Get Mystery Box with random crypto!

​Xiaomi қайси функциялар батарея қувватини энг кўп сарфлаши ҳа | GSM GURUS F.A.Q

Xiaomi қайси функциялар батарея қувватини энг кўп сарфлаши ҳақида маълумот берди

Mi Community ҳамжамияти фойдаланувчиларининг мобил қурилмалари батареялари жуда тез сарфланаётгани ҳақидаги саволларига Xiaomi бош директори ўринбосари Цяо Чжунлян (Qiao Zhongliang) жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, компания мутахассислари ҳар томонлама таҳлил ўтказиб, смартфонлардаги энг кўп энергия сарфлайдиган бешта тизим функциясини аниқлашган.

Рўйхат қуйидагича:
• Жойлашувни аниқлаш тизими батарея қувватининг 18% ни сарфлайди.
• Юқори талабчан ўйин ва иловалар батарея қувватининг 17% ни сарфлайди.
• Фаол Always-On Display режими заряднинг 15% ни сарфлайди.
• Экран ёрқинлигини максимал даражада ошириш ва ёрқинликни автоматик бошқаришни ўчириш батарея қувватининг 14% ни сарфлайди.
• Смартфонга ўрнатилган баъзи иловаларнинг автоматик ишга туширилиши батарея қувватининг 11% ни сарфлайди.

Кўриб турганингиздек, жойлашувни аниқлаш хизмати энг кўп қувват сарфлайди. Шу сабабли, Xiaomi топ-менежери фойдаланувчиларга батареянинг ишлаш муддатини узайтириш учун геолокация тизимини ўчиришни маслаҳат беради.

Шунингдек, таҳлил давомида Xiaomi мутахассислари қувватнинг 6% ни доимий ёқилган Bluetooth сарфлашини, 5G уланишининг фаоллашуви эса батареянинг 0,4% ни сарфлашини аниқлашди.
Хулосада, Цяо Чжунлян MIUI 13 нинг ишга туширилиши энергия сарфланиши жиҳатидан олдинга катта қадам бўлишини таъкидлади.

#янгилик #маълумот