийматни таҳлил қилган олимлар, одатдаги одамнинг кунига ахборотлар истеъмоли ҳар йили ўртача 5,4% га ошганини аниқлашди — агар ўсиш суръати сақланиб қолса (у ошган бўлиши ҳам мумкин), ҳозирда, 2022 йилда одамлар кунига ўртача тахминан 74,8 ГБ истеъмол қиладилар. Таққослаш учун, 1980 йилда ушбу қиймат кунига атиги 6,8 ГБ бўлган.

Илмий нуқтаи назардан, биз фақат кўпроқ ўқий бошладик, лекин ўқиш формати ва ўзлаштирадиган нарсаларимиз ўзгарди. Агар илгари булар бадиий ёки илмий асарлар бўлган бўлса, энди улар ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги постлар.

Узун матнларни ўқиш қийин, аммо барибир зарур
Ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги постлар (яъни биз одатда ўқийдиган барча нарсалар) — соддалаштирилган мазмунни берадиган ва маъносини тушуниш учун кўпинча асосий билимларни талаб қиладиган қисқартирилган маълумотлар бўлакларидир. Ўз навбатида, узун матнлар тасвирланган нарсанинг тўлиқ изоҳини ўз ичига олади, улар янада мураккаб мавзуларни қамраб олади ва мазмунни чуқурроқ очиб беради.

Юқорида ижтимоий тармоқлардан воз кечиш ҳақида гап кетмаяпти, фақат турли хил ўқиш турларини бирлаштириш керак. Масалан ҳафта жадвалингизга узун матнли мақола ёки бирор китоб мутолаасини қўшиб қўйсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

#маълумот #мулоҳаза

—————
Шу ўринда, танланган ҳудуд бўйлаб босма китоблар (қоғоз кўринишидаги) алмашиш имконини берувчи Telegram ботимиз (@kitobalmashish_bot) аъзолари сони 871 тага етганини маълум қилмоқчиман.
2.6K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-07-31 15:57:06Нима учун тугмачали телефонлар мобил алоқа сигналини яхшироқ ушлайди?

Смартфонлар мобил алоқа оператори сигналини ушлашга қийналганида, оддий тугмачали телефонларда муаммо кузатилмаслигига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Хўш, нима учун тугмачали телефонлар сигнални смартфонларга (ҳатто 2G тармоғи танланганда ҳам) қараганда яхшироқ ушлайди?

Ушбу саволнинг жавоби аниқдек. Тугмачали телефонлардаги ташқи антенна замонавий смартфон корпусида жойлашганидан узунроқ. Шунинг учун у оператор таянч станциясидан кўпроқ сигнал қабул қилишга қодир. Аммо ҳаммаси бу каби жуда оддий эмас, қуйида аниқлик киритишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Радио тўлқинларини узатиш учун антеннанинг минимал узунлиги чорак тўлқин узунлигида бўлиши кераклиги таъкидланади. Уяли алоқа тармоқлари учун энг узун ва энг кенг тарқалган диапазон 900 МГц диапазонидир. Тўлқин узунлиги 310-330 мм, шунинг учун антеннанинг узунлиги камида 8,5 см бўлиши керак. 1800, 2100, 2600 МГц юқори диапазонларда тўлқин узунлиги қисқароқ, шунинг учун антенналарнинг ўлчамлари пастроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун юқорида кўрсатилган 8,5 см мўлжал олинади.

Замонавий смартфонларнинг ўлчамлари одатда бундай антеннани катта экранлари туфайли, кўпинча 15 сантиметрдан ошадиган смартфон корпусига жойлаштириш имконини беради. Аммо ишлаб чиқарувчилар корпус ичига шунингдек батарея, процессор, бир нечта камералар ва бошқа эҳтиёт қисмларни ҳам жойлаштиришлари керак. Натижада, аслида, антенналарнинг ўлчамлари 2-3 сантиметрдан ошмайди ва юқоридаги қоидага мос келмайди. Бу эса замонавий смартфонлар, ташқи антеннага эга бўлган тугмачали мобил телефонларга қараганда сигнални ёмонроқ қабул қилишининг асосий сабабларидан биридир. Лекин, бу ягона сабаб эмас.

