Get Mystery Box with random crypto!

​Навигация иловалари: харита, справочник ва навигатор (автомоб | GSM GURUS F.A.Q

Навигация иловалари: харита, справочник ва навигатор (автомобиль ҳайдовчилари ва барчага фойдали хусусиятлари)

Бугунги кунда навигация иловалари, нафақат автомобиль ҳайдовчилари учун, балким бирор манзилга шаҳар транспортида (автобус, метро, маршрутка) етиб бормоқчи бўлганларга ҳам фойдали бўлади.
Масалан, автомобиль ҳайдовчиси борадиган манзилини билган тақдирда ҳам, йўлдаги вазият (ремонт, авария, тирбандлик), камера, радар, чекланган тезлик ва бошқа маълумотларни навигация иловалари орқали ўз вақтида олиши мумкин.

Шаҳар транспортидан фойдаланувчилар эса, транспортнинг бекатга келиш вақти ёки бир манзилдан бошқа манзилга қайси транспортда бориш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотларни навигация иловаларидан олишлари мумкин.

Навигация иловаларининг ўзим тез-тез фойдаланадиган хусусиятларидан яна бири, бормоқчи бўлган жой ҳақида фойдаланувчиларнинг шарҳлари ва контакт (телефон рақами, расмий интернет сайти) маълумотлари билан танишиб чиқиш.
Айтайлик, номи чиққан дўкон бўладими ёки банк, клиника ва бошқа объектлар тўғрисида аввал фойдаланувчилар шарҳларини ўқиб, керак бўлганда телефон рақамидан қўшимча маълумот олиб, кейин хизматдан фойдаланаман.

Қуйидаги навигация иловаларини тавсия қиламан:
• Яндекс.Карты (транспорт, навигатор и справочник) – юқорида кўрсатилган ва ундан ҳам ортиқ имкониятларга эга илова. Керакли ҳудуд картасини олдиндан интернет орқали юклаб олиб, иловадан офлайн (интернетсиз) режимда ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳозирча иловада автобусларнинг келиш вақтини кўрсатиш имконияти йўқ.
Ушбу илованинг фақат автомобиль ҳайдовчилари учун (справочник ва шаҳар транспортисиз) мўлжалланган версияси Яндекс.Навигатор – пробки и навигация по GPS.

• 2ГИС — справочник, карта и навигатор без интернета. Бу иловада ҳам барчаси биттада ва керакли ҳудуд картасини олдиндан интернет орқали юклаб олиб, офлайн (интернетсиз) фойдаланиш мумкин.
Яндекс.Карты иловасидан маълумотлар базаси ва маршрут тузиш вариантлари бироз камлиги билан фарқланади.
Айнан ушбу иловада автобусларнинг ҳаракати жадвали (бекатга келиш) Тошкент шаҳри учун йўлга қўйилган.

• Waze (социальный навигатор) – фақат автомобиль ҳайдовчилари учун навигация иловаси. Юқорида кўрсатилган Яндекс.Карты иловасидан, йўлдаги вазият (ремонт, авария, тирбандлик) ва жойи ўзгариб турадиган радарлар (ГАИ) тезроқ кўрсатилиши билан фарқланади. Маълумотларни илова фойдаланувчиларининг ўзлари тўлдириб боришади. Офлайн режим йўқ, яъни интернет билан ишлайди.

• MAPS.ME — Офлайн карты, навигация и путеводители. Ушбу иловадан ўзим актив фойдаланиб кўрмаганман, лекин канал ўқувчилари тавсия беришган.

Савол: Навигация иловаларидан фойдаланасизми ва кўпроқ қайси имкониятларидан? (Илова номлари ва бошқаларидан афзалликлари ҳақида ёзиб қолдиринг)

#маълумот #APK #навигация