Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти мактабгача таълим қамрови кўрсаткичлари бўйича | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти мактабгача таълим қамрови кўрсаткичлари бўйича Республикада биринчи ўринга кўтарилди

2021 йил якунлари бўйича Фарғона вилоятида мактабгача таълим қамрови 83,6 фоизга етиб, бу борада Республика вилоятлари орасида биринчи ўринга кўтарилди. 2021 йил бошида бу рақам 65,3 фоизга тенг эди.

2021 йил давомида Фарғона вилоятида 31 та давлат, 12 та давлат-хусусий шериклик шаклидаги ҳамда 973 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди, соҳада 2100 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Умумий ҳисобда вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари сони 3 мингдан ортди.