Смартфон корпусида жойлашган антенна юқорида тавсифланган бошқа эҳтиёт қисмлар билан ўралган ва сигнал қурилмани тарк этишдан олдин, ички тўсиқлар билан заифлашган бўлади. Шунингдек смартфон корпусининг материали (металл, шиша) радиотўлқинларнинг ўтказувчанлигига таъсир ўтказади. Лекин бу ҳали ҳам ҳаммаси эмас.

Суҳбат давомида телефонни қўлимиз билан ушлаб, бошимиз томон яқинлаштирамиз. Антенна корпуснинг қаерида жойлашганидан қатъи назар, сигнал корпусни тарк этиб, дарҳол кейинги тўсиқ – смартфон эгаси билан тўқнашади. Шу сабабли сигнал энергиясининг яна бир қисми йўқолади.
Уяли алоқа тармоғи қамровини ҳисоблашда ва таянч станцияларни лойиҳалашда ҳатто body loss каби атама ҳам мавжуд бўлиб, у одатда 3dB сифатида қабул қилинади. Яъни, сигнал таянч станциясига боришдан олдин ёки аксинча, ундан қабул қилинишида деярли 2 марта заифлашади. Шубҳасиз, фойдаланувчининг қўли ва боши устида жойлашган ташқи антенна сигнални йўқотиши анча кам бўлади.

Уяли алоқа тармоқларининг ривожланиши, таянч станцияларининг кўплаб ўрнатилиши, янги технологияларнинг жорий этилиши мобил телефонлар трансформациясининг салбий таъсирини камайтиради. Аммо таянч станцияларгача бўлган масофа ўнлаб километрни ташкил этадиган узоқ ҳудудларда замонавий смартфонларнинг барча камчиликлари пайдо бўлади, эски тугмачали телефонлар эса ҳеч нарса бўлмагандек ишлайди.

Савол: Сиз қандай фикрдасиз, ҳақиқатан ҳам тугмачали телефонлар мобил алоқа сигналини яхшироқ ушлайдими?

#маълумот
4.1K views12:57
Ochish/sharhlash
2022-07-31 15:48:00SMS хабарларингизни компьютер ёки бошқа қурилмаларда қандай кўриш мумкин?

Бугунги кунда аксарият смартфонларнинг ўзида ўрнатилган Google Хабарлар (SMS) иловасининг веб-версияси ушбу имкониятни беради. Компьютер ёки бошқа қурилма орқали суҳбатни давом эттиришингиз мумкин. SMS юбориш смартфонга уланишдан фойдаланади, шунинг учун сиздан алоқа операторингиз тарифлари бўйича тўлов олинади.

Хабарлар веб-версияси QR-кодини яратади. Бу код:
- веб-версиясида ишлайдиган қурилма учун ноёб;
- "Хабарлар" мобил иловасини ушбу қурилмага улаш учун мўлжалланган. Мобил илова бир нечта қурилмаларга уланиши мумкин, лекин уларни бир вақтнинг ўзида ишлатиб бўлмайди.

Агар компьютерингизда хабарларнинг веб-версиясини очсангиз:
- у бошқа синхронлаштирилган қурилмаларда фаол бўлмайди;
- мобил илова ўрнатилган қурилмада фаол бўлиб қолади.

Хабарларнинг веб-версиясини қандай созлаш керак
1. Смартфонингизда "Хабарлар" иловасини очинг.
2. Меню тугмаси орқали (3 нуқта) "Қурилмани жуфтлаш" (Подключить устройство) ёзувини танланг.
3. Компьютерингизда "Хабарлар" нинг веб-версиясини (https://messages.google.com/web) браузерда очинг (масалан, Chrome).
4. Смартфонда QR-код сканери тугмасини босинг ва смартфонни саҳифадаги кодга қараб ушлаб туринг. QR-код сканерланганда смартфон тебранади.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, агар хизматдан бир неча ҳафта фойдаланмасангиз, аккаунтингиздан автоматик равишда чиқиб кетади.

"Хабарлар" иловасининг "Қурилмани жуфтлаш" созламасидан веб-версиясини ўчириш ҳам мумкин. Ўчирилгандан сўнг, бегоналар рухсатсиз сизнинг хабарларингизни ўқий олмайди ёки тасдиқлаш коди ва шахсий маълумотларингизга кира олмайди.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Google дан универсал мессенжер. Хабарлар (SMS) иловасидаги "Чат функцияси" нима?

