Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.29K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2021-02-21 20:29:13 ​​Вазирни ким судга берди?

Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Матт Ҳанкок кеча Лондонда ўтган суд ишида пандемия даврида имзоланган контрактларни жамоатчиликка ошкор қилмагани учун «қонунга хилоф амал қилиш»да айбдор деб топилди. Суд ҳукмида айтилишича, халқ ўта йирик миқдордаги пуллар кимларга берилаётганини билишга ҳақли ва вазир бу контрактлар тафсилотини 30 кун ичида очиқлаши керак эди.

Пандемия даврида Британия ҳукумати замонавий тарихда мисли кўрилмаган таниш-билишчилик айбловлари остида қолди. Танқидларга кўра, тиббий ходимларга ҳимоя воситалари ва тестлар учун контрактлар ҳукуматдагиларнинг қариндош-уруғи ё дўстларига улашилди. Ҳозиргача сарфланган 15 миллиард фунтдан фақат сал кам 3 миллиардига тенг контрактлар тафсилоти ошкор қилинди, холос. Масалан, ниқоб етказиб бериш контрактни олган бир компания аввал фақат ширинлик сотгани маълум бўлди.

Англия қонунлари ўта-ўта мужмал ва асрлар оша қўлланиб келинадиган қонун ва кўҳна ҳукмларга асосланади. (Манга ўхшаб Британияда ҳуқуқ ўқиган дўстларим бўлса, нима ҳақида гапираётганимни билишади - дод!) Шундай экан, кечаги судя чиқарган ҳукмдаги «unlawful» (қонунга хилоф) дегани жиноий жавобгарликни англатмайди. Агар «illegal» (ноқонуний) деганида, унда бошқа гап эди. Шундай экан, энди вазирга нима бўлиши ноаниқ. Одатда британ анъанаси бўйича, вазир истеъфо берган бўларди, лекин бундай шарафли қадам модадан қолган. Баъзилар айтишича, бу атиги маъмурий суд иши, ва энди жиноий ишга асос бўлиши мумкин.

Вазирни ким судга берди денг? Қонунлар тўғри ишлаши учун курашувчи «Яхши қонун лойиҳаси» номли мустақил ташкилот ва уч аёл. Бу уч аёл мухолифатдаги учта партиянинг вакиллари – Лейбористлардан Дебби Абраҳамс, Яшиллардан Каролайн Лукас ва Либерал-демократлардан Лайла Моран. Ва ютиб чиқишди. Мухолифат энди суд ишини қурол қилиб олиб, вазирни парламентда сўроқ қилишда давом этади ва тунда тинчгина ухлашига қўйишмайди.

Ҳукумат вазирлари ноқонуний ё халқ манфаатларига зид амал қилмаслиги учун мухолиф партиялар уларни қандай ниқтаб туришига яхши мисол бу. Ҳам ҳукуматдаги вазирлар, ва ҳам мухолифатдаги партия аъзолари – бари халқ томонидан сайланган депутатлар ва халқ олдида жавобгарлар. Уларнинг ўзаро тортишувларидан мақсад – халқ манфаати.

Эслайман, «Миллий тикланиш» партияси сайловолди жараёнларда ўзини «мухолифат» дея тамғалаганди. Яъни у, бу тамғага содиқ бўлса, ҳукуматдаги партиянинг амалларини мунтазам назорат қилиб, хатоларини очиқ гапириб туриши керак. Лекин, Олий мажлисда ЖКнинг 244-моддасига бугун бир овозда қабул қилинган янги ўзгартиришларга қаралса, бу «мухолифат»чи партия (ва «Адолат» номли яна бир «мухолиф») халқ эмас, ҳокимиятни хаспўшлаётгани намоён бўлмаяптими? Унда ҳатто «ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмаслик»да айбланган оддий одамлар 5 йилгача қамалиши мумкин экани белгиланди… Балки партиялар ўзларини «мухолиф» деб таърифлаганда, «ҳукуматгамас-э, халққа мухолифмиз» деб аниқлаштиришлари керак эди?

Ибрат Сафо
16.2K views17:29
Ochish/sharhlash
2021-02-21 18:43:53Халқ таълими вазирлигига мурожаат

Депутат Жаҳонгир Зияев ўқитувчилар билан гаплашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқиб кўрган эди.

"Қайси бирини айтайлик” - дея навбати билан гап бошлашди. Сиз ҳам бир қулоқ тутинг, муаммолар шахсий эмас…

Вазирлик кунлик конспектни бекор қилиб, ўқитувчини “қуролсиз уруш”га ташлади”.“Ўқитувчи дарсга тайёргарликсиз, конспектсиз кириши мумкинми?! Тажрибалилар бир амаллаяпти, лекин ёшлар умуман эплолмаяпти. “Дарсга тайёргарлик кўр, бирон нарса тайёрла” десангиз баъзи бирлари оғзингизга уради, конспект ёзиш мумкин эмас деб.

Мактаблар замонавий ўқув техникалари билан тўла таъминланганида ҳам бошқа гап эди. Лекин ўқитувчининг қўлида ҳамон бўр ва латтадан, ранги ўчиб кетган доскадан бошқа ҳеч нарса йўқ, ҳатто пойтахт мактабларида ҳам.

