Get Mystery Box with random crypto!

Google 2021 йилнинг энг яхши Android илова ва ўйинлари рўйхати | GSM GURUS F.A.Q

Google 2021 йилнинг энг яхши Android илова ва ўйинлари рўйхатини эълон қилди

Google компанияси Play Market иловалар дўкони 2021 йил якунларини сарҳисоб қилди ва "Энг яхши иловалар" ва "Энг яхши ўйинлар" номинациялари бўйича рўйхатни тақдим этди.

Компания шахсий ўсиш ва стрессни енгиллаштириш билан боғлиқ иловаларга юқори талабни қайд этди.
Энг яхши иловалар — 2021:

"Яхшилик" тоифаси:
• Empathy — яқин кишисини йўқотишга дуч келган фойдаланувчиларга ёрдам бериш учун илова.
• Mentor Spaces — профессионаллар учун хизмат бўлиб, улар ўз тажрибаларини ёш мутахассислар билан баҳам кўришлари мумкин.
• Speechify — 50 дан ортиқ тилларда матнларни гапириш ва аудиокитоблар яратиш имконини берувчи нутқ синтезатори.


"Кундалик эҳтиёжлар" тоифаси:
• Blossom — фотосуратлар орқали ўсимликларни таниб олиш учун интерактив қўлланма. Шунингдек, ўсимликларни парвариш қилиш ҳақида тавсиялар беради ва тегишли эслатмаларни ўрнатади.
• PhotoRoom — фонни автоматик равишда ўзгартирадиган ва кераксиз нарсаларни олиб ташлайдиган ақлли расм муҳаррири.
• Rabit — яхши одатларни шакллантириш ва кузатиш учун органайзер иловаси.

"Кўнгилочар" тоифаси:
• Clubhouse — аудио суҳбатлар учун ижтимоий тармоқ.
• Noobly — геймерлар учун ўйин қизиқишлари бўйича дўстлар, шериклар ёки рақибларни топиш имконини берувчи илова.
• Whatifi — интерактив филмлар кутубхонаси, сюжети ва якуни фойдаланувчининг танловига боғлиқ.

"Яширин хазиналар" тоифаси:
• Laughscape — комиклар томонидан яратилган медитация иловаси.
• Moonbeam — қисқа подкастлар ёки "лаҳзалар"ни топиш ва яратиш хизмати.
• Moonly — психологик муносабат ва медитацион функцияларга эга бўлган ой тақвими.

"Шахсий ўсиш" тоифаси:
• Balance — уйқуни яхшилаш ва стресс билан курашиш учун шахсий медитация режаси органайзери. 2021 йил охиригача юклаб олинганда 1 йил бепул фойдаланиш тақдим этилади.
• Clementine — гипнотерапия (гипноз ёрдамида даволаш) иловаси. Британиянинг Guardian нашри уни "ҳар бир аёлга керак бўлган" 7 та илова рўйхатига киритди.
• Uptime — шахсий муносабатлардан тортиб криптовалюталар ва инвестицияларгача бўлган мавзуларда китоблар, ҳужжатли филмлар ва курсларнинг қисқача (5 дақиқагача) мазмунини баён қилиш. Ҳар бир қайта баён қилиш амалий тавсиялар билан келтирилади.

"Планшетлар учун" тоифаси:
• Canva — расм ва видео муҳаррири. Турли мақсадлар учун 60 минг макет шаблонлар кутубхонаси мавжуд. Бепул.
• Concepts — вектор эскизларни яратиш иловаси. Профессионал дизайнерлар томонидан ҳам ишлатилади. Бепул версияси мавжуд.
• Houzz — интерьер дизайни ғоялари галереяси, шунингдек, интерер мавзусидаги мақолалар тўплами.

#APK #янгилик