#маълумот
3.4K views12:48
Ochish/sharhlash
2022-07-23 16:58:06 Бизнинг назаримизда фойдали иловалар

• My Uzcard — Тўловлар ва пул операцияларини осон, тез ва хавфсиз амалга оширинг. Uzcard ва Humo картангизнинг барча имкониятларидан фойдаланинг.
Ушбу иловани тавсия қилишимизнинг асосий сабабларидан бири, бошқа онлайн тўлов тизимларида (Click, Payme, Apelsin ва ҳ.к.з лар) мавжуд бўлмаган картани бошқариш имконияти. Бу нима учун керак?
Яқинда каналимизда фирибгарлар томонидан пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усуллари ҳақида маълумот бергандик. Картангизни бошқариш рухсатини олган фирибгар фақат бир марта пул ечиш билан кифояланмайди, яна пул тушишини пойлайди ёки бошқалар картасидан ўғирланган пулларни сизнинг картангизга ўтказиб жиноят изини яширади.
My Uzcard иловасидаги картани бошқариш функцияси картангизни ўзига қўшган фойдаланувчилар рўйхатини кўриш ва бошқариш (бошқалардан ўчириш) имконини беради.

• Avto Exam: ПДД Узбекистан (Ўзбекистон ЙҲҚ) — Агарда Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) билиш автотести бўйича назарий имтиҳондан муваффақиятли ўтмоқчи бўлсангиз, унда ЙҲҚ бўйича имтиҳон билетлари (шаблонлари) даги саволларга тўғри жавоб беришни ўрганишингиз керак. Avto Exam иловаси сизга ушбу оддий масалада ёрдам беради. Илова имтиҳондан қандай ўтишни ўргатади ва интернетсиз ишлайди.

• Pure Tuber: Block Ads on Video — Видеодаги рекламаларни ва қалқиб чиқувчи ойналарни автоматик равишда блоклайдиган илова. Шунингдек YouTube даги видеоларни юклаб олиши, фон режимида ижро этиши ва тасвир устида тасвир (картинка в картинке) функциясидан фойдаланиш имкониятини беради.

• PDF Tools – PDF Utilities — турли хил PDF воситалари ва ёрдамчи иловаларнинг жамланмаси. PDF-ни бирлаштириш, PDF-ни ажратиш, PDF-ни блоклаш ва PDF-ни блокдан чиқариш, PDF саҳифаларини ажратиб олиш, PDF-дан расмларни чиқариш, PDF саҳифаларини айлантириш, PDF саҳифаларини қайта тартиблаш, муайян ёки бўш саҳифаларни саҳифаларни ўчириш ва бошқалар.

• XMED - Онлайн Прием Врачей (Онлайн шифокор қабули) — Уйингиздан чиқмасдан тиббий маслаҳат олинг. XMED — Ўзбекистонда телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизматларни масофавий кўрсатиш бўйича биринчи платформа. Амалиётчи шифокорларнинг Интернет орқали маслаҳатлари — чат ёки видео алоқа орқали. Мутахассислар шикоятларингизни диққат билан тинглаб, барча саволларингизга батафсил жавоб ва фойдали ва амалий маслаҳатлар беришади.

#APK
7.4K views13:58
Ochish/sharhlash
2022-07-18 16:17:39Пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усуллари кўпаймоқда

Фирибгарлар olx каби онлайн эълонлар платформаси орқали фойдаланувчилар пластик карталаридан қандай пул ечишлари ҳақида илгарироқ маълумот бергандик.

Эндиликда пул ўғирлашнинг турлича усуллари қўлланилмоқда:
1.
Жабрланувчига маҳаллий телефон рақамларидан қўнғироқ қилиб ўзини онлайн тўлов тизими (масалан, Click, Payme ва ҳ.к.з) ходими сифатида таништириб, пластик картангиздан биров фойдаланмоқчи бўлаётганини ва пулларингизни сақлаб қолиш учун телефонингизга жўнатилган SMS кодни айтишингизни талаб қилади. Кодни айтишингиз билан пластик картангиздаги пулни ечиб олишади ёки пул тушишини пойлашади.
Фирибгарлар қўнғироқ қилган телефон рақамларига қайта қўнғироқ қилишнинг фойдаси йўқ, чунки улар рақамни қалбакилаштириш хизматларидан фойдаланишади ва рақам ҳақиқий эгасининг ҳеч нарсадан хабари бўлмайди.

2. Телефон рақами кўрсатилмаган давлат ташкилоти, банк ёки компания номидан жўнатиладиган қалбакилаштирилган SMS хабари (масалан мобил операторингиз номидан). Одатда бу каби SMS хабарларда ёрдам пули, кредит ёки бошқа турдаги моддий рағбат олиш учун махсус ҳаволага кириб, телефонингизга жўнатилган SMS кодни киритиш талаб қилинади ва натижа юқоригидек картангиздан пул ечиб олиниши билан тугайди.

3. Фойдаланувчилар, банк ва онлайн тўлов тизимлари учун ҳозирча жумбоқ усул: пластик карта эгаси ҳеч қандай SMS код олмаган ва ҳаволага кирмаган ёки кредит тўловчиси бўлмасада картасидан пул ечилиши. Сўнги ойларда турли хил банк карталари эгалари ҳисобларидаги маблағ Ҳамкорбанк мобил иловаси орқали бегоналар томонидан ечиб олинганидан шикоят қилишмоқда. Аслида бир марталик SMS кодни билмасдан онлайн тўлов тизимлари орқали пластикдаги пулни ечиб бўлмаслиги керак.
Шу ўринда, смартфонингизда ўрнатилган баъзи иловалар SMS хабарларни ўқиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчиман (тизим созламаларида рухсатларни текшириб кўринг). Энг қизиғи, картасига бириктирилган рақам SIM-картаси оддий тугмачали телефонга ўрнатилганлардан ҳам пул ечилганлиги ҳолатлари кузатиляпти. Каналимизда тугмачали телефонларда ишлаб чиқарувчилар томонидан ўрнатилган зарарли функциялар (рухсатсиз SMS жўнатиш) топилгани ҳақида ҳам маълумот бериб ўтганмиз.

Хулоса: Марказий банк томонидан барча онлайн тўлов тизимлари учун мажбурий икки босқичли текширув усулини қўллаш ёки бошқа ҳимоя усулларини жорий этиш муаммонинг ечими бўлиши мумкин.

#маълумот
7.6K views13:17
Ochish/sharhlash
2022-07-16 16:52:12 Telegram мессенжерининг норасмий версиялари (клонлари)

Каналимизда Telegram мессенжери расмий ва норасмий версияларининг афзаллик ва камчиликлари ҳақида умумий маълумот бериб ўтганмиз. Қисқа қилиб айтганда, илова хавфсизлиги, барқарор ишлаши ва платформадаги янги имкониятларни биринчилардан қўллаб-қувватлаши борасида расмий версияга етадигани бўлмаса-да, баъзилар норасмий версиялардан фойдаланишни маъқул кўришади.
Хўш, Telegram мессенжерининг қандай норасмий версиялари мавжуд ва қайси имкониятлари билан фойдаланувчиларни ўзига жалб қилади.

• Plus Messenger — асосий афзаллиги мессенжер ташқи кўриниши максимал даражада созланиши. Фойдаланувчи шрифтни ўзгартириши, чатдаги "пуфакчалар" нинг ўнлаб услубларидан бирини танлаши, рангни, градиентни ва бошқаларни ўзгартириши мумкин. Шунингдек юзтагача чатларни қадаш, маълум бир контакт тармоқда пайдо бўлганда билдиришнома кўрсатилишини ёқиш, чатда хорижий тиллардан хабарларни таржима қилиш ва бошқа имкониятлари мавжуд. Балким, рақобатчилари каби кўплаб функцияларга эга бўлмаслиги мумкин, лекин ортиқча нарса ҳам йўқ.

• iMe Messenger — энг кўп имкониятларга эга Telegram клони. Иловада крипто-ҳамён мавжуд (чатда тўғридан-тўғри криптовалюта алмашиш мумкин), чатларни мавзулар бўйича саралаш функцияси (папкаларга ўхшаш), барча чат ва каналларингиздаги мусиқалар жамланган алоҳида ёрлиқ, шунингдек, кўплаб қўшимча созлама ва функцияларга эга. Масалан, овозли хабарларни матнга айлантириш, автоматик жавобларни яратиш учун нейроботдан фойдаланиш, расмлардан матнни ажратиб олиш кабилар.

• Vidogram — барчаси биттада мессенжерни хоҳлаганлар учун. Илова фойдаланувчи обуна бўлган каналлардаги таркиб асосида битта янгиликлар лентасини яратишга имкон беради. Шунингдек, илованинг ўзида IPTV мавжуд бўлиб, у орқали кўнгилочар каналларни, спорт дастурларини ва бошқаларни томоша қилиш мумкин. Vidogram бошқа мессенжерларда учрамайдиган ноёб функциялар тўпламига эга, масалан, яширин чатлар бўлими, овоз ўзгартиргич, хабар юборишдан олдин тасдиқлаш, веб-ўйинлар ўйнаш кабилар.

• Graph Messenger (Telegraph) — Агар сизга шунчаки мессенжер эмас, балки унданда кўпроғи керак бўлса, унда ушбу Telegram клонига эътибор қаратишингиз лозим. Илова алоҳида кенгайтирилган юклаб олиш менежери ва барча каналлардаги файллар бўлган ёрлиққа эга, шунингдек, алоҳида ягона янгиликлар лентаси, овозли хабарларни юборишда овозни ўзгартириш, чатларни парол ёки бармоқ изи билан ҳимоя қилиш, яширин бўлим, автоматик жавоб бериш ва бошқалар мавжуд . Ҳатто контактни кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд — илова фойдаланувчи онлайн бўлганида хабар беради, шунингдек профилдаги ўзгаришларни (расми, телефон рақами ёки исми) сақлайди.

• aka Messenger — ушбу Telegram клонининг кўпчилик фойдаланадиган асосий имконияти чатлардаги ўчирилган хабарларни кўрсатиши. Лекин иловадаги рекламалар сони ва бошқа муаммолари кўплиги (канал ва гуруҳларга автоматик обуна ёки ўзингизга кераклисига обуна бўлолмаслик) сабаб, фойдаланувчилари асосан салбий фикрлар билдиришган.

Савол: Telegram мессенжерининг қандай норасмий версияларидан фойдаланиб кўргансиз ва қайси имкониятлари учун танлагансиз?

#маълумот #APK #Telegram #Телеграм

—————
Мактаб ёшидаги болалар учун ўзбек тилида Figma, Photoshop, Java ва Python видео дарслари: https://www.youtube.com/channel/UCtcfcXb1ixeFDTn46BO1PBw
5.5K views13:52
Ochish/sharhlash
2022-07-02 16:00:43
Telegram да овозли хабарларни тинглашда смартфон экрани ўз-ўзидан ўчиб қолиши муаммоси сизда учрайдими?

Шарҳларда смартфон русуми ва Telegram қайси (расмий ёки норасмий - Plus, Aka, Videogram) версиясидан фойдаланишингиз ҳақида ёзиб қолдиринг.
Anonymous Poll
78%
Ҳа, учрайди
22%
Йўқ, учрамайди
1.3K voters5.7K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-07-02 15:59:07Афсона: Агар смартфон узоқ вақт давомида жазирама қуёш нурлари остида қолиб кетса, у портлаши мумкин.

Ҳақиқат: Смартфонлар қуёш таъсирида портлаши кузатилмаган. Смартфонни қуёш нурлари остида зарядлаш, унинг батареяси ҳаддан ташқари қизиб кетишига ва баъзи вазифаларни секинроқ бажариши ёки умуман ўчиб қолишига сабаб бўлади.
Агарда смартфон зарб олиши натижасида корпуси шикастланиб (деформация) батареясининг ташқи қобиғига зарар етган бўлса, у ёниб кетиши мумкин — аммо табиийки, бу камдан-кам ҳолларда ва асосан носоз (оригинал бўлмаган) батареялар билан содир бўлади.

Савол: Ўзингиз гувоҳи бўлган, смартфон батареяси ёниб кетган ҳолатларни биласизми?


#ҳақиқат #афсона #маълумот
5.3K views12:59
Ochish/sharhlash