Электрон кундаликка ҳам жуда шошдик. Аввало ўқитувчиларни ноутбук, ҳеч бўлмаганда планшет, мактабни эса тезкор интернет билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш керак эди.

Яхшиям қўлимизда “сенсор”ли шахсий телефонимиз бор, амаллаб баҳоларни киритамиз. Телефони йўқларнинг куни эса яна мактабнинг интернети номига ишлайдиган компьютерига қолмоқда. Ахир баҳолар дарс пайтида, ўқувчиларнинг кўз олдида қўйилиши керак эмасми?”.

Мактаблар рейтингини ўқувчиларнинг Олий таълимга кириши билан белгилаш ҳам нотўғри қарор бўлди. Ҳозир 11-синф ўқувчиларининг аксарияти дарсга келмаяпти. Яъни, уларга дарс пайтида ҳам “репетитор”га қатнашга рухсат берилган. Ахир директор ишдан кетишни хоҳламайди.

Ўқитувчилар муаммолардан келиб чиқиб бир неча таклифларни ҳам ўртага ташлашган.

Яқиндан танишиш учун: https://fikrat.uz/xalq-talimi-vazirligiga-murojaat/

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
17.0K views15:43
Ochish/sharhlash
2021-02-21 16:52:49 ​​Қанча инсон эмланди, улар кимлар?

20 февраль ҳолатига кўра, коронавирусга қарши 200 269 332 киши эмланган. Бу кўрсаткич дунё аҳолисининг 2,6 фоизини ташкил этади.

Барча эмланганларнинг қарийб 65 фоизи АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.

АҚШда 60 млн (аҳолининг 18,5 фоизи), Хитойда 40,5 млн (3 фоизи), Буюк Британияда 7,5 млн (26,4 фоиз), Ҳиндистонда 10,7 млн киши (1 фоиз) киши эмланган.

Айни пайтда эмланган аҳолининг энг катта улуши Исроилда (80,3%), БААда (49,8%) ва Сейшел оролларида (56,8%) қайд этилган.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
17.1K views13:52
Ochish/sharhlash
2021-02-21 12:15:00
"Юқори вазнли фуқаролар — давлат учун ортиқча ҳаражат" — Владимир Жириновский

ЛДПР партияси раиси Жириновский юқори вазнга эга россияликларни танқид остига олди. Сиёсатчининг фикрига кўра, давлат ана шундай фуқароларни даволаш учун катта сарф-ҳаражатларни қилади. Бундан ташқари давлат ташкилотлари ходимларига белгиланган юқори вазн (100 кг) миқдоридан ошмасликни талаб сифатида киритилиши керак деб ҳисобламоқда.

P.S. Жириновский жанобларининг гапларига қўшиласизми? Сизнингча, юқори лавозим эгаларига белгиланган вазн қанча бўлиши керак?

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
17.9K views09:15
Ochish/sharhlash
2021-02-21 10:54:35“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида олис ва чекка ҳудуд деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади.

Шу сабаб аввало, сиз фаолият юритаётган умумтаълим мактаби мазкур қарор билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасасалари рўйхатидан ўрин олганлигини аниқлаб олинг.
Қарорда белгиланганидек, олий маълумотли мутахассис ҳар ойлик пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарига ариза беради.

Бунда, уй-жой ижараси учун ҳақиқатда тўланаётган тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлган тақдирда, ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори ҳақиқатда тўланаётган тўлов миқдорига мувофиқ камайтирилади, қолган барча ҳолатларда ҳар ойлик пул компенсацияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўланади. Ҳар ойлик пул компенсацияси унинг миқдорини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ҳамда ушбу ташкилот бухгалтерияси томонидан иш ҳақи билан биргаликда тўланади.

Шунингдек, мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
17.8K views07:54
Ochish/sharhlash
2021-02-21 10:06:44 #Ботга_ёзишмоқда

Жорий йилнинг 11 январ куни Президентимизнинг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассиларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, шу йилнинг 1 январидан бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик компенсацияси тўланади. Аммо шу кунгача ушбу тўловлардан дарак бўлмаяпти. Илтимос, шу ҳақида маълумот беринг.

P.S. Бироздан сўнг мазкур масала бўйича маълумот тақдим этамиз.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
17.7K views07:06
Ochish/sharhlash
2021-02-21 08:48:49Қойил, жаноб ШЕРМАТОВ!

Президентимиз ўтган йили Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда матбуот нашрларига эътибор таълим соҳасида кўнгилдагидай эмаслигини қайд этиб, айниқса, ўқитувчилар ўз устида ишлаши учун, албатта, газета-журналларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаган эди. Хўш, бугун Халқ таълими вазирлиги тизимида мамлакат раҳбарининг бу ҳақли таъкидига жавобан муносабат ўзгардими?

Маълумки, республикамизда 10 минг 90 та умумий ўрта таълим мактаби бор. Ушбу даргоҳларда 502 минг 42 нафар ўқитувчи 6 миллион 168 минг 198 нафар ўқувчига таълим-тарбия беришади. 500 мингдан ортиқ болалар эса бошланғич синф­ларда ўқийди.

