Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
24.29K
Kanalning ta’rifi
“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
2
Oxirgi xabar 3
2022-08-17 08:42:29
Хитой дунёда биринчи бўлиб рельслар билан жисмоний контакт қилмайдиган магнит подвескали поездни ишга туширди.
Поезд ердан
10 метр баландликда
80 км/соат тезликда ҳаракатланади ва
88 йўловчини ташишга қодир. Экспериментал трассанинг узунлиги
800 метрни ташкил қилади.
Поезд ҳаракатланиши учун оз миқдорда электр энергияси талаб қилинади ва поездни ҳаракатга келтирадиган магнитнинг яроқлилик муддати асрларни ташкил қилади. Бундай йўлни қуриш нархи ер ости метросини қуриш нархидан
ўн баравар арзон.
https://t.me/fikrat
1.6K views05:42
2022-08-16 14:06:30
Гулнора Каримованинг жиноий активларини
Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди — Адлия вазирлиги.
Битим ноқонуний орртирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига (тақрибан 1,4 трлн сўм) тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, механизм ва мақсадларини белгилайди.
https://t.me/fikrat
1.2K views11:06
2022-08-16 13:24:11
Numbeo экспертлари йилнинг биринчи ярмидаги дунё бўйлаб жиноятчилик даражаси бўйича тадқиқот ўтказди.
Ўзбекистонда жиноятчиликнинг паст даражаси қайд этилган:
33,68 индекс билан 142 та давлатлар орасида
104-ўрин.
Жиноятчилик энг юқори давлатлар деб
Венесуэла,
Папуа-Янги Гвинея ва
Афғонистон топилган. Жиноятчиликнинг энг паст даражаси эса
Қатар ва
БААда қайд этилган.
Қўшниларимиздан
Қирғизистон 36,
Қозоғистон эса 47-ўринни эгаллади.
Рейтингдаги ўрин қанчалик баланд бўлса, мамлакатдаги жиноятчилик ҳолати шунчалик ёмон ҳисобланади.
https://t.me/fikrat
1.5K views10:24
2021-12-13 16:08:48
Илон Маск "Time" журнали талқинига кўра, "2021 йил одами" деб тан олинди
Американинг "Time" журнали муҳаррирларининг таъкидлашича, Маск "бармоғини бир марта чертиши билан" биржага таъсир қилиши, Марсни орзу қилиши ва ўзи яратган машинани ҳайдаши мумкин.
"Йил одами" унвонига 54 нафар номзод ҳужжат топширган. Рўйхатга Маскдан ташқари яна Владимир Путин, Алексей Навалний, Жо Байден, Бритни Спирс, Грета Тунберг ва бошқалар ҳам киритилган.
Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
9.7K views13:08
2021-12-13 13:25:01
Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча ўрнига ҳам "CITY" қуриладими?..
Чилонзор туманидаги 28 гектар ҳудуддаги ҳарбий шаҳарчани “Дўмбиробод city group” МЧЖ
266,4 млрд сўмга сотиб олди. Ажабланарлиси, бу компания 11 кун олдин oчилган.
Бинонинг бошланғич нархи
204 млрд сўм бўлиб, аукцион 1 соат-у 23 минут давом этган.
Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
11.5K views10:25
2021-12-13 12:30:20
UzAuto Motors автомобиллари ёниб кетди
Aвтотрейлерда 8 та Cobalt бўлган. UzAuto Motors ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ёнғин Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган. Шундан сўнг, аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Барча автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
11.6K viewsedited 09:30
2021-12-13 12:17:57
Айтишларича, Махсус комиссиянинг қарорига кўра, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида, давлат ташкилотларига Янги йил байрами муносабати билан корпоратив байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланибди. Шунингдек, фуқароларга байрамни оила даврасида тор доирада нишонлаш тавсия этилмоқда.
Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
11.8K viewsedited 09:17
2021-12-13 12:15:25
Янги йилда барча ходимларга 5 кун дам берилиши мумкин
Президент фармони лойиҳасига кўра, 2022-йилда
3-январь — душанба,
4-январь — сешанба қўшимча дам олиш куни деб белгиланиши кутилмоқда.
Шунда ходимлар
31-декабрдан 4-январгача дам олишлари мумкин бўлади.
Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
11.5K views09:15
2021-12-13 07:55:55
Тошкентда жамоат транспортларида йўл ҳақи сезиларли даражада оширилмоқда
Тошкент шаҳрида метро ва автобусларда йўл ҳақи оширилмоқда. Бу бўйича ҳоким қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра,
2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳри ҳудудида бир йўловчи учун йўл ҳақи 1700 сўм, йўловчи багажини ташиш хизмати 3000 сўм этиб белгиланади. Шунингдек, шаҳар транспорт бошқармасига ўн кунда йўловчи ташувчи тегишли ташкилот ва корхоналар билан тузилган танлов (тендер) шартномаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш топширилди.
Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
11.8K views04:55
2021-12-12 20:00:13
“Халқни алдаб нима қиламан. "Мендирман Жалолиддин" дан кўнглим тўлмади. Бир йиллик умримга ачинаман" - Жавоҳир Зокиров.
P.S. Сизгачи, сериал маъқул бўлдими фикрдош?
Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
10.2K views17:00