Get Mystery Box with random crypto!

​Совуқ ҳароратда смартфондан қандай тўғри фойдаланиш керак? З | GSM GURUS F.A.Q

Совуқ ҳароратда смартфондан қандай тўғри фойдаланиш керак?

Замонавий одамни телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Кўчада ҳаво ҳарорати пасайгани сари, смартфон эгалари қурилмалари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин.
Ақлли қурилма вақти-вақти билан қотиб ёки ўчиб қолади. Бунга нима сабаб бўлиши ва совуқда смартфондан тўғри фойдаланиш ҳақида маълумот берамиз.

Совуқда смартфонларнинг ўчиб қолиши сабаблари
Кўпгина смартфонлар қўлланмасида 0 °C (цельсий кўрсатгичи) дан юқори ва 25-35 °C гача бўлган ҳароратда қурилманинг нормал ишлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд. Нолдан паст ҳароратларда 5-10 дақиқадан кўпроқ туриш смартфонни ўчиб қолишига ёки тўлиқ ишламаслигига олиб келиши мумкин.
Бу қуйидаги сабабларга кўра содир бўлади:

• совуқ, қурилма батареясининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. Смартфонларда литий-ионли (Li-Ion) батареялар ўрнатилган бўлиб, паст ҳароратда ундаги ионларнинг алмашинуви секинлашади. Батарея қуввати яримга камаяди, шунинг учун қурилма совуқ ҳавода тезроқ зарядсизланиши мумкин. Батареядан қувват олишнинг қийинлашуви, смартфон ўчиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Тахминан -10 °C да қурилма ишлаш жараёни бузилади. Литий-полимер (Li-Po) батареялар совуққа кўпроқ дош бериши мумкин, аммо улар нисбатан камроқ тарқалган;

• паст ҳарорат, смартфон экранига ҳам таъсир қилади. Пикселлар секинлашиб кўрсатилади ва анимация бутунлай ўчирилади. Суюқ кристалли дисплей -1 °С да ишламай қолиши мумкин. AMOLED технологиясидаги дисплей совуққа чидамлироқ, аммо ундан асосан флагман смартфонларда фойдаланилади.

• смартфон вақтинча ишламай қолишининг яна бир сабаби сенсор қатлами (тачскрин) бўлиши мумкин. Ҳимоя ойнаси тезда музлайди ва тачскрин бармоқ тегинишларига жавоб бермайди.

Шунингдек, смартфон корпуси материали ҳам муҳим рол ўйнайди. Пластик корпус иссиқликни узоқроқ сақлайди, алюминий ва шиша эса бир неча дақиқада музлайди.

Совуқ мавсумда смартфон билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Бунинг учун қуйидаги қоидаларни билишингиз керак:

1. Смартфондан чехолда фойдаланинг ва/ёки уни ички чўнтагингизда олиб юринг. Бундай иситиш уни тез музлашдан ҳимоя қилади. Инсон танаси совуқ мавсумда қурилма учун ягона мос иссиқлик манбаи ҳисобланади.
2. Совуқда беш дақиқагача суҳбат давомида, қурилма музлатилмаслиги мумкин. Узоқ суҳбатлар учун телефонингизни чўнтагингиздан чиқармасликка имкон берувчи наушникдан фойдаланинг.

Совуқда ўчиб қолган смартфонни қандай ёқиш керак
Смартфоннинг хизмат муддатини узайтириш учун, совуқда ўчиргандан сўнг уни тўғри ёқиш муҳимдир. Буни иссиқ хонага кирибоқ бажаришга уриниб кўрманг, шунингдек, иситиш батареясининг ёнида (устида) иситманг. Совуқдан иссиққа бирдан ўтиш, смартфон корпусида конденсат ҳосил бўлишига олиб келади. Натижаси эса смартфонингизни устага олиб боришингизга тўғри келади.

Хонага кирганингиздан сўнг, қурилмани ёқишдан олдин, смартфонни ташқи кийимингизнинг ички чўнтагида ярим соат давомида қолдирганингиз маъқул. Агар иложи бўлса, батареяни чиқариб олинг ва алоҳида қўйинг. Смартфонни дарҳол зарядга қўйиш тавсия этилмайди. Қурилма камида 5-6 °C гача иситилгунча кутиш керак (хона ҳароратига мослашгунча).

Савол: Сизда совуқ ҳароратда смартфондан фойдаланишда юқорида кўрсатилган ёки бошқа муаммолар учраганми?
Смартфонингиз қўлланмасида унинг ишлаш ҳарорати ҳақида маълумот борми?

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Афсона ва ҳақиқат: смартфон ёки планшет батареясини қандай қилиб тўғри заряд қилиш керак
• Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
• Смартфон корпуси: пластик, шиша ва металл. Афзаллиги ва камчиликлари

#маълумот