Бугун давлат бюджетининг жуда катта қисми ушбу соҳага йўналтирилиб, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам айни ҳақиқат. Лекин... минг афсуски, мамлакатимиздаги бошқа нуфузли газета-журналлар ўз йўлигаку-я, Халқ таълими вазирлигининг ўзи муассис бўлган нашрлар ададига қараб, бугун ҳам бу борада бирор ёруғ сўз дейишга ожизмиз.

Мана, эътибор қилинг 2021 йилда:
1. “Маърифат” газетаси — 7 681 та.
2. “Учитель Узбекистана” газетаси — 1 987 та.
3. “Гулхан” журнали — 1 900 та.
4. “Тонг юлдузи” газетаси — 2 013 та.
5. “Ғунча” журнали — 3 000 та.

Юқоридаги газета-журналлар жами ададини ҳисоблаганда, ҳаммаси 16 581 та экан. Бундан англашиладики, ҳар 372 минг нафар болага, ҳар 30 минг ўқитувчига ёки ҳар 30 минг бошланғич синф ўқувчисига бор-йўғи 1 тадан нашр тўғри келади.

Батафсил: https://fikrat.uz/qoyil-janob-shermatov/

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
18.0K views05:48
Ochish/sharhlash
2021-02-21 07:34:0621 февральХалқаро она тили куни.

UNESCO Бош конференцияси томонидан 1999 йил 17 ноябрда эълон қилинган "Халқаро она тили куни" 2000 йилдан буён ҳар йили 21 февралда тил ва маданий хилма-хилликни ва кўп тилли давлатларни ривожлантириш мақсадида нишонланади.

Ушбу кун 1952 йил 21 февралда Дака (ҳозирги Бангладеш пойтахти)да содир бўлган воқеаларни хотирлаш учун танланган, ўзларининг бенгал тилини ҳимоя қилиш ва давлат тилларидан бири сифатида тан олиниши учун намойиш ўтказган талабалар мамлакат полицияси томонидан ўққа тутилиб, ҳалок бўлишган.

Ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги тахминан 6 минг тилнинг ярми яқинда ўз она тилларида сўзлашувларини йўқотиши мумкин. Ҳар икки ҳафтада дунёда битта тил йўқолади.

Фикрдошлар, ўз она тилимизни қадрлайлик! Уни мукаммал ўрганиб бехато ёзайлик ва сўзлашайлик!

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.8K views04:34
Ochish/sharhlash
2021-02-20 19:50:13 Камолиддин Шералиев исмли мухлисимиз бор. Юқорида Қашқадарё ҳокимининг келин-куёвга чойнак совға қилгани ҳақидаги постимизга ажойиб "Коса тагида ним коса" юборибди.

Чойнакдан максад газ йўқ жойда сув иситиш учун зарур. Футболчиларга бокс қўлқопи жанжаллашиб кетса, кўкариб чиқмаслиги учун, шахмат доскаси эса заменда ўтирганлар зерикиб қолмаслиги учун.
Ҳоким бобо ҳаммасини ҳисобга олган

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
18.4K views16:50
Ochish/sharhlash
2021-02-20 19:24:09 Эътиборли мухлисларга кўп раҳмат! Ҳар бир постимизга ўз муносабатини, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришади. Юқоридаги постда сурати берилган ва биз болалиги Ўзбекистонда ўтган Анотолий Собчак ҳақида маълумот беришимизни, унинг юртимизга қандай алоқаси борлигини сўрашибди.

Шу боис Санкт-Петербургнинг биринчи ва сўнгги мэри (чунки кейин бу лавозим губернатор деб ўзгартирилган) Анотолий Собчак ҳақида қисқача тўҳталиб ўтмоқчимиз.

Аслини олганда, Анатолий Александрович жисмида жуда кўп миллат қони оқаётгани билан ҳамиша фахрланган. Ростдан ҳам шундай.

Бобоси — Антон Семёнович Собчак, руслашган қутб (машинист бўлиб ишлаган); бувиси — Анна Ивановна, чех; онаси томонидан — бобоси рус, бувиси украин бўлган.

Отаси — Александр Антонович Собчак (1909 йилда Қўқонда туғилган, 1978 йили Тошкентда вафот этган). Онаси — Надежда Андреевна Литвинова (1914, Қўқон — 1986, Тошкент), касби бўйича бухгалтер.

Анотолий Собчакнинг болалиги Ўзбекистонда (Қўқон ва Тошкентда) ўтган.

P.S. Собчак юқоридаги суратда ҳали дунёга танилмаган деб изоҳ берганимиз Владимир Путиннинг устози (Путин Санкт-Петербург мэри Анатолий Александровичнинг халқаро масалаларда ёрдамчиси бўлган). Юридик фанлар доктори, профессор Анотолий Собчак 2000 йилда Путиннинг президентлик сайловида ишончли вакили бўлган. Эртага устозини ортда қолдирган Путин ҳақида ўзига хос қизиқ маълумотлар билан танишасиз.
Сухробжон Аввалбоев

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.4K viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash