Get Mystery Box with random crypto!

Сўхда янги кўприк фойдаланишга топширилди Вилоят ҳокими Хайру | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Сўхда янги кўприк фойдаланишга топширилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Сўх туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида, туманнинг Шарқобод маҳалласида қуриб битказилган янги кўприкнинг фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.

Туман марказини Шарқобод билан боғланадиган бу замонавий иншоотнинг реконструкция қилиш ишлари учун 5 миллиард 170 миллион сўм маблағ сарфланди.

Қурилган янги замонавий куприк тумани аҳлига арзирли янги йил туҳфаси бўлди. Бугунга қадар аҳоли метал конструкциядан барпо этилган хавфсизлик даражаси етарли бўлмаган кўприкдан фойдаланиб келарди.

Сўхликлар, вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида Президентимизнинг туманнинг ривожи учун алоҳида эътиборларини ҳар кун, ҳар жабҳада ҳис этиб туришганини таъкидлаб